ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2021 й. 293-сон "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2021 й.

N 293




НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ

НАМАНГАН ШАҲРИ ТАРКИБИДА ЯНГИ

НАМАНГАН ТУМАНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРНИ

ҲАЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш, шунингдек, барпо этилаётган янги мавзеларда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бошқарувнинг самарали механизмларини жорий этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 апрелдаги 873-IV-сон ва Сенатининг 2021 йил 24 апрелдаги СҚ-283-IV-сон "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани (кейинги ўринларда - Янги Наманган тумани) ҳокимлиги ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

Янги Наманган тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотларининг Янги Наманган туманидаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ходимларининг чекланган умумий сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Янги Наманган туманида жойлашган давлат органлари ва ташкилотлари бошқарув ходимларидан ташқари, ходимларининг чекланган сонига қўшимча штат бирликлари вазирликва идораларнинг умумий штат бирликлари ҳамда тегишли соҳа учун ажратилган бюджет параметрлари доирасида киритилиши белгилансин.


4. Наманган вилояти ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

б) Янги Наманган туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини зарур бино-иншоот ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган тумани ташкил этилиши муносабати билан янги ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларини етарли тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган ҳолда, Наманган шаҳар бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ва юритишда Янги Наманган туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Янги Наманган тумани ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгариши муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Янги Наманган туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жойлашган жойини (почта манзили) улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, икки ой муддатда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларга икки ой муддатда Янги Наманган туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


10. Тижорат банкларига Янги Наманган туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мазкур туманда банк инфратузилмасини ташкил этиш тавсия этилсин.


11. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда, адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;

б) Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Янги Наманган туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар Янги Наманган туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги бош режани ишлаб чиқиш учун тегишли маблағларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамдатегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини жойлаштириш учун Наманган шаҳри, "Оромгоҳ" маҳалласи, Афросиёб кўчаси, 25б-уй манзилида жойлашган собиқ "Наманган-2 хизмат кўрсатиш коллежи" бино ва иншоотларини оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Наманган вилояти ҳокимлигига бепул ўтказиб берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.

2022 йилдан бошлаб Наманган шаҳри Янги Наманган туманининг харажатларини Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


15. Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 майдаги

293-сонқарорига

1-ИЛОВА



Янги Наманган тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Ҳоким




Ёрдамчи
































































































































Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қасқартириш бўлими бошлиғи

Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари



Ҳоким ўринбосари -инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи


Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи



Ташкилий-назорат гуруҳи


Раҳбар - 1

етакчи мутахассис - 1


2





















































































Бош мутахассис -1

1

Бош мутахассис -1

1



Етакчи мутахассис - 1

1


Етакчи мутахассис - 1

1


Етакчи мутахассис - 1

1





































































































































































Матбуот хизмати

1



Бош юрисконсульт

1


Бухгалтерия 

1


Девонхона

1














































Бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони - 18 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 майдаги

293-сонқарорига

2-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларининг

Янги Наманган туманидаги бўлинмалари ҳамда уларга

қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан

ходимларининг чекланган умумий сони

Т/р

Ташкилот номи


Штат

бирликлари

сони


I. БЕЛГИЛАНГАН ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ДОИРАСИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ*

1.

Мактабгача таълими бўлими


4

2.

Халқ таълими бўлими


4

3.

Тиббиёт бирлашмаси


14

4.

Ободонлаштириш бошқармаси


9,5

5.

Давлат солиқ инспекцияси


23

6.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими


3

II. ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИНИ КИРИТИШ

ҲИСОБИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ

ХОДИМЛАРИ СОНИ**

1.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими


5

2.

Молия бўлими


10

3.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими


3

4.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


8

5.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими


3

6.

Қурилиш бўлими


2

7.

Маданият бўлими


2

8.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими


2

9.

Кадастр агентлигитуман бўлими


1

10.

Статистика бўлими


2

11.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси


3

12.

Ғазначилик бўлинмаси


3

13.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими


4

14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси


2

16.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

7

17.

Адлия бўлими


2

17-1.

Оила ва хотин-қизлар бўлими

3

18.

Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси


4

Жами:


122,5

           

*) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони ҳамда штат бирликлари доирасида белгиланади.


**) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқарув ходимлари чекланган сонига қўшимчалар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 май
























































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск