ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.03.2021 й. 295/10-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.05.2021 й. 2793-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2021 й.

N 2793-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.03.2021 й.

N 295/10


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сон "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги, 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                           А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Профессор илмий унвони олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) ҳамда илмий ташкилотлар ёки унга тенглаштирилган муассасалар ва таълим муассасасининг илмий-тадқиқот тузилмаларида (бундан буён матнда илмий ташкилот деб юритилади), доцент илмий унвони таълим муассасасида, катта илмий ходим илмий унвони илмий ташкилотда самарали илмий-педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.".


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот ёки олий ҳарбий таълим дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахсларга мазкур Низом талабларига мувофиқ таълим муассасалари кенгашлари ёки илмий ташкилотлар илмий (илмий-техникавий) кенгашлари (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) тақдимномасига асосан, ОАК Раёсати қарори билан ОАК томонидан берилади. Тақдимнома талабгорнинг асосий иш жойидан берилади.".


4. 7-бандда:


"в" кичик банддаги "олий ўқув юртидан кейинги таълим" деган сўзлар "олий таълимдан кейинги таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"г" кичик банддаги "ОТМ" қисқартмаси "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 10-бандда:

биринчи хатбошидаги "ОТМнинг" деган сўз "таълим муассасасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ОТМда" деган сўз "Таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 2-параграфнинг номидаги "ОТМ" қисқартмаси "Таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 12-бандда:

биринчи хатбошидаги ва "в" кичик банддаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), олий ҳарбий таълим муассасаларида кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларида ёки ушбу лавозимлардан бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);

Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;";


"ж" кичик банддаги "ОТМ" қисқартмаси "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги ва "в" кичик банддаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"ж" кичик банддаги "ОТМ" қисқартмаси "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 14-бандда:

биринчи хатбошидаги ва "в" кичик банддаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"ж" кичик банддаги "ОТМ" қисқартмаси "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 15-банднинг "а" кичик бандидаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 15-1-банднинг биринчи хатбошисидаги ва "а" кичик бандидаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12. 3-параграфнинг номидаги "ИТМ" қисқартмаси "Илмий ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги ва "в" кичик банддаги "ИТМда" деган сўз "илмий ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) камида бир йил (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида илмий ташкилотнинг штатида давлат гранти раҳбари, илмий-ташкилий тузилма раҳбари, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимларидан бирида ишлаб келаётган ёки ушбу лавозимларда камида 0,25 ставка илмий фаолият олиб бориб, илмий ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, илмий котиби лавозимларидан бирида муваффақиятли ишлаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);".


14. 17-бандда:

биринчи хатбошидаги ва "в" кичик банддаги "ИТМда" деган сўз "илмий ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида 10 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та илмий мақола чоп эттирган ҳамда салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган (монография ва илмий рисолалар нашр эттирган ёхуд ихтироларга эга бўлган);";


"з" кичик банддаги "ОТМ" қисқартмаси "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 18-бандда:


"б" кичик банддаги "ИТМда" деган сўз "илмий ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"в" кичик банддаги "хорижий журналларда" деган сўз "хорижий илмий журналларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 4-параграфнинг номидаги "ОТМ" қисқартмаси "Таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги ва "б" кичик банддаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), доцент (вазифасини бажарувчи) ёки олий ҳарбий таълим муассасаларида катта ўқитувчи, кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи ёхуд ушбу лавозимларнинг бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);

Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;";


"д" кичик банддаги "ОТМ" қисқартмаси "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 20-бандда:


"б" кичик банддаги "ОТМда" деган сўз "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) илмий-тадқиқот, ижодий ишлари бўлган, жумладан, илмий журналларда камида 3 та илмий мақола чоп эттирган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун камида 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттирган);".


19. 5-параграфнинг номидаги "ИТМ" қисқартмаси "Илмий ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 21-бандда:


"б" кичик банддаги "ИТМда" деган сўз "илмий ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) камида бир йил "(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида илмий ташкилотнинг штатида давлат гранти раҳбари, илмий-ташкилий тузилма раҳбари, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим лавозимларидан бирида ишлаб келаётган ёки ушбу лавозимларда камида 0,25 ставка илмий фаолият олиб бориб, илмий ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, илмий котиби лавозимларидан бирида муваффақиятли ишлаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);".


21. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Илмий унвонлар мазкур бобнинг 2-5-параграфларида назарда тутилган тегишли лавозимларда камида 0,25 ставка ўриндошлик ёки 240 соатдан кам бўлмаган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишлаётган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг юқори малакали мутахассисларига мазкур бобнинг 1-5-параграфларида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади. Мазкур қоида асосий иш жойи таълим муассасаси ва илмий ташкилотда бўлган мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.".


22. Низом иловасининг 3-банди "(паспорт нусхаси" деган сўзлардан кейин "ёки идентификация ID-картаси маълумотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май













































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск