ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

"Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш Концепцияси (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 254-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

254-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6201-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган "Зомин" туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси Жиззах вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш, унинг вилоят иқтисодиётидаги ўрни ва ҳиссасини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини транспорт-коммунал инфратузилмаси объектлари билан комплекс кенгайтириш, янги туристик маршрутларни шакллантириш, аҳолининг дам олиши учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган.

Жиззах вилояти юқори туризм салоҳиятига эга бўлиб, бу энг аввало вилоятнинг туризм турларини ривожлантиришга имкон берувчи ноёб табиати билан боғлиқ. Хусусан, ҳудудда тоғ ва экстремал туризм турлари, жумладан, алпинизм, сноубординг, аэронавтика, велоспорт, мотоспорт, шунингдек, экологик ва агро туризмни ривожлантириш учун етарлича имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, вилоят зиёрат ва гастрономик туризм йўналишларида ҳам юқори салоҳиятга эга.

Айни пайтда Зомин, Бахмал, Фориш ва Ғаллаорол туманлари ҳудудида 45 та замонавий меҳмонхона ҳамда 150 та меҳмон уйларини ташкил этилиши, сайёҳларнинг ҳудудда узоқроқ муддат қолишини таъминлаш мақсадида миллий урф-одат ва анъаналар, тўй-маросимлар, кўнгилочар тадбирлар намойиш этиш, табиатга, шунингдек, маданий-тарихий масканларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган.

2021-2023 йилларда Зомин туманида жами 25 та меҳмонхона, 73 та дам олиш масканлари ва сиҳатгоҳлар қурилиши ва уларда ташкил этиладиган ўринлар сони 1 460 тани ташкил этиши белгиланган.

Бугунги кунга келиб вилоятда маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи 307 та ташкилот мавжуд. 2019 йилда туризм хизматлари экспорт ҳажми 1 067 220 АҚШ долларини ҳамда 2020 йилда 117 780 (прогноз) АҚШ долларини ташкил этди.

Шунга қарамасдан, ҳудуднинг улкан туризм салоҳияти ва бой табиий ресурсларини инобатга олганда, жойлаштириш воситалари, санаторийлар ва дам олиш масканлари, туризм инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги, туристларга кўрсатиладиган хизматлар сифатининг пастлиги ва сонининг чегараланганлиги сабабли юқоридаги кўрсаткичлар қониқарсиз ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Зомин" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6201-сон Фармонига мувофиқ белгиланган асосий қоидаларидан келиб чиққиб, "Зомин" туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда - Туристик зона) яратиш ва ривожлантириш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида қуйидаги чораларни кўриш назарда тутилмоқда.



2-БОБ. ТУРИСТИК ЗОНА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ

МЕХАНИЗМЛАРИ


I. ТУРИСТЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ УЧУН ЗАРУР

ШАРТ-ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЗАМОНАВИЙ ТУРИЗМ

ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИ, ШУНИНГДЕК

МАХСУС, ФУНКЦИОНАЛ ВА МАВСУМИЙ ДАМ

ОЛИШ МАЖМУАСИНИ ЯРАТИШ


1. Туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, жумладан апарт-меҳмонхоналар, апарт-уйлар, бутик-меҳмонхоналар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи персонал учун мўлжалланган хизмат уйлари ва бошқаларни ўз ичига олган жойлаштириш воситалари мажмуасини яратиш.


2. Тоғ ва спорт туризмини ривожлантириш, тиббий, шунингдек, экстремал (парапланлар ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилма объектларини яратиш, замонавий дор йўлларини қуриш.


3. Тоғ-чанғи курорт маркази, тоғ-чанғи трассалари ва кўтаргичлари, сноуборд треклари, тоғ-чанғи дам олиш ва маданий-кўнгилочар марказлар (кинотеатрлар, караоке-барлар, боулинг, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил этиш.


4. Туристик зона ҳудудида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш.


5. Сайёҳлар кўп бўладиган жойларда Wi-Fi зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи стационар ва уяли алоқа фаолиятини таъминлаш, туристик инфратузилма объектларида, шу жумладан, темир йўл станциялари, меҳмонхоналар, мотель, кемпинглар ва дам олиш, шунингдек, умумий овқатланиш ва бошқа жойларда пластик карталаридан фойдаланиш орқали тўловларни қабул қилувчи банкоматлар, инфокиосклар ва тўлов терминаллар сонини ошириш.


6. Туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE туризм) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган "Investor show room", шунингдек туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган "Visitor center"ни ташкил қилиш.


7. Спорт-соғломлаштириш ҳамда бошқа туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш.



II. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЭРКИН

ҲАРАКАТИНИ ТАЪМИНЛАШ, ҲУДУДДА ЯНГИ

ТУРДАГИ ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ,

ТЕГИШЛИ ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ


8. Туристик зона ва унга олиб борувчи Республика ва маҳаллий даражадаги йўлларини қуриш ва таъмирлаш.


9. Туристларга қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент ш. - Даштобод - Тошкент ш. ҳамда Самарқанд ш. - Даштобод - Самарқанд ш. йўналиши бўйича темир йўл орқали йўловчи ташиш тизимини йўлга қўйиш.


10. Хусусий транспорт воситаси билан ташриф буюрувчи туристлар учун Туристик зона ҳудудида автомобилни қолдириш ва жамоат транспорти тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида ҳудудга киришда, шунингдек ташкил этиладиган дор йўлининг бошланиш нуқтасида кўп қаватли махсус автотураргоҳларни ташкил этиш.


11. Барча йўналишларни қамраб олувчи жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва Туристик зона ҳудудига олиб борувчи турли хилдаги транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатини ташкил этиш.


12. Жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ташкил етиш, барча ижтимоий гуруҳлар талабларига жавоб берадиган замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш.


13. Пиёда сайрларни амалга ошириш учун шароитлар, Туристик зона бўйлаб алоҳида тротуарлар, шунингдек, жамоат ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлари яратиш, велосипед ижараси тармоғини яратиш.


14. Табақалаштирилган тарифлар бўйича (шахсий транспорт воситалари учун юқори ставкалар, жамоат транспорти ва электромобил воситалари учун бепул) пуллик автотураргоҳларни яратиш.


15. Электромобиллар, электробуслар ва транспорт воситаларининг гибрид турларидан фойдаланган ҳолда алоҳида транспорт тармоғини шакллантириш, бундай транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли инфратузилма объектларини ташкил этиш.



III. ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА

ТУРИСТЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА САЛОМАТЛИГИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


16. Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли стандартлар ишлаб чиқиш.


17. Туристларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш.


18. Якка ва уюшган туристларнинг оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш.


19. Туристлар учун фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби, шунингдек, қутқарув хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдам ва "тезкор алоқа линияси" телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, Туристик зона Call-сenter хизматини ишга тушириш.


20. Туристларни потенциал хавф-хатарлар ҳақида тўлиқ ва аниқ ахборот билан таъминлаш мақсадида огоҳлантиришнинг самарали тизимини яратиш, жумладан туризм инфратузилма объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш.


21. Туристик зона ҳудудида Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаси фаолиятини йўлга қўйиш.



IV. ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТИЗИМ

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ

НОЁБ ЭКОЛОГИК ТИЗИМНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ


22. Тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, кўчаларни ёритишнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимидан фойдаланиш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.


23. Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни яратиш, пиёдалар йўллари бўйлаб манзарали дарахтлар ва гуллар экиш.


24. Маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали иккиламчи моддий ресурсларини ва қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш.


25. Кун давомида электр энергияси истеъмолини уч марта камайтирувчи, жумладан, бино ва иншоотларда энергия тежайдиган лампалардан, тунги вақтда бино ва иншоотларнинг ҳароратини сақлайдиган ҳамда бино ва иншоотларни иситиш учун иссиқлик йиғиш ускуналаридан (иссиқлик йиғувчи), электр энергиясида ўзиюрар ускуналардан фойдаланиш.


26. Қуёш ва шамол энергияси технологияларини, хусусан, қуёш батареялари технологиясини жорий этиш орқали муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланиш.



V. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, ҲУДУДНИНГ

ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ


27. Реал вақт режимида туризм хизматлари кўрсатиш имкониятини берувчи Туристик зонанинг расмий веб-сайтини яратиш.


28. Туристик зона ҳақидаги маълумотларни "Википедия" веб сайтида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар (uzbekistan.travel ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш.


29. Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашувини унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга "Google Maps"га жойлаштириш.


30. QR-кодлар тизимини туризм йўналишлари бўйлаб жойлаштириш, жойлаштириш воситалари, жамоат трансторти ҳамда маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари чипталарини онлайн банд қилиш ва сотиб олиш тизимларини жорий этиш.


31. Туристик зонанинг туризм салоҳияти ва мавжуд туризм хизматларини халқаро ва Республика миқёсда фаол тарғибот қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


32. Туристик зонада маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форум, конференция ва бошқа MICE тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш.


33. Ҳудуднинг туризм имкониятларидан ва кўрсатиладиган хизматлардан келиб чиқиб, Туристик зонани тегишли туристлар гуруҳлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегияси (таргетлаштирилган маркетинг) олиб бориш.



VI. ТУРИЗМ СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ

МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


34. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат кўрсатувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг малакасини мустақил баҳолаб бориш тизимини яратиш.


35. Туристик зона ҳудудида фаолият кўрсатувчи персоналнинг "Ипак йўли" туризм халқаро университети, тегишли хорижий ўқув масканлари ва таълим муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.


36. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали кўникма ва билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.


37. Туризм соҳаси субъектлари ходимларига мажбурий малака талабларини белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш (гидлар, йўриқчи-йўл бошловчи, умумий овқатланиш хизматлари, транспорт ва бошқалар.).


38. Зомин туризм ва сервис коллежи фаолиятини ривожлантириш, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини Туристик зона ва ҳудудда кўрсатиладиган туризм хизматларига мувофиқлаштириш.



3-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


39. Туристик зонани ривожлантириш концепциясини амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилиши кутилмоқда:

Жиззах вилоятининг бой туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга эришиш, янги туризм маҳсулотларини яратиш ва фаол тарғиб қилиш.

Ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун таянч нуқтаси бўлиб хизмат қила оладиган халқаро даражадаги рақобатбардош туризм, тоғ-чанғи ва дор йўли мажмуаларини яратиш, туризм соҳасида тадбиркорликнинг ривожланиши, шу асосда туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш.

Ҳар бири 5 йиллик даврдан иборат 4 та босқични ўз ичига олган Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижаларга эришилади:

Биринчи босқичда, жами 690 ўринли 4 та жойлаштириш воситаси ташкил этилади. Бундан ташқари, санаторий, тоғ-чанғи ҳудуди ва шаҳарча марказини ўзаро боғловчи 2 640 метр узунликдаги дор йўли барпо этилади. Шунингдек, шаҳарчада 181 650 кв.м турар-жой, 73 050 кв.м савдо ҳудуди якунланади. Бу босқичда шаҳарча марказида 7 000 кв.м бўлган маданият маркази ва 2 000 кв.м масжид барпо этилади.

Иккинчи босқичда, соғломлаштириш мажмуасининг тўлиқ қисми ва спорт тадбирлари ўтказиладиган мажмуанинг биринчи босқичи амалга оширилади.

Учинчи босқичда, 1 200 ўринли жойлаштириш воситаси ва спорт тадбирлари ўтказиладиган мажмуанинг иккинчи босқичи амалга оширилади.

Тўртинчи босқичда, 500 ўринли жойлаштириш воситаси, 83 100 кв.м спорт объектлари, 3 650 кв.м чанғи учиш майдони, 39 120 кв.м бўлган ва 1 304 кишига мўлжалланган тураржой объектлари ҳамда 9 780 кв.м савдо ҳудуди барпо этилади.

Шунингдек, жами 30,1 гектар майдонни эгаллаган ва 8 та шифохонани ўз ичига олган тиббий туризм кичик зонаси ташкил этилади.

Туристик зонага биринчи босқичнинг сўнггида йиллик 34 732 нафар турист ташриф буюриши ҳамда 2040 йилда йиллик туристлар сони 95 601 кишига етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткични кейинги 20 йил ичида жами 1 268 781 нафарга етказиш кўзда тутилмоқда.

Туристик зона ва унга олиб борувчи 250 км йўлларни таъмирлаш ва қуриш орқали йилига 1 300 000 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган транспорт инфратузилмаси яратилади.

Жиззах вилоятига ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристлар сонининг йиллик ўсиши туфайли кўрсатиладиган туризм хизматлари ҳажмининг ўсиши ва 2025 йилгача мамлакатда жами туризм хизматлари экспортини 1 750 миллион АҚШ долларига етказишга ёрдам беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 апрель










































Время: 0.0231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск