ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2021 й. /

Адлия вазирининг 06.05.2021 й. 11-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2021 й. 3298-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2021 й.

N 3298




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.05.2021 й.

N 11-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) асосан БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 1-6/21-90/8-сон тақдимномаси талаблари бажарилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ушбу ҳужжатларни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 111-бандига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган "ҳуқуқий бўшлиқлар" оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ 2021 йил 10 августдан кучга киради.



Вазир                                                                               Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқарилаётган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган авиаташувларнинг тарифини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 45, 1994 йил 4 апрель).


2. "Ўзбекистон темир йуллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан 1998 йил 18 майда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл кесишуви жойларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 460, 1998 йил 31 июль).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 28 январда 106-В, 99-14-сон билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун банк депозиторлари миллий ахборот базаси маълумотларидан фойдаланиш тартиби (рўйхат рақами 614, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 6 июлдаги 15/2, 2001-62-сон "Солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун банк депозиторлари миллий ахборот базаси маълумотларидан фойдаланиш тартиби"га қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 614-1, 2001 йил 17 июль).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 16 декабрдаги 106-В-2, 2008-49-сон "Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш учун банк депозиторлари миллий ахборот базаси маълумотларидан фойдаланиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 614-2, 2009 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 17-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 5 ноябрда 19530/03-1-сон билан тасдиқланган Чет элда таълим олган ёш мутахассислар меҳнат фаолиятининг мониторинги тўғрисида низом (рўйхат рақами 836, 1999 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 1999 й., 11-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 июндаги 30/П-сон "Чет элда таълим олган ёш мутахассислар меҳнат фаолиятининг мониторинги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 836-1, 2009 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 357-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита томонидан 1999 йил 8 ноябрда 15/13793-сон билан тасдиқланган "Тошкент" аэропортида дипломатик почта (юк)ни қабул қилиб олиш (жўнатиш) тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 838, 1999 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 1999 й., 11-сон).


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат ер ресурслари қўмитаси томонидан 2000 йил 21 апрелда 29-сон билан тасдиқланган Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 926, 2000 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон).


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси томонидан 2000 йил 3 июнда тасдиқланган Тижорат банклари фаолиятида вужудга келадиган ҳужжатларини сақлаш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатма (рўйхат рақами 951, 2000 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 14-сон).


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 31 мартдаги 10/6-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 951-1, 2007 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 205-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/5-сон "Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 951-2, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 488-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 14 августдаги 27/2-сон "Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 951-3, 2010 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 311-модда).


14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/2-сон "Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 951-4, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 175-модда).


15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/13-сон "Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 951-5, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 421-модда).


16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 21 октябрдаги 28/3-сон "Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 951-6, 2017 йил 1 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 10/17/951-6/0200-сон).


17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 8 ноябрдаги 27/3-сон "Тижорат банкларида грантларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида низом тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1300, 2004 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 36-модда).


18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўздавнефтгазинспекция, "Ўзбекнефтегаз" МХК ва Товар хомашё биржасининг 2004 йил 29 мартдаги 21, 01/24-12, 48, 03-181, 01/АА-214-А, 42-01/137-сон "Биржа савдоларида автомобиль бензинини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1346, 2004 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 209-модда).


19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўздавнефтгазинспекция, "Ўзбекнефтегаз" МХК ва Товар хомашё биржасининг 2004 йил 29 мартдаги 22, 01/24-13, 49, 03-182, 01/АА-214-Д, 42-01/138-сон "Биржа савдоларида дизель ёнилғисини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1347, 2004 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 210-модда).


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 16 апрелдаги 64, 2004-15, 01-02/19-22-сон "Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1366, 2004 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 253-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 18 июлдаги 66, 2006-30 ва 01-02/8-9-сон "Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1366-1, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 339-модда).


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 26 октябрдаги 90, 2010-45, 01-02/19-19-сон "Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1366-2, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 393-модда).


23. Электр энергияда назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 2004 йил 21 майдаги 207-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда).


24. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 2005 йил 7 февралдаги 45-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-1, 2005 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 78-модда).


25. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 17 январдаги 1-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-2, 2012 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 53-модда).


26. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 5 январдаги 1-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-3, 2017 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 4-сон, 59-модда)


27. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 22 декабрдаги 8-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларининг 34-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-4, 2018 йил 8 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 10/18/1383-4/0526-сон)


28. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўздавэнергоназорат) бошлиғининг 2004 йил 2 августдаги 271-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда).


29. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўздавэнергоназорат) бошлиғининг 2012 йил 28 февралдаги 3-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига 10-иловага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1400-1, 2012 йил 21 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 138-модда).


30. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 13-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига 10-илованинг 153-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1400-2, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 73-модда).


31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 13 декабрдаги 119, 2004-63, 01/06-20-сон "Инвесторларга "ноль" харид қиймати бўйича берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1436, 2004 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 527-модда).


32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 11, 2015-5, 01/10-26/04-сон "Инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1436-1, 2015 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 103-модда).


33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 7 ноябрдаги 102, 271-В, 6-сон "Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1522, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 357-модда).


34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 132, 271-V-1, 110-сон "Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги"ги қарори (рўйхат рақами 1522-1, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1522-1/0086-сон).


35. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 2005 йил 26 декабрдаги 232-сон "Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1546, 2006 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 57-модда).


36. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 20 апрелдаги 5-сон "Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1546-1, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 219-модда).


37. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 13 сентябрдаги 8-сон "Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1546-2, 2013 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 522-модда).


38. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 10 январдаги 1-сон "Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1546-3, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/1546-3/0661).


39. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 19 июлдаги 113, 116-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизликтехникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1614, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 337-модда).


40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2007 йил 2 февралдаги 30, М-22-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1614-1, 2007 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 80-модда).


41. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йил 3 августдаги 148, 150-ҚҚ-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1614-2, 2010 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 283-модда).


42. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 2 июндаги 8, 30-ҚҚ-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1614-3, 2011 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 244-модда).


43. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 1 июлдаги 7, 48-қ/қ-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг 8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1614-4, 2013 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 366-модда).


44. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1627, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 404-модда).


45. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 31 июлдаги 78, 20/4-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1627-1, 2009 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 379-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 май













































Время: 0.1807
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск