ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 23.03.2021 й. 01-02/15-17-сон "Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.05.2021 й. 3220-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2021 й.

N 3220-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

23.03.2021 й.

N 01-02/15-17


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини ўзгартириш,

унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш,

қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон "Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-02/15-71-сон қарори (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3220/0159-сон) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Раис                                                                                         М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини ўзгартириш,

унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш,

қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 8-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"БЮД эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда;".


2. 14-банддаги "шахс" деган сўз "шахсга" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 26-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Низомнинг 10-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида ва 24-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда;";

учинчи хатбоши "тақдим этилганда" деган сўзлардан кейин ", бундан илгари расмийлаштирилган ушбу БЮДлар бекор қилинадиган ҳолатлар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш билан боғлиқ бўлмаган ёки БЮДга экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарларнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли унинг қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига;".


5. 41-банддаги "БЮД рўйхатга олинган божхона органи" деган сўзлар "БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"82. Декларацияловчи шахс томонидан БДТнинг 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, "А" ва "B" графалари билан бирга фақат БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалари тўлдирилади.

БДТнинг 1, 2, 8, 9-графалари ва БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган графалари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) белгиланган тартибга мувофиқ тўлдирилади.

БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, "А", "B" ва "D" графалари мазкур Низомнинг 85-бандига мувофиқ тартибда тўлдирилади.".


7. 83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"83. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 8, 9, 14, 28, 50, 54-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган тақдирда, БДТнинг "А" графасида ўзгартириладиган графалар рўйхати кўрсатилади ва ушбу графалари ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган ҳолда тақдим этилади. Мазкур графаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш лозим бўлмаганда ёки БДТнинг ушбу графаларида бошқа маълумотлар кўрсатиш зарурати юзага келмаганда, БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.".


8. 85-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85. БДТнинг 3, 5, 7, 7а, 10, 14, 27, 28, 32, 50, 54, "А", "B" ва "D" графалари қуйидаги тартибда тўлдирилади:";


б) 1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) 3-графа. "Қўшимча варақлар".

Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БДТ варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.

Масалан, агар БДТ иккита қўшимча варақларга эга бўлса БДТнинг асосий варағида "1/3"; биринчи қўшимча варағида "2/3"; иккинчи қўшимча варағида "3/3" кўрсатилади. Агар БДТ қўшимча варақларга эга бўлмаса "1/1" кўрсатилади.";


в) қуйидаги мазмундаги 1-1, 1-2-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"1-1) 5-графа. "Товарлар номларининг умумий сони".

Графада БДТнинг 31-графаларида кўрсатилган товарлар номларининг умумий сони ёзилади. Бу сон БДТнинг тўлдирилган 31-графалари сонига мувофиқ бўлиши лозим;

1-2) 7-графа. "БЮДнинг рўйхат рақами".

Графада ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган БЮДнинг 7-графасидаги БЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади;";


г) қуйидаги мазмундаги 3-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"3-1) 14-графа. "Декларант/божхона брокери".

Графада БДТни тўлдирган ва божхона органларига тақдим этаётган божхона брокери ёки декларантнинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади;

Графанинг юқори қисмида "N" белгисидан сўнг ушбу божхона брокери ёки декларантни СТИРи кўрсатилади;";


д) қуйидаги мазмундаги 4-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"4-1) 28-графа. "Молия ва банк маълумотлари".

Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:

1 - тўловчининг СТИРи/банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи кўрсатилади);

2 - банкнинг тўлиқ номи;

БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун божхона йиғими ундирилмайдиган ҳолларда графани тўлдириш талаб этилмайди, бундан БЮДнинг 28-графасига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.";


е) қуйидаги мазмундаги 5-1, 5-2-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"5-1) 50-графа. "Ишонч билдирган шахс".

Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......" деб ёзилгандан сўнг БДТни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (алоҳида майдонда) кўрсатилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс СТИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг СТИРи қайд этиладиган жойда "999999999" коди кўрсатилади.

БДТни тўлдиришда декларант ёки у ишонч билдирган шахс томонидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган бўлса БДТнинг 7-графасида рўйхат рақами кўрсатилган БЮДнинг 50-графасидаги маълумотлар такрорланади.

5-2) 54-графа. "Жой ва сана".

Графада 14-графада кўрсатилган шахс номидан БДТни тақдим этаётган декларацияловчи шахс ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:

1 - БДТ тўлдирилган жой;

2 - декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

3 - декларацияловчи шахснинг телефон рақами;

4 - агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва декларант ўртасидаги битим рақами ва санаси кўрсатилади;

5 - декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қуйидаги тартибда кўрсатилади:

999999999/99.99.9999/999999, бунда:

            1             2            3

1-элемент - декларацияловчи шахснинг СТИРи;

2-элемент - БДТ тўлдирилган сана;

3-элемент - декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади).

Декларацияловчи шахс томонидан БДТга берилган рақам қайтарилмаслиги лозим.

БДТда баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.";


ж) қуйидаги мазмундаги 6-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"6-1) "В" графа. "Ҳисоб-китоб тафсилотлари".

Графада расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун ундириладиган божхона йиғими кўрсатилади.

Божхона йиғими БДТнинг формати ва тузилишидан келиб чиқиб, Йўриқноманинг 13-иловасидаги Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ "43" тўлов коди остида кўрсатилади.".


9. 89-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда электрон БЮДнинг фақат 2 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 8 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 9 (шахснинг СТИРи, юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди), 11, 13, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 37 (биринчи иккита рақамдан ташқари), 40, 41, 44, 46-графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин, бундан ҳисобланган божхона тўловларига ёки ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) маълумотларига таъсир этадиган ҳолатлар мустасно.".


10. 93-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"БЮДга тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш жараёнида божхона органи томонидан унинг "D" графасида расмийлаштирилган БДТнинг рўйхат рақами қайд этилади.".


11. 98-банд "амалга оширилади" деган сўзлардан кейин ", бундан БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва "В" графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. Қуйидаги мазмундаги 98-1-банд билан тўлдирилсин:

"98-1. Расмийлаштирилган БДТнинг 10, 14, 28, 50, 54 ва "В" графасидаги БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларантнинг аризасига кўра ҳудудий божхона бошқармасининг рухсати билан ёки божхона органининг талаби асосида амалга оширилади. Бунда декларацияловчи шахс томонидан божхона органига янги БДТнинг 7а-графасида ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш керак бўлган БДТнинг рўйхат рақамини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.

Божхона органи томонидан тақдим этилган БДТни расмийлаштириш ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш лозим бўлган БДТни қайтариш орқали мазкур Низомнинг 91-92-бандларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.".


13. Қуйидаги мазмундаги 103-1-банд билан тўлдирилсин:

"103-1. Декларант ёки декларацияловчи шахс божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона органлари томонидан БЮД ва БДТларда қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларининг ҳисоблашга ёки таъқиқ, чекловларнинг қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан мазкур Низомда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.".


14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 май


















































Время: 0.2238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск