ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ички аудит /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2021 й. 280-сон "Ички аудит хизмати ходимларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.05.2021 й.
N 280
ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Корпоратив бошқарувда ички назорат тизимини самарали ташкил қилиш ва ички аудит хизматини малакали мутахассислар билан бутланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, жумладан:
талабгорга қўйиладиган малака талаблари;
сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
сертификат олиш учун малака имтиҳонини топшириш, сертификатни расмийлаштириш ва бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ҳамда амал қилишини тугатиш тартиби;
ички аудиторлар реестирини юритиш тартиби.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 5 майдаги
280-сон қарорига
2-ИЛОВА
Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг бешинчи хатбошидан "ташқи" сўзи чиқариб ташлансин.
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"6. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш шарт".
3. 12 ва 13-бандлардаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 6 май