ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Ички ишлар вазирининг 15.04.2021 й. 118-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.05.2021 й. 3073-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2021 й.

N 3073-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.04.2021 й.

N 118


БУЙРУҒИ



Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш

ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг

ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сон "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                        П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш

ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг

ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) маъмурий" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 133-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"133. Маъмурий қамоққа олинган шахслар билан қуйидаги шахслар учрашишлари мумкин:

адвокат - у адвокат гувоҳномасини ва ўзининг муайян ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ордерни кўрсатганда;

қонуний вакил - маъмурий қамоққа олинган шахснинг қонуний вакили эканлигини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатганда;

маъмурий қамоққа олинган шахснинг қариндоши ёки бошқа шахс - ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатганда.

Ушбу бандда санаб ўтилган шахслардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.".


3. 150-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"150. Махсус қабулхонада сайлов участкасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуни асосида амалга оширилади.".


4. 3-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар, шунингдек ўқ-дорилар.";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда жиноят қуроли сифатида қўлланилиши мумкин бўлган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи, учи ўткирланган санчиладиган касбий ва хўжалик-маиший (пичоқ, бигиз, устара (электр устара бундан мустасно), қайчи ва бошқалар) ашёлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май










































Время: 0.1751
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск