ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи олий ўқув юртлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 й. 275-сон "Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.05.2021 й.
N 275
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР
ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республикамизда охирги йилларда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, ҳудудларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади. Бунда, ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади;
Институтнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари Институт томонидан хорижий олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда мустақил тасдиқланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:
бир ой муддатда олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ Институтнинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
икки ой муддатда Институтда ўқув-методик жараённинг ташкил этиш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳар йилнинг 20 августига қадар Институтни олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш ташкилотларининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан танлов асосида тўлдириш;
Институт профессор-ўқитувчилари, илмий ва техник-муҳандис ходимларининг ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, агрокластерларда, кооперацияларда ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрланишини ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режаларини хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилишини таъминлаш;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон тупроқ иқлим-шароитини ҳисобга олиб, ер деградацияси ва атроф-муҳит мониторингини замонавий технологиялар асосида олиб боришда геоахборот тизимларидан фойдаланиш мақсадида Институт тузилмасида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда "Геоахборот тизимлари" маркази ва лабораториясини ташкил этиш;
давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ёки хусусий сектор иштирокида Институт ҳузурида илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва талабаларнинг бевосита ишлаб чиқаришда иштирокини таъминловчи "Кичик инновацион корхоналар"ни ташкил этиш чораларини кўриш;
ислоҳотларнинг ҳозирги босқичига ҳамоҳанг тарзда ўзбек ва қорақалпоқ тилларида янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини хорижий олимлар, олий таълим ва аграр соҳада самарали фаолият юритаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, ўқув режалари ва дастурларини янгилаш ҳамда қайта кўриб чиқиш бўйича икки ой муддатда чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
Институтнинг ахборот-ресурс марказини маҳаллий ва хорижий ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Қорақалпоғистон Республикасида мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги, мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш соҳаларига илм-фанни татбиқ этиш мақсадида Институт ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги "Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари" ўқув-илмий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
мойли экинларни парваришлашнинг био, нано ва ресурстежамкор ҳамда интенсив технологияларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
Институтнинг "Ахборот-маслаҳат маркази" (Ехtension-center) ҳудудидаги ер майдонларида ички ва ташқи бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мойли экинларнинг серҳосил, шўр ва қурғоқчиликка, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли, маҳсулот сифати ва мойдорлик даражаси юқори бўлган нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш;
суғориладиган ва чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитлари учун мойли экинларни етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш;
илмий ходимларнинг илғор инновацион технологияларни яратиш бўйича ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, жисмоний шахсларнинг новаторлик ғояларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этишга кўмаклашиш;
кластерлар, кооперациялар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали ўқув-семинарларни ташкил этиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссиясининг 2022 йилдан бошлаб Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабул параметрларини 3 баробарга ошириш ҳамда минтақадаги бошқа олий таълим ва илмий ташкилотларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, ихтисослашган илмий кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда:
нуфузли хорижий илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш ва Институтнинг илмий педагогик ходимларини халқаро анжуманларда иштирокини таъминлаш;
2021 йил 15 июлга қадар Институт ва Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатсин;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб дунёнинг Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган давлатларнинг шоличиликка ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга ихтисослашган муассасаларида Институтнинг ёш истиқболли кадрлари ва илмий-педагогик ходимларини мақсадли равишда хорижда малакасини ошириш ва стажировкага юбориш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда уч ой муддатда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, мойли экинларнинг серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳсулот сифати ва мойдорлик даражаси юқори бўлган нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича мақсадли фундаментал ва амалий лойиҳалар танловини эълон қилсин.
11. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги "Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияси" ўқув-илмий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
12. Қуйидагилар:
а) Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник кўмаги ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган мақсадли фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар молиялаштириб борилишини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник кўмаги ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
13. Белгилаб қўйилсинки, Институтни сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Институтга хориждан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:
Институтга Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Қ. Абданбетов кўчасида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш, унинг ўқув ва лаборатория жиҳозлари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари, компьютер техникалари, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулкини топшириш;
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг барча талабаларини Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказиш ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломини бериш;
бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларни Институтда фаолият юритган даврида турар жой билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 4 майдаги
275-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар
институти фаолиятини ташкил этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
2021 йил 4 майдаги
275-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар
институти ҳузуридаги "Мойли экинлар селекцияси,
уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари"
ўқув-илмий марказининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Директор |
Илмий-техник кенгаш* |
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Директорнинг ўқув, илмий ишланмалар ва ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Мойли экинларни етиштиришда сув ва ресурс тежамкор инновацион технологияларни жорий этиш бўлими 2 |
Ўсимликларни ҳимоя қилишда инновацион технологияларни жорий этиш бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Мойли экинларнинг янги навларини синаш, селекцияси ва уруғчилигини ташкил этиш бўлими 2 |
Малака ошириш ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий тадқиқотларни молиялаштириш ва тижоратлаштириш бўйича мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
*) Илмий-техник кенгаш таркибига кластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни илмий асосда ҳал этиш мақсадида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи илмий-педагог ходимлари ҳамда ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибали мутахассислар қўшимча тарзда жалб этилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 5 май