ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Аҳолининг жисмоний маданияти /

Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 04.05.2021 й. 277-сон "Самарқанд шаҳрида ҳар йили "Samarkand Marathon" халқаро хайрия яриммарафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ

ВAЗИРЛAР МAҲКAМAСИНИНГ

ҚAРОРИ

04.05.2021 й.

N 277




САМАРҚАНД ШАҲРИДА ҲАР ЙИЛИ

"SAMARKAND MARATHON" ХАЛҚАРО

ХАЙРИЯ ЯРИММАРАФОНИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ ҳамда маданият ва санъат муассасаларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маданий туризмни ривожлантириш, республика аҳолисини, жумладан, ёш авлодни фаол спортга кенгжалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма), Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида ҳар йили "Samarkand Marathon" халқаро хайрия марафонини (кейинги ўринларда - марафон) октябрь-ноябрь ойларида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ташкилий қўмита яриммарафонни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шу жумладан, "йўл харитаси" тизимли бажарилишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади;

Ташкилий қўмитага "йўл харитаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;

Жамғарма Ташкилий қўмитанинг тезкор фаолиятини таъминловчи ишчи органҳисобланади.


4. Қуйидагилар яриммарафонни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Жамғармага ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари;

меценатлик кўмаги.

Бунда, Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигидан қўшимча ажратиладиган маблағлар миқдорлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори талаблари асосида яриммарафонни ўтказиш билан боғлиқ объектлардава уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, жамоат, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда иштирокчилар учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автотранспорт воситалари ёрдамида кузатиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун яшаш ва овқатланиш жойларида тез тиббий ёрдам бригадалари, шунингдек, юқори малакали тиббий ходимларнингбўлишини;

яриммарафон ўтказиладиган ва иштирокчилар овқатланадиган жойларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни;

яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун малакали ходимлар ва зарур бўлган миқдорда техник воситалар, тез тиббий ёрдам пунктлари ва тез ёрдам автотранспорт воситалари навбатчилиги ташкил этилишини таъминласин.


7. "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" AЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга белгиланган тартибда:

Ташкилий қўмита аъзолари, яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиа ва темир йўл чипталарини брон қилиш ва сотиш;

борт журналлари, поезд мониторлари, шунингдек, аэропортлар ва вокзалларнинг залларида яриммарафонни кенг ёритиш;

яриммарафон иштирокчилари ва меҳмонларини кутиб олиш ва кузатиш масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда Самарқанд халқаро аэропортида штабларни ташкил этишни таъминлаш тавсия этилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари яриммарафонга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича белгиланган тартибда Жамғарма буюртмасига мувофиқ ижтимоий рекламали ахборотларни жойлаштириш учун ҳудуднинг марказий кўчаларида ўрнатилган махсус конструкцияларни бепул тақдим этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яриммарафон ўтадиган майдонлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни белгиланган тартибда амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига:

оммавий ахборот воситаларида яриммарафон тадбирларига тегишли реклама, видео вааудио роликларни эфирга узатиш;

яриммарафон тадбирларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва компаниянинг мавжуд сунъий йўлдошли телевизион каналлари орқали эфирга узатиш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири A.А. Aбдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Aрипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 майдаги

277-сон қарорига

1-ИЛОВА


Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро

хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори

савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А. Икрамов

-

спортни ривожлантириш вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. О. Назарбеков

-

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Э. Турдимов

-

Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. Г. Умерова

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


5. Б. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


6. П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


7. А. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


8. Р. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


9. О. Насриддинхўжаев


-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


10. Б. Шахриёров

-

туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари


11. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


12. Б. Зарипов

-

Бухоро вилояти ҳокими


13. Э. Салиев

-

Жиззах вилояти ҳокими


14. З. Мирзаев

-

Тошкент вилояти ҳокими


15. А. Пўлатов

-

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори


           

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 майдаги

277-сон қарорига

2-ИЛОВА


Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро

хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни

юқори савияда ўтказиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


1.

"Samarkand Marathon" доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ва уларнинг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси баёни


Ҳар йили

март


-

Ташкилий қўмита


2.

"Samarkand Marathon" тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Медиа-режа бандларини босқичма-босқич амалга ошириш


Ҳар йили

апрель


-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЎзМТРК


3.

Ҳар йили "Samarkand Marathon" дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларни "Маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа оммавий тадбирлар тақвими" га киритиш.


Тегишли дастурни ишлаб чиқиш


Ҳар йили

апрель


Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги


4.

"Samarkand Marathon" расмий веб-сайтини марафон мавзусига мослаштириш ва ишга тушириш.


Тегишли тематик веб-сайтни ишлаб чиқиш


Ҳар йили

апрель


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва меценатлик маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


5.

Таниқли спортчиларни (Олимпиада чемпионлари, фахрий спортчилар) "Samarkand Marathon" ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш.


Машҳур спортчиларга расмий таклифномалар


Ҳар йили

апрель-ноябрь


-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси


6.

"Samarkand Marathon" мавзуси ва форматини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар ташкил этиш.


Биноларни ижарага олиш, ОАВ вакиллари ва блоггерларни таклиф этиш


Ҳар йили

апрель


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайриялари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЎзМТРК, ЎзА


7.

"Samarkand Marathon" ғолиблари ва совриндорлари учун медаллар дизайнини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ташкилий ишлар

Ҳар йили

апрель


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


8.

"Samarkand Marathon" брендини чет эл оммавий ахборот воситаларида, мавзули кўргазмалар, конференцияларда, шу жумладан халқаро аренада кенг ёритиш.


Тегишли шартномалар тузиш


Ҳар йили

апрель-ноябрь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


9.

"Samarkand Marathon" тадбирини борт журналлари ва экранларида, аэропортлар ҳамда поезд станцияларида кенг ёритиш.


Ташкилий ишлар

Ҳар йили

апрель-ноябрь


-

"Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


10.

Ҳакамлар ва волонтёрлар таркибини белгилаш:

100 нафар ҳакамлар;

300 нафар волонтёрлар.


Ташкилий ишлар


Ҳар йили

апрель


-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


11.

Ташкилий қўмита аъзолари, Марафон иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиа чипталарни белгиланган тартибда брон қилиш ва сотиш тавсия этилсин.


Ташкилий ишлар


Ҳар йили апрель-ноябрь


-

"Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


12.

Маданий дастур доирасида ташкилий қўмита томонидан жалб этилган ижодий жамоалар рўйхатини тасдиқлаш.


Ташкилий тадбирлар


Ҳар йили

май


-

Маданият вазирлиги


13.

Ҳакамлар ва волонтёрлар учун семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш.


Волонтёрлар ва ҳакамларни тадбирга тайёрлаш


Ҳар йили

май


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


14.

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ходимларини "Samarkand Marathon"да иштирок этишга жалб этишда кўмаклашиш.


Иштирок этиш учун расмий таклифнома билан хатларни тарқатиш


Ҳар йили

сентябрь-ноябрь


Иштирокчилар ҳисобидан


Ташқи ишлар вазирлиги


15.

"Samarkand Marathon"га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича доимий штаб ташкил этиш.


Тегишли ходимлар билан штаб тузиш

Ҳар йили

октябрь


-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


16.

Ўрнатиладиган LED экранлар, овоз ва ёритиш ускуналарини узлуксиз қувват манбаи (UPS) билан таъминлаш, мамлакат байроқларини ўрнатиш ва ечиш.


Режага мувофиқ ўтказиладиган тадбир вақтида амалга ошириш


Ҳар йили

октябрь-ноябрь


-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


17.

Металл тўсиқларни ўрнатиш (2000 м).


Металл тўсиқлар ўрнатиш ишларини ташкил этиш


Ҳар йили

октябрь


-

Ички ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


18.

"Samarkand Marathon" югуриш мусобақасини жонли эфирда узатиш учун финиш ҳудудида мониторларнинг ўрнатилишини таъминлаш.


Режага мувофиқ ўтказиладиган тадбир вақтида амалга ошириш


Ҳар йили

октябрь


-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, ЎзМТРК


19.

Шартнома асосида "Samarkand Marathon" ўтказиладиган жойлар (старт, финиш, Ташкилий қўмита штаби, ҳакамлар хонаси)да ҳисоблаш ускунаси учун 8 мб/с тезликдаги ва штаб учун 4 мб/с тезликдаги 2 та канал ҳамда хорижий делегацияларни глобал интернет тармоғига уланган алоқа хизмати ва зарур воситалар билан таъминлаш.


Интернет-провайдер билан тижорат шартномасини тузиш


Ҳар йили

октябрь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


20.

Самарқанд шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.


ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш графигини ишлаб чиқиш


Ҳар йили

октябрь


-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги


21.

Тадбир ўтказиладиган жойларда вақтинчалик иншоотлар қуриш.


Марафон учун зарур иншоотларни қуриш ишларини ташкил этиш


Ҳар йили

октябрь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги


22.

"Samarkand Marathon" хориждан ва бошқа шаҳарлардан таклиф этилганларни турар жой билан таъминлаш ва уларни овқатлантириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш.


Меҳмонхоналар ва озиқ-овқат таъминоти компаниялари билан шартномалар тузиш


Тадбир

давомида


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


23.

"Samarkand Marathon" ўтказиладиган ҳамда иштирокчилар ва мураббийлар яшайдиган жойларда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш.


Хавфсизликни таъминлаш


Тадбир

давомида


-

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия


24.

Иштирокчилар ва меҳмонларнинг яшаш ва овқатланиш жойларига тез тиббий ёрдам экипажлари, шунингдек юқори малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш.


Тадбирни тегишли тиббиёт ходимларининг зарур сони билан таъминлаш


Тадбир

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


25.

"Samarkand Marathon" доирасида иштирокчиларнинг овқатланиш жойларида санитария нормалари ва гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.


Санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш ҳолатини даврий текшириш


Тадбир

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


26.

"Samarkand Marathon" очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил этиш. "Samarkand Marathon" ўтказиш кунлари таниқли ижодий гуруҳлар (шу жумладан хорижий) иштирокида маданий ва концерт дастурлари ташкил этиш.


Тегишли шартнома тузиш ва концерт дастурларни ўтказиш


Тадбир

давомида


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари


Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


27.

"Маданият ва санъат муассасаларида инклюзив муҳит" ва бошқа мавзулар бўйича маъруза ва семинарлар ташкил этиш.


Маърузалар ўтказиш ва ўқув дастурларини амалга ошириш


Тадбир

давомида


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хайрия маблағлари


Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси


28.

"Samarkand Marathon" доирасидаги тадбирларни Prime time режимида кенг ёритиш, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги ҳамкор телевизион каналлари орқали "Samarkand Marathon" эфирга узатилишини таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар

Тадбир

давомида


-

ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги


29.

6 та тез тиббий ёрдам бригадаларини жалб қилиш (шу жумладан 2 та реанимобиль).


Ташкилий тадбирлар

Тадбир

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


30.

"Samarkand Marathon" старт ҳудудида озиқ-овқат корхоналарида санитария меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш.


Ташкилий тадбирлар

Тадбир

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


31.

"Samarkand Marathon" мусобақа куни йўналиш бўйлаб 8 та енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар

Тадбир

давомида


-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎзМТРК


32.

4 дона асосий ёнгин-қутқарув автомобиллари билан навбатчиликни ташкил этиш.


Ташкилий тадбирлар

Тадбир

давомида


-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


33.

Спортчилар ва ҳакамларни транспорт билан таъминлаш (5 та автобус).


Спортчилар, ҳакамлар ва волонтёрларни яшаш жойидан тадбир бўлиб ўтадиган жойга етказиш


Тадбир

давомида


-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги


              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 май














































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск