ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 04.05.2021 й. 271-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 майдаги

271-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат

таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи

юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда - ариза берувчи)нинг ўқув гуруҳларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ органлари) томонидан кўрсатилади.


3. ЯИДХП ва ДЙҲХХ органлари ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ)ни мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтади ва мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


6. Сўровномага ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқланган рўйхатга олиниши лозим бўлган ўқув гуруҳи тўғрисида батафсил маълумотнома ва ўқишга номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаган ўқув гуруҳи рўйхати илова қилинади.

Сўровномани тўлдириш жараёнида ўқув гуруҳининг тури, яъни ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга ихтисослашганлиги бўйича автоматик тарзда қўшимча илова этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланади.


7. Сўровнома тўлдирилиб, тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Сўровнома билан фақат битта ўқув гуруҳини рўйхатга олиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади.

Ариза берувчидан белгиланган ҳужжатлар рўйхатида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъий тақиқланади.


8. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши ёки унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъий тақиқланади.


10. ЯИДХП орқали берилган сўровнома автоматик тарзда тегишли хизмат кўрсатувчи ДЙҲХХ органига юборилади.


11. ДЙҲХХ органининг масъул ходими бир иш кунида:

а) тушган электрон ариза ва унга илова этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текширади.

Бунда тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома жўнатилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан батафсил тушунтириш берилади.

Ариза берувчи аризаси рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ҳужжатлардаги камчиликларни тўғрилаб, такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;

б) маълумотлар тўғри ва ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ўқув гуруҳини алоҳида электрон журналда рўйхатга олади;

в) рўйхатга олиш натижаси ҳақидаги маълумотномани ариза берувчига ЯИДХП орқали матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда жўнатади.


12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ўқув гуруҳларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатга ўтказмаган ҳолда ташкил этишлари тақиқланади.


14. ДЙҲХХ органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича ДЙҲХХ органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


17. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат

таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи

юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш

бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи


1. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Ўқув гуруҳини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва уларнинг электрон шаклини жамлайди.


3. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (унга илова этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ва ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.


Ҳудудий ДЙҲХХ билан ўқитишни бошлаш бўйича келишганидан сўнг 10 кун ичида










2-босқич

ЯИДХП


Сўровномани тегишли ДЙҲХХ органига жўнатади.


Автоматик равишда










3-босқич

ДЙҲХХ органи


1. Тушган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилганлиги ҳамда тўлиқлигини текширади.


2. Ўқув гуруҳини электрон журналда рўйхатга олади.


3. Рўйхатга олиш натижаси бўйича маълумотномани шакллантиради ва ЯИДХП орқали QR-код ва ЭРИ билан тасдиқланган шаклда жўнатади.


1 кун ичида










4-босқич

ЯИДХП


1. Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.


2. Рўйхатга олиш амалга оширилган тақдирда, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.


Автоматик равишда



          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

      

       

   

(сана)


(рақам)

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш,

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича

нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга

оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга

олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:



3. Асосий фаолият тури:



4. СТИР:



5. МФО:



6. Ҳисобварағи:



7. Хизмат кўрсатаётган банк номи:



8. Жойлашган жойи (почта манзили):



9. Телефон рақами:



10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):



11. Юридик шахснинг ишончли вакили Ф.И.О. ва ЖШ ШИР маълумотлари:



12. Телефон рақами:



13. Хизматдан фойдаланиш тури*:



II. Сўровномага илова:

Ўқув гуруҳини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг электрон шакли:**


 

 

 

          

Изоҳ.

*) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган ўқув гуруҳининг тури, яъни ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга ихтисослашганлиги;

**) Хизмат туридан келиб чиқиб ҳужжатлар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумот Низом талаблари асосида автоматик тарзда белгиланади.


Ариза берувчининг

электрон рақамли имзоси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 май
































Время: 0.0024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск