ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома /

Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

249-сон қарорига

3-ИЛОВА



Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни

электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон расмийлаштриш тартибини тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


электрон ишончнома - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-моддий бойликларни олиш учун расмийлаштириладиган электрон ҳужжат;


электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда - иштирокчилар) - маҳсулотларни (товар ва хизматларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни расмийлаштирган хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар;


ишонч билдирилган жисмоний шахс - ишончнома расмийлаштирилаётган корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти;


QR-код - электрон ишончномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон ишончнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.


3. Ишончномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

Электрон ишончномаларни расмийлаштириш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


4. Электрон ишончномалар электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ИШОНЧНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. Электрон ишончномалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл асосида расмийлаштирилади.


6. Электрон ишончномада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ишончнома рақами;

ишончнома берилган сана;

ишончноманинг амал қилиш муддати;

ишончнома берилган шахс Ф.И.О. ва лавозими;

маҳсулотларни (товарларни) етказиб берувчининг номи;

шартнома ёки бошқа битимларнинг рақами ва санаси;

маҳсулотларнинг (товарларнинг) номи, ўлчов бирлиги, миқдори.


7. Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномаларда келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 5 йил давомида сақланиши таъминланади.


8. Бунда ишончноманинг амал қилиш муддати 5 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади.


9. Солиқ тўловчилар электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномага бириктирилган QR-код ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш ҳуқуқига эга бўладилар.


10. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан электрон ишончномада келтирилган маълумотларни тақдим этадилар.


11. Маҳсулотларни (товарларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномани сотиб олувчи томонидан электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ишончнома электрон расмийлаштирилади.


12. Электрон ишончнома ҳақиқий бўлмаган электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолларда қабул қилинмайди ва ҳужжат келиб тушган кундан кечиктирмасдан уни шакллантирган маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотиб олувчига қайтаради.


13. Электрон ишончномаларга электрон ҳужжат айланиш тизим томонидан автоматик тарзда ID ва QR-кодлари бириктирилади.


14. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ИШОНЧНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон ишончномаларни расмийлаштириш, қабул қилиш ёки рад қилиш;

электрон ишончномаларни электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришга қадар расмийлаштириш;

электрон ишончномаларни расмийлаштириш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва давлат солиқ хизмати органларидан амалий ёрдам олиш;

электрон ишончномани муддатидан аввал икки томонлама келишган ҳолда бекор қилиш;

электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёнида электрон ҳужжат айланиш тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш.


16. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:

электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномаларда ишонч билдирилган шахслар албатта электрон рақамли имзога эга бўлишлари;

электрон ишончнома асосида шакллантирилга электрон ҳисобварақ -фактураларни ишончли шахс имзолаши ва ундан кейин электрон ҳисобварақ -фактура харидорнинг шахсий кабинетида кўринади.

Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномалар сотувчининг электрон ҳужжат айланиш тизими операторининг ахборот тизимида ишончли вакил томонидан имзолангандан сўнг автоматик тарзда акс эттирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.


18. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ишончномаларни электрон расмийлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Маҳсулотларни (товарларни) сотиб олувчи


Ишончномани электрон шакллантириб ишончли шахсга юборади.


Электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантиришдан олдин







2-босқич

Ишончли шахс


1. Ишончли шахс ўзига тегишли маълумотларни текширади ва тасдиқлайди.


2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган электрон ишончнома қабул қилинмасдан уни шакллантирган маҳсулотларни (товарларни) сотиб олувчига қайтаради.


Реал вақт режимида







3-босқич

Махсулотларни сотувчи


Электрон ишончнома маълумотларини текширади ва тўғри бўлса, тасдиқлайди.

Электрон ишончнома маълумотларида хатоликлар бўлса, уни рад этади.


Электрон ҳисобварақ-фактура шакллантиришдан олдин







4-босқич

Электрон ишончномаларни расмийлаштириш тизими


Ишончнома реестрда рўйхатга киритилгандан кейин унга ID ва QR-кодлари бириктиради.


Реал вақт режимида

            





Низомга

2-ИЛОВА



Товар-моддий захираларни олишга

ИШОНЧНОМА _____-сон

Берилган сана:

20__ йил "___"______________.

Ишончноманинг ҳақиқийлиги 20__ йил "___" _________________ гача.

           

ташкилот номи ва унинг манзили

Ишончнома берилди



лавозими ва Ф.И.О.

Паспорт серияси __________ рақами ______________________

Ким томонидан берилди


Берилган сана _____ йил "____" _______________ гача.


дан

етказиб берувчининг номи


Қимматликларни


бўйича олиш учун.

(орқа томони)

Олиниши керак бўлган материал қимматликларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Материал қимматликларнинг номи


Ўлчов бирлиги


Сони (ёзув билан)


1.





2.





Ишончномани олган шахснинг имзоси ___________

Тасдиқлаймиз:







имзо


Ф.И.О.

       




имзо


Ф.И.О.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель







































Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск