ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2021 й. ПҚ-5107-сон "Нефть-газ ҳамда электр энергетика соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2021 й.

N ПҚ-5107



НЕФТЬ-ГАЗ ҲАМДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАЛАРИ

УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Нефть-газ ҳамда электр энергетика соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 майдаги

ПҚ-5107-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 июлдаги "И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1569-сон қарорининг рус тилидаги матнида 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"квоты приема в Филиал утверждаются решением Попечительского совета по согласованию с Российским государственным университетом нефти и газа имени И.М. Губкина, Министерством энергетики, Министерством экономического развития и сокращения бедности, Министерством финансов, Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан, с учетом реальной потребности в специалистах АО "Узбекнефтегаз", АО "Узтрансгаз", АО "Худудгазтаъминот", а также других организаций".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги "Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3287-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть

ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги

филиали васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси


Б.Р. Нарматов

-

энергетика вазирининг ўринбосари


У.Ш. Бегимкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Б.К. Абдиназаров

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


У.Х. Сайидов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси


Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси


Ш.Ч. Асланов

-

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бош директори


Ш.Н. Файзуллаев

-

"Jizzakh petroleum" МЧЖ ҚК бош директори (келишув бўйича)


Лавозими бўйича

-

"ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг ЛТД" компанияси вице-президенти (келишув бўйича)


Лавозими бўйича

-

"Газпром" ОАЖ бошқаруви раисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Б.Ш. Фазилов

-

"ERIELL" гуруҳи бошқаруви раиси (келишув бўйича)


Лавозими бўйича

-

"Фарғона НҚЗ" МЧЖ директори (келишув бўйича)


А.М. Магрупов

-

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали директор ўринбосари - ижрочи директори


         

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги "Тошкент шаҳрида "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида" ПҚ-4350-сон қарорида:


а) 9-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021 йил 1 августга қадар Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотлар, шу жумладан ўқув-лаборатория корпуси реконструкция қилиниши, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшашлари учун ётоқхоналар ва спорт комплекси қурилиши";

учинчи хатбошидаги "2019 йил 20 августга" сўзлари "2022 йил 1 январга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Enter Engineering Pte. Ltd. (Сингапур)" - "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида жалб қилинадиган бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.

Бунда, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қурилиш, лойиҳалаштириш ва молиялаштириш ишларини бир вақтнинг ўзида олиб боришга ҳамда товар (иш, хизмат)лар, қурилиш материаллари, хомашё, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи)лар ҳамда уларнинг расмий дилерлари билан тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш ва энг мақбул таклифларни танлаб олиш шартлари асосида шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 май













































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск