ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

"Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Устави (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 254-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонаси

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Дирекция) шаклида ташкил этилиб, унга бириктирилган чегараларда қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда мулкга эгалик қилиш, ўзининг мақсадларини амалга ошириш мақсадида тақсимлаш ва фойдаланишга бериш (ёки унинг номидан - у ваколат берган давлат органи таъсисчисининг) каби вазифаларни амалга оширувчи тижорат ташкилотидир.


2. Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарорлари ва фармойишлари, ушбу низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида амалга оширилади.


3. Дирекция юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулк, мустақил баланс, банкдаги ҳисоб рақамларига, шу жумладан чет эл валютасига, шунингдек, эмблемасига, штампига ва ўз номи давлат тилида ёзилган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган муҳрга ва бошқа реквизитларга эгалик қилади.


4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - "Zomin" turistik-rekreatsion zonasi direksiyasi" davlat unitar korxonasi;

қисқартилган шаклда - "Zomin" TRZ direksiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ - Государственное унитарное предприятие "Дирекция туристско-рекреационной зоны "Зомин";

қисқартилган шаклда - ГУП "Дирекция ТРЗ "Зомин";

в) инглиз тилида:

тўлиқ - "Directorate of tourist and recreational zones "Zomin" State Unitary Company;

қисқартилган шаклда - "Directorate of TRZ "Zomin" SUC.


5. Дирекция манзили (почта манзили): Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллик кўчаси, 2-уй.


6. Дирекция таъсисчиси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Таъсисчи) ҳисобланади.


7. Дирекция ўзининг Таъсисчи билан келишган ҳолда тижорат ташкилотлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирокига рухсат этиладиган тижорат ташкилотларининг иштирокчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.


8. Дирекция бошқа давлат корхонасининг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ


9. Дирекциянинг асосий мақсади туристик-рекреацион зона (кейинги ўринларда - ТРЗ) фаолиятини бошқариш ҳисобланиб, ТРЗ давлат дастурининг тўлиқ ва ўз вақтда бажарилиши, ТРЗ ҳудудида ҳуқуқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, ТРЗ ҳудудидаги иқтисодий фаолият иштирокчиларига (кейинги ўринларда - ТРЗ иштирокчилари) хизмат кўрсатишга ва ушбу Низомга назарда тутилган бошқа ишларнинг бажарилишини таъминлайди.


10. Дирекциянинг асосий вазифалари қуйидагилар:

ТРЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган ташаббускор ва инвесторларни излаш ва жалб қилиш;

ТРЗ бош режаси ва "Зомин" туристик-рекреацион зонасининг маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш) қарорларига мувофиқ тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

ўрнатилган тартибда инвесторлар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини назорат қилиш ҳамда уларни бажарилиши юзасидан Маъмурий кенгашга ҳисоботлар тақдим этиб бориш;

ўз ваколати доирасида ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини бошқариш;

ТРЗ иштирокчиларига ўзларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишлари учун зарур инфратузилма (электр энергия, газ, сув таъминоти, канализация ва бошқалар) билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечишга кўмаклашиш;

ТРЗ иштирокчиларига шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларга хизмат кўрсатиш;

ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари бўлган иншоотлар ва бинолар ҳамда ер участкаларни ижарага бериш бўйича шартномалар (битимлар) тузиш; Маъмурий кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича унинг йиғилишларида кўриб чиқилиши учун зарур маълумотларни тайёрлаш;

Маъмурий кенгаш қарорларига асосан ТРЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, уларни реестрга киритиш ва тегишли сертификатлар бериш;

ТРЗ иштирокчилари бўлмаган ТРЗ ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

ўрнатилган тартибда инвесторлар билан тузилган шартномалар хулосасига асосан ТРЗ ҳудудида сармоя киритиш тўғрисида битимлар, ТРЗ иштирокчиси бўлмаган ташкилотлар ва давлат мулкидаги мол-мулкни сотиш бўйича Маъмурий кенгаш қарорларига кўра битимлар тузиш;

ТРЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа масалаларни амалга ошириш.


11. Дирекция қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириш мумкин.



3-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


12. Дирекция Таъсисчига ва Маъмурий кенгашга ҳисобдор ҳисобланади.


13. Таъсисчининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекция фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва мониторингни олиб бориш;

ТРЗни ривожлантириш бўйича Дирекция фаолияти йўналиш ва стратегик вазифаларини белгилаш ва ТРЗнинг узоқ ва ўрта муддатли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

ТРЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун ташкилий-техник чора-тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;

Дирекция фаолиятини тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда бир маротаба эшитиш;

Дирекция директорини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;

Дирекция ишчилари ва директорининг малакасини оширишни ташкил этиш;

Дирекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.

Таъсисчи қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Таъсисчининг ҳуқуқлари:

Дирекция фаолиятининг мақсад ва йўналишларини белгилаш;

Дирекция Низомига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича қарор қабул қилиш;

Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки мақсадга мувофиқ фойдаланилмаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;

Дирекция томонидан берилган мол-мулкни ишлатишдан олинган соф фойдадан улуш олиш;

Дирекциянинг мол-мулки билан тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;

Дирекцияга етказилган зарарни қоплаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

Меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда Дирекция директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Таъсисчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


15. Маъмурий кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

Таъсисчига Дирекция директорлигига номзодларни тақдим этиш;

Дирекция директори билан меҳнат шартномасини Таъсисчи номидан тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция харажатлари сметаси ва штатлар жадвалини келишиш;

Дирекция иш режасини тасдиқлаш орқали унинг фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Маъмурий кенгаш қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Маъмурий кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун Дирекция фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиб олиши мумкин. Олинган ҳужжатлар Маъмурий кенгаши томонидан фақатгина хизмат мақсадларида ишлашилади.


17. Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилиш Маъмурий кенгаш томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.


18. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.


19. Директор:

қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга асосан Дирекция ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва тартибларга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

ТРЗни ривожлантириш бўйича дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади;

Дирекция фаолиятининг асосий йўналишларини такомиллаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга оид тадбирларни амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

Дирекция номидан ишончномасиз ишлайди, барча ташкилотларда, шу жумладан чет эл мамлакатларида унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

меҳнат шарномасига асосан ходимларни ишга қабул қилади, тегишли ўзгартишлар киритади ва уларнинг фаолиятини бекор қилади;

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома тақдим этади;

ходимлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар беради;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


20. Директор ўрнатилган тартибда Дирекция фаолияти бўйича Таъсисчига ҳамда Маъмурий кенгашга ҳисобдордир.


21. Директор ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда Дирекция манфаатлари доирасида амалга оширади ва ўрнатилган тартибда давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган барча тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг амалга оширилиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча даъволарни қондириш учун қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда жавобгардир.


22. Директор Маъмурий кенгаш ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ТРЗнинг ўз маблағларини бошқаради ва амалга оширилган ҳисоботларни Молия вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этади.


23. Директор ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга топширилган давлат мулкининг сақланиши ва мақсадли ишлатилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.



4-БОБ. ДИРЕКЦИЯ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ


24. Дирекциянинг устав жамғармаси ТРЗ фаолиятини ташкил этиш учун Таъсисчи томонидан бериладиган маблағлар, Таъсисчи томонидан оператив бошқарув ҳуқуқий асосида бериладиган мол-мулк ва бошқа қонун ҳужжатларида тақиқланмаган активлар ҳисобидан шакллантирилади.


25. Дирекциянинг устав фонди 1,0 млрд сўм.



5-БОБ. ДИРЕКЦИЯ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИНИ

ОШИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ


26. Таъсисчининг қарорига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда Дирекция устав жамғармасини ошириш ва камайтириши мумкин.



6-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МОЛ-МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


27. Дирекция мулки асосий воситалар ва Таъсисчи томонидан оператив бошқарув ҳуқуқлари асосида унга берилган муомаладаги автивлардан иборат.


28. Дирекциянинг асосий воситалари ва муомаладаги автивлари бўлинмайди ва ҳисса (улуш) тариқасида тақсимланмайди.


29. Маъмурий кенгаш Таъсисчи номидан Дирекцияга берилган давлат мулкларининг мақсадли фойдаланиши, сақланиши ва тасарруф этилиши устидан назорат қилади.


30. Директор Таъсисчи билан келишган ҳолда қуйидаги ҳолатларда Дирекция мулкини тасарруф этиши мумкин:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижара ва гаровга бериш;

мол-мулкни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига бадал сифатида қўшиш;

бошқа хўжалик субъектларининг акцияларини сотиб олиш;

директор таъсисчи билан келишиб, мулкни давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.



7-БОБ. ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


31. Дирекция даромадлари қуйидагилардан шакллантиради:

кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар;

ТРЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари бўлган иншоотлар ва бинолар ҳамда ер участкаларни ижарага бериш ва реализация қилишдан тушадиган маблағлар;

Маъмурий кенгаш томонидан ажаратиладиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан.



8-БОБ. ЗАХИРА ВА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


32. Дирекция ўз тасарруфида қолган соф фойда ҳисобига захира жамғармасини, шунингдек Таъсисчи томонидан тасдиқланган шаклда ва тартибда бошқа фондларни ташкил этиши мумкин.



9-БОБ. ДАРОМАДЛАРНИ (ФОЙДА) ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


33. Дирекциянинг соф фойдаси Дирекция ихтиёрида қолади ҳамда Таъсисчининг қарорига асосан фойдаланилади.


34. Таъсисчи ўзининг қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган ҳайрия маблағлари суммасини белгилайди ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқини директорга топширади.


35. Дирекция фаолияти натижасида вужудга келган зарарни жамғарманинг заҳира маблағлари ҳисобидан қоплаши мумкин.



10-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


36. Ҳисобот даври сўнгида Дирекция ваколатли органларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳисоботларни тақдим этади, шунингдек, ҳужжатларнинг сақланишига ва белгиланган тартибда сақлаш учун давлат идораларига топширишга жавобгар ҳисобланади.


37. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Дирекция фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


38. Директор ҳар чоракда Маъмурий кенгашга Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурларининг амалга оширилиши бўйича ҳисоботларни тақдим этади.



11-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ЖАВОБГАРЛИГИ


39. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Мол-мулк етарли даражада бўлмаган тақдирда Таъсисчи Дирекция мажбуриятлари бўйича ёрдамчи жавобгарликни ўз зиммасига олади.


40. Дирекция Таъсисчининг мажбуриятлари учун жавобгар эмас.



12-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


41. Дирекция қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, суд ёки Таъсисчининг қарорига мувофиқ тугатиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.


42. Дирекция унинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини бошқа шахсларга мерос қилиб ўтказмасдан фаолиятини тугатади. Қайта ташкил етилаётганда унинг ҳуқуқ мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель
















































Время: 0.0026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск