ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Ички ишлар вазирининг 15.04.2021 й. 119-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.05.2021 й. 2929-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.05.2021 й.

N 2929-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.04.2021 й.

N 119


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари

вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                        П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари

вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Овқат ейишни рад этаётган ВСҲда сақланаётган шахс имкон қадар ВСҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади.".


2. 32-банддаги "Руҳий бузилишлари мавжуд бўлган" деган сўзлар "Руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 33-банддаги "руҳий касалликка чалинган" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 73-банднинг учинчи хатбошиси ва 203-банддаги "ногиронларига" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 97 - 99-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"97. ВСҲда сақланаётган шахснинг овқат ейишни рад этганлиги факти аниқланганда, ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс зудлик билан бу ҳақда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органни, шунингдек прокурорни хабардор қилиши шарт.

98. Овқат ейишни рад этаётган шахс ВСҲ тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.

99. Овқат ейишни рад этган шахснинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурлов йўсинидаги (сунъий ва мажбурий овқатлантириш тарзидаги) чоралар, агар унинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф таҳдид солса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳозирлигида амалга оширилади.".


6. 100-банддаги "овқат ейишдан бош тортиши" деган сўзлар "овқат ейишни рад этиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 101-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 107-банддаги "ногиронлари" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 176-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"176. Суд, прокурор, ҳимоячи ёки ВСҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай муҳрланган тарзда олувчиларга юборилади ёки топширилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг номига юборилган шикоятлар муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда аризачига дарҳол етказиб берилади.".


10. 178-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"178. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ВСҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов органининг бошлиғига ёҳуд прокурорга, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар эса юқори турувчи прокурорга юборилади ёки топширилади.".


11. 2-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар, шунингдек ўқ-дорилар.";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда жиноят қуроли сифатида қўлланилиши мумкин бўлган саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи, учи ўткирланган санчиладиган касбий ва хўжалик-маиший (пичоқ, бигиз, устара (электр устара бундан мустасно), қайчи ва бошқа) ашёлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май














































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск