ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2021 й. 284-сон "Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ ҳўжалиги соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2021 й.

N 284




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ МИРЗАОБОД

ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланиш, сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда яратиладиган қўшилган қиймат ҳажмларини кўпайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, саноат салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида суғориш тармоқлари таъмирланиши ҳисобига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазириги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

Мирзаобод туманида хўжалик ички суғориш тармоқларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, таъмирталаб сув йўлларини реконструкция қилиш ва янги сув тармоқларни барпо этиш;

тумандаги суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув истеъмолини оптималлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш;

тумандаги фойдаланишга киритиладиган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш прогноз кўрсаткичлари бажарилишини ҳамда ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган музлаткичли омборхона, логистика, иссиқхона ва доривор ўсимликлар бўйича лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш;

туманда экин ер майдонлари, шу жумладан, пахта ва ғалла экин майдонларининг тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган алмашлаб экишишларини тизимли ташкил этиш;

озуқабоп экинларни кўпайтириш ҳисобига наслдор чорва моллари бош сонини кўпайтириш;

томорқа ер эгаларига минерал ўғитларни етказиб бериш, тупроқ таркибини аниқлаш ва ўғит солиш меъёрларини белгилаш, сифатли уруғ етказиб бериш, агротехника хизматлари ва бошқа хизматларни кўрсатиш ишларини ташкил этиш;

туманда агросаноат соҳасининг "ўсиш нуқталарини" аниқлаш ва уларни янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

тумандаги томорқа хўжаликларини хатловдан ўтказиб, уларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашива Савдо-саноат палатаси Мирзаобод туманида анорчиликни янада ривожлантириш мақсадида:

анор экин майдонларини кенгайтириш, қайта фойдаланишга киритилаётган ерлар анорчилик билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, ёшларга ажратилишини таъминлаш;

халқаро ташкилотларнинг грант ва кредитларини жалб қилган ҳолда анорни қайта ишлаш қувватларини ташкил қилиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

замонавий технологиялар асосида анор ва бошқа меваларни етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича йирик кластерларни ташкил этиш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Махкамасининг

2021 йил 6 майдаги

284-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод

туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив

ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ


Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Қуввати


Ижро

муддати


Молиялаштириш


Масъул ижрочилар


млн сўм


манбаи


I. ИРРИГАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИ

1.

Мирзаобод туманидаги "Д-9А" ирригация тизими каналининг ПК10+00 дан ПК70+00 гача қисмини реконструкция қилиш.


6,0 км

2021 йил


3 800,0

Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


2022 йил


2 000,0

2.

Мирзаобод туманидаги суғориш тармоқларини реконструкция қилиш.


15,0 км

2021 йил


2 000,0

2022 йил


4 750,0

3.

Мирзаобод туманидаги "Д-12" ирригация тизими каналининг ПК00+00 дан ПК61+00 гача қисмини реконструкция қилиш.


6,1 км

2022 йил


5 000,0

2023 йил


5 000,0

4.

Мирзаобод туманидаги "Д-3-20а" ирригация тизими каналини реконструкция қилиш.


5,0 км

2022 йил


2 000,0

2023 йил


4 000,0


Жами:


32,1 км


28 994



II. МЕЛИОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИ

1.

Мирзаобод туманидаги "ЦК-6а", "ЦК-6а-4" ва "ЦК-6а-6" коллекторларини реконструкция қилиш.


10,0 км

2021 йил


7 410,0

Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


2.

Мирзаобод туманидаги "ЦК-6" коллекторини реконструкция қилиш.

15,2 км

2021 йил


4 300,0

2022 йил


5 000,0

3.

Мирзаобод туманидаги "ЦК-6-1" коллекторини реконструкция қилиш.


5,9 км

2022 йил

4 600,0

Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


4.

Мирзаобод туманидаги коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш.


13,9 км

2022 йил

5 500,0

5.

Мирзаобод туманидаги "ЦК-6" коллекторининг ПК1+00 даги кўприкни қайта тиклаш.


1 дона

2022 йил

4 500,0

6.

Мирзаобод туманининг "А.Кулбеков" номли ва "Гулистон" ҳудудларидаги ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқларини реконструкция қилиш.


120,0 км

2022 йил


6 000,0


2023 йил


4 000,0

7.

Мирзаобод туманидаги "ЦК-4" коллекторининг ПК1+00 даги кўприкни қайта қуриш ва коллекторнинг ПК0+00 дан ПК10+00 гача қисмини реконструкция қилиш.


1 дона,

1,0 км

2023 йил

3 567,0

8.

Мирзаобод туманидаги "ВЖД-9-4" коллекторини реконструкция қилиш.


9,3 км

2023 йил

3 000,0

9.

Мирзаобод туманидаги "ЦК-2" коллекторининг ПК1+00 даги кўприкни қайта қуриш ва коллекторнинг ПК0+00 дан ПК10+00 гача қисмини реконструкция қилиш.


1 дона,

1,0 км

2023 йил

3 500,0


Жами:


176,3 км


51 377,0



III. МЕЛИОРАТИВ ОБЪЕКТЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ

1.

Мирзаобод туманидаги коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш.


88,9 км

2021 йил

3 645,0

Маҳаллий бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


2.

Мирзаобод туманидаги "Боёвут" коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш.


40,0 км

2021 йил

1 090,0

3.

Мирзаобод туманидаги "ВЖД-9" хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш.


90,0 км

2022 йил

2 700,0

4.

Мирзаобод туманидаги "ВС-7" коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш.


100,0 км

2023 йил

2 700,0


Жами:


318,9


19 075,0



          





Вазирлар Махкамасининг

2021 йил 6 майдаги

284-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод

туманида суғориш тармоқлари таъмирланиши

ҳисобига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер

майдонларини қайта фойдаланишга киритиш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Экин майдони,

гектар


Шундан, экин турлари бўйича гектар


пахта


бошоқли

дон


анорзор


полиз

экинлари


озуқа

экинлари


1

Мирзачўл


255

180

75




2

Янгиобод


55

55





3

Мустақиллик


250



200


50

4

Беруний


350



350



5

Мирзо Улуғбек


250



250



6

Оқолтин


180

180





7

Аҳмад Қулбеков


1 122


200


200

722

8

Ғанишер Юнусов


1 900


541


1 342

17

9

Йўлдош Оҳунбобоев


863




545

318

10

Деҳқонобод


385

50

50

200


85

Жами


5 610

465

866

1 000

2 087

1 192

          





Вазирлар Махкамасининг

2021 йил 6 майдаги

284-сон қарорига

3-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг

Мирзаобод туманида томчилатиб суғориш

технологиясини жорий этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Фермер хўжаликлари

номи


Сувни тежовчи

технологияларни

жорий қилиш

режаси


Шундан


Шундан йиллар бўйича


пахта

майдон-

ларида

боғлар ва узумзор-

ларда


2021 йилда


2022 йилда


пахта

майдон-

ларида


боғлар ва

узумзор-

ларда


пахта

майдон-

ларида


боғлар ва

узумзор-

ларда


1

" Мирзаобод трайд кластер" МЧЖ


3 476

3 476

0

1 410


2 066


2

"Қўҳна Сирдарё анори" фермер хўжалиги


100

0

100


100



3

"Деҳқонобод асл анори" ИЧК


100

0

100


100



Жами


3 676

3 476

200

1 410

200

2 066


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 майдаги

284-сон қарорига

4-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод

туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий

турларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Маҳсулот турлари

Барча турдаги

хўжаликларда

маҳсулот етиштириш


Қайта ишлашга

йўналтириш


Экспортга йўналтириш


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


тонна

минг АҚШ

доллари


тонна

минг АҚШ

доллари


1

Мевалар


4 550

4 801

2 000

2 200

224

532

317

1 070

1.1

олма


347

371




0


0

1.2

нок


58

62




0


0

1.3

беҳи


55

59




0


0

1.4

ўрик


375

401



40

94

42

141

1.5

шафтоли


25

27




0


0

1.6

олхўри


158

169



17

40

18

59

1.7

гилос


50

54




0


0

1.8

олча


70

75



7

18

8

26

1.9

анор


3 400

3 570

2 000

2 200

160

380

250

844

1.10

анжир


12

13




0


0

2

Узум


1 050

1 550



800

1 120

1 200

1 747

3

Сабзавотлар


27 608

29 541

0

0

2 544

3 028

2 748

3 270

3.2

сабзи


8 695

9 304



801

954

865

1 030

3.3

пиёз


2 777

2 971



256

305

276

329

3.5

ош лавлаги


1 250

1 338



115

137

124

148

3.7

помидор


2 433

2 603



224

267

242

288

3.8

бодринг


2 280

2 440



210

250

227

270

3.11

карам


3 550

3 799



327

389

353

420

3.12

кўкатлар


2 833

3 031



261

311

282

336

3.13

ширин қалампир


3 090

3 306



285

339

308

366

3.15

бақлажон


700

749



65

77

70

83

4

Полиз экинлари


86 171

92 203



1 019

917

1 165

1 049

4.1

қовун


61 910

66 244



732

659

856

770

4.2

тарвуз


17 261

18 469



204

184

220

198

4.3

қовоқ


7 000

7 490



83

75

89

80

5

Дуккакли экинлар


550

589



196

216

212

318

5.1

мош


475

508



169

186

183

274

5.4

нўхат


75

80



27

29

29

43

Жами


119 929

128 683

2 000

2 200

4 783

5 812

5 642

7 453

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 май









































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск