ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2021 й. 261-сон "Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2021 й.

N 261




ФУТБОЛ КЛУБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда футбол соҳасини ривожлантириш, футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда устав капиталида давлат улуши бўлган профессионал футбол клублари (кейинги ўринларда - профессионал футбол клублари) бош ҳомийларининг профессионал футбол клубларидаги давлат улушларини уларга ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик жамиятларига иловага мувофиқ берилсин.

Бунда профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улушлари хўжалик жамиятларига уларнинг устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилади ва кейинчалик белгиланган тартибда сотилади.


3. Мазкур қарорга иловада кўрсатилган профессионал футбол клублари ва хўжалик жамиятлари ўртасида бош ҳомийлик шартномалари тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Мазкур қарорга иловада келтирилган давлат органлари ва хўжалик жамиятлари Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда футбол стадионларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш мақсадида, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб тасдиқласин:

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол стадионларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларнинг йил давомида доимий фаолият юритишини таъминлаш;

стадионларда йил давомида ўтказиладиган спорт тадбирлари (мусобақалар, спорт тўгараклари), концерт ва бошқа оммавий тадбирлар сонини кўпайтириш;

стадион ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), спорт дўконлари, кўнгилочар жойларни (кинотеатр) ташкил этиш.


5. Белгилансинки, мазкур қарорга иловада назарда тутилган профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


6. Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга иловада кўрсатилган профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушларини давлат органлари ва хўжалик жамиятларига беришни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 апрелдаги

261-сон қарорига

ИЛОВА



Устав капиталидаги давлат улушлари давлат

органлари ва хўжалик жамиятларига

ўтказиладиган футбол клублари

РЎЙХАТИ

Т/р

Профессионал футбол

клублари


Давлат улуши ўтказиладиган

давлат органлари ва хўжалик

жамиятлари


Бош ҳомийлар


1.

"Бунёдкор" ПФК


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2.

"Пахтакор" ПФК


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


3.

"Насаф" ПФК


"Шўртан газ кимё комплекси" МЧЖ*


"Шўртан газ кимё комплекси" МЧЖ


4.

"Олмалиқ" ПФК


"Олмалиқ КМК" АЖ


"Олмалиқ КМК" АЖ


5.

"Бухоро" ПФК


"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ*


"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ


6.

"Нефтчи" ПФК


Фарғона вилояти ҳокимлиги


"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ


7.

"Локомотив" ПФК


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


8.

"Шўртан" ПФК


Қашқадарё вилоят ҳокимлиги


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


9.

"Динамо плюс" ПФК


Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Самарқанд вилояти ҳокимлиги


10.

"Металлург" ПФК


"Ўзметкомбинат" АЖ


"Ўзметкомбинат" АЖ


11.

"Машъал" ПФК


"Ўзбекнефтгаз" АЖ


"Ўзбекнефтгаз" АЖ


12.

"Навбаҳор лочинлари" ПФК


Наманган вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


               

Изоҳ: *) Профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улушлари дастлаб номинал (баланс) қийматида "Ўзбекнефтгаз" АЖга ва кейинчалик "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан эса номинал (баланс) қийматида мазкур хўжалик жамиятларига улардаги "Ўзбекнефтгаз" АЖ улушини ошириш ҳисобига берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 май



















































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск