ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2021 й. 265-сон "3x167 МВА бўлган иккита автотрансформаторларни ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2021 й.

N 265




"3x167 МВА БЎЛГАН ИККИТА

АВТОТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ ЎРНАТИШ ОРҚАЛИ

500/220 КВЛИ МУРУНТОВ ПОДСТАНЦИЯСИНИ

ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-илова. "3x167 МВА бўлган иккита автотрансформаторларни

ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини

қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

асосланувининг асосий техник-иқтисодий параметрлари

          

2-илова. "3x167 МВА бўлган иккита автотрансформаторларни

ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини

қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган

ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва

йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қайта ташкил этилган "Навоий КМК" ДК ишлаб чиқариш қувватларини 2026 йилгача электр энергияси билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПҚ-3465-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарорларига мувофиқ ҳамда Навоий вилоятидаги тоғ-кон металлургия ишлаб чиқариш объектларини электр энергияси билан таъминлаш ва энергетика тизимининг шимоли-ғарбий қисмида электр тармоқларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018 йил 8 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) ўртасида "3x167 MBA бўлган иккита автотрансформаторларни ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) молиялаштириш учун 18 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан, 82,5 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланганлиги;

2020 йил 10 мартда ўтказилган тендер савдолари асосида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "GOPA-International Energy Consultants GmbH" компанияси (Германия) ўртасида инвестиция лойиҳаси доирасида консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қиймати 1,08 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган шартнома имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июндаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши ҳамда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослануви Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"3x167 MBA бўлган иккита автотрансформаторларни ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"3x167 МВА бўлган иккита автотрансформаторларни ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш ҳамда ЕТТБ томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ЕТТБ кредитини қайтариш, шу жумладан мажбурият комиссияси, фоизлар, бир марталик воситачилик ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар "Ўзбекистон миллий электр тармоқпари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан инвестиция лойиҳаси доирасида ЕТТБ кредитни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги кредит битими ҳамда лойиҳа доирасида ЕТТБ кредитини қайта кредитлаш битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 майдаги

265 сон қарорига

1-ИЛОВА



"3x167 МВА бўлган иккита автотрансформаторларни

ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини

қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

асосланувининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номлари

Ўлчов

бирлиги


Жами


Молиялаштириш манбаси,

шу жумладан:


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖ маблағлари


ЕТТБ

кредити


Ўзбекистон

Республикаси-

нинг улуши**


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

доллари экв.


111 653,0

6 140,0

82 500,0

23 013,0

2

Жами капитал қўйилмалар миқдори, шу жумладан:


минг АҚШ

доллари экв.


88 640,0


6 140,0


82 500,0


-

2.1

машина ва ускуналар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.

45 910,9

45 910,9

-


-

-

-


45 910,9

45 910,9

-


-

-

-

2.2

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


17 505,1

17 505,1

-

-

-

-

17 505,1

17 505,1

-

-

-

-

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар*:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


6 915,0

5 321,5

1 593,5


6 090,0

4 496,5

1 593,5


825,0

825,0

-


-

-

-


2.4

бошқа харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


18 309,0

18 259,0

50


50,0

-

50,0


18 259,0

18 259,0

-


-

-

-


3

Солиқ ва божхона имтиёзлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


23 013,0

-

23 013,0


-

-

-


-

-

-


23 013,0

-

23 013,0


4

Лойиҳа қуввати:

йиллик узатиладиган электр энергияси


минг

кВт.соат


2 090 340,0


5

Иш билан банд бўладиганлар сони


киши

39

6

Инвестиция даври


йил (ой)

2020-2022 йиллар (24 ой)


         

Изоҳ.


*) Молиявий харажатлар қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.


**) Солиқ ва божхона имтиёзлари сифатидаги улуш.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 майдаги

265 сон қарорига

2-ИЛОВА



"3x167 МВА бўлган иккита автотрансформаторларни

ўрнатиш орқали 500/220 кВли Мурунтов подстанциясини

қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган

ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш,

фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Жами кредит миқдори

-

82 500,0 минг АҚШ доллари

Кредитни қайтариш муддати

-

18 йил (имтиёзли давр 4 йил)

Кредит бўйича фоиз ставкаси*

-

LIBOR + 1 фоиз

Кредитни ташкил этиш йиғими (бир марталик тўлов)

-

1,0 фоиз

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи

-

йиллик 0,5 фоиз

Молия вазирлиги маржаси

-

1,0 фоиз

минг AҚШ доллари

Тўлов

муддат-

лари**

Кредитни

олиш

миқдори


Қарз

колдиғи


Тўлов

миқдори


Йиғим

тўловлари**


Молия

вазирлиги

маржаси


Жами

тўловлар

миқдори


асосий

қарзни

сўндириш


кредит

фоизи*


кредитни

ташкил

этиш

йиғими


мажбурият-

лар учун

воситачи-

лик ҳақи


20.03.2021


15 526,0

15 526,0



825,0



825,0

20.09.2021



15 526,0


203,1


1 121,3

66,0

1 390,4

20.03.2022


12 913,5

28 439,5


240,3


168,4


408,6

20.09.2022


12 913,5

37 766,0

3 587,0

413,2


143,7

134,2

4 278,1

20.03.2023


20 573,5

54 752,6

3 587,0

551,3


108,8

179,1

4 426,2

20.09.2023


20 573,5

71 739,1

3 587,0

806,8


61,4

262,1

4 717,4

20.03.2024



68 152,2

3 587,0

1 063,6


8,6

179,1

4 838,2

20.09.2024



64 565,2

3 587,0

1 072,2


0,0

262,1

4 921,3

20.03.2025



60 978,3

3 587,0

993,7



322,8

4 903,4

20.09.2025



57 391,3

3 587,0

938,5



304,9

4 830,3

20.03.2026



53 804,3

3 587,0

662,4



287,0

4 536,4

20.09.2026



50 217,4

3 587,0

607,2



269,0

4 463,2

20.03.2027



46 630,4

3 587,0

772,8



251,1

4 610,9

20.09.2027



43 043,5

3 587,0

717,6



233,2

4 537,8

20.03.2028



39 456,5

3 587,0

662,4



215,2

4 464,6

20.09.2028



35 869,6

3 587,0

607,2



197,3

4 391,5

20.03.2029



32 282,6

3 587,0

552,0



179,3

4 318,3

20.09.2029



28 695,7

3 587,0

496,8



161,4

4 245,2

20.03.2030



25 108,7

3 587,0

441,6



143,5

4 172,1

20.09.2030



21 521,7

3 587,0

386,4



125,5

4 098,9

20.03.2031



17 934,8

3 587,0

331,2



107,6

4 025,8

20.09.2031



14 347,8

3 587,0

276,0



89,7

3 952,6

20.03.2032



10 760,9

3 587,0

220,8



71,7

3 879,5

20.09.2032



7 173,9

3 587,0

165,6



53,8

3 806,4

20.03.2033



3 587,0

3 587,0

110,4



35,9

3 733,2

20.09.2033



0,0

3 587,0

55,2



17,9

3 660,1

Жами


82 500,0


82 500,00

13 348,6

825,0

1 612,21

4 149,6

102 435,4

        

*) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш вақтида АҚШ доллари учун LIBOR ставкаси 2,08 фоиз бўлганлиги инобатга олиниб, ҳисобланган кредит фоиз ставкаси йилига 3,08 фоиз деб қабул қилинган.


**) Йиғим тўловлари кредитни амалда олиш вақтига ва тўлов муддатларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 май








































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск