ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2021 й. 294-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 майдаги

294-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ушбу зоналар ҳудудларида амалга ошириш учун ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ёш тадбиркорлик субъекти - ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;


ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда - Ёшлар саноат зоналари) - тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини, энг аввало "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ваёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган махсус ҳудуд.



2-БОБ. ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК

ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА

БОШҚАРИШ ТАРТИБИ


3. Ёшлар саноат зоналари фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади.


4. Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади.

Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан тасдиқланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётганларининг чегараларини ўзгартириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мўлжалланган ер майдонлари чегаралари чизиб кўрсатилган ер-кадастр режасининг кўчирма нусхаси;

мўлжалланган чегараларда жойлашган ерларнинг таркиби, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер майдонлари ижарачиларининг ва мулкдорларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) рўйхати ҳамда уларнинг Ёшлар саноат зоналари ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма шаклда берилган розилиги;

тегишли ҳудуддаги коммуникациялар билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилган Ёшлар саноат зоналарини йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича дастур.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқиб, Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналарининг чегараларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


7. Вазирлар Маҳкамаси келиб тушган ҳужжатларни ўн кунлик муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хулосаси ва Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаларини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда - Ягона дирекциялар) билан биргаликда Ёшлар саноат зоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради, уларни ривожлантириш ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради.

9. Ягона дирекциялар Ёшлар саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ёш тадбиркорлик субъектининг ҳамда тегишли давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича масалаларни ҳал этишга доир ишларни ташкиллаштиради;

инвестиция лойиҳаларини ажратилган ер майдонлари чегарасигача етарли қувватда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилади;

инвестиция лойиҳалари бўйича улар фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган жараённинг тўлиқ мониторингини амалга оширади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритади ва уларга етакчи халқаро электрон савдо майдонларига чиқаришда кўмаклашади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари Ягона дирекциялар билан биргаликда:

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар, имтиёзлар, амалий кўмаклашув чора-тадбирлари юзасидан ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини олиб боради;

ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун "лойиҳалар фабрикаси"га йўналтиради;

Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ёш тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга оширилишини ва уларнинг давлат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди;

ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар ойда маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этади;

ёш тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишдаги мавжуд имтиёзларва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди.


11. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари "лойиҳалар фабрикаси" билан биргаликда лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда, шунингдек молиялаштириш учун буюртманома тақдим этилган инвестиция лойиҳаларига доир лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тайёрлашда ёш тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатади.


4-БОБ. ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК

ЗОНАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

23. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкалар бўйича белгиланган тартибда ижарага берилади.

24. Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида лойиҳани амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер майдонларидан уларга доир узоқ муддатли ижара шартномада кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланилиши ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш учун асос бўлади.



5-БОБ. ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК

ЗОНАСИ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН БИНОЛАР

ВА ИНШООТЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


25. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида лойиҳа ташаббускорлари қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш;

ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йилдан кейин, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш;

инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажариш шарти билан (ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), бироқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланган санадан бошлаб беш йилдан кейин тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш.



6-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚУРИЛГАН БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ

ЛИЗИНГ ЁКИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ


26. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бириктирилган тижорат банклари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги Ёшлар саноат зоналарида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан лизингга ёки ижарага бериш мақсадида бино ва иншоотлар қуриши мумкин.

Ёшлар саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бинолари биринчи босқичда 2-3 қават қилиб, келгусида 5 қаватгача қуриш имконини берувчи лойиҳалар асосида барпо этилади.

27. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъектларига лизингга беришда улар бошланғич тўлов сифатида мазкур объектлар қийматининг камида 10 фоизлик қисмини тўлаши талаб этилади.


28. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектига бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш шартнома асосида амалга оширилади.


29. Ягона дирекциялар томонидан инвестиция лойиҳаларининг маъқулланиши тижорат банки томонидан бино ва иншоотларнинг ёш тадбиркорлик субъектларига лизинг ёки ижара шартлари асосида ажратилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ёшлар саноат зоналари фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.


31. Шаҳар (туман) ҳокимликлари ҳамда Ягона дирекциялар, инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган ёш тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан масъул ҳисобланади.

32. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси

ҳудудида инвестиция лойиҳаларини

жойлаштириш ва молиялаштириш

СХЕМАСИ

Масъул орган

Тадбирлар


         

Кўриб чиқиш

муддати

      

         

I. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида

инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш

        

Ёш тадбиркорлик

субъекти

         

Инвестиция лойиҳасига доир таклифларини ишлаб чиқади.

       


Реал вақт

режимида





Лойиҳалар

фабрикаси

       

Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади.

         


10 календарь

куни ичида





Кичик ва ёшлар

саноат зоналарини

бошқариш бўйича

ягона дирекциялар

         

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини лотларга ажратган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш учун "Yerelektron" ААТга киритади.

         


10 календарь

куни ичида





Ёш тадбиркорлик

субъекти

      

"E-auksion" савдо майдончаси орқали ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидан ер участкасини сотиб олиш учун ариза киритади.

      


Реал вақт

режимида





            

II. Ишлаб чиқариш биноларини лизинг

ва ижара асосида ажратиб бериш тартиби

         





Ёш тадбиркорлик

субъекти

       

Ишлаб чиқариш биноларини лизингга ёки ижарага олиш бўйича масъул тижорат банкига мурожаат қилади.

           


Реал вақт

режимида





Тижорат банки

           

Ёш тадбиркорлик субъектига миллий валютада йиллик ўсими (фойдаси) 14 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда ишлаб чиқариш биноларини 7 йилга лизингга ажратиш бўйича ёш тадбиркор билан шартнома имзолайди.

         


10 календарь

куни ичида





         

III. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш

          





Ёш тадбиркорлик

субъекти

        

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида тегишли тижорат банкига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.

         


Реал вақт

режимида





Тижорат банки

        

Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади.

         


Ёш тадбиркорлик субъекти

аризаси қабул қилингандан

кейин





Инвестициялар,

саноат ва савдо

вазирлиги

         

Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида, миллий валютада 10 фоиз ставкада, хорижий валютада 2 фоиз ставкада амалга оширилади.

          


10 банк иш

куни ичида





Инвестициялар,

саноат ва савдо

вазирлиги

           

Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманомани кўриб чиқади ва кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида тижорат банкига билдиришнома юборади.

Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

         


10 банк иш

куни ичида





Тижорат банки

      

Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради.

Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга маълум қилади.

           


3 банк иш

куни ичида





Ёш тадбиркорлик

субъекти


         

Молиявий ресурс ажратилиши рад этилганда "Лойиҳалар фабрикаси" билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда инвестиция лойиҳасини янада пухта ишлаб чиқади ва тегишли тижорат банкига такроран тақдим этади.

          


Реал вақт

режимида

Кичик ва ёшлар

саноат зоналарини

бошқариш бўйича

ягона дирекциялар

         

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш, уларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини мувофиқлаштириб боради.

           


Ҳар ойда





Низомга

3-ИЛОВА



__________ шаҳар

(туман) ҳокимлигига



"__________________" ёшлар саноат

ва тадбиркорлик зонасида жойлашган

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун

ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИ

1. Талабгор ҳақида маълумот:


Ёш тадбиркорлик субъектининг номи



Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар



Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав капиталида таъсисчилар улушларининг тақсимланиши ва улушлар шакли



Талабгор ташкилот жойлашган ери (почта манзили)



2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар:

Инвестиция лойиҳасининг номи



Инвестиция лойиҳасининг тавсифи и мақсади, шу жумладан режалаштирилаётган йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати



Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, мақсади ва асосий хусусиятлари



Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажми, шу жумладан экспорт қилиш ва ички бозор учун мўлжалланган ҳажмлар (жисмоний ва қиймат ифодасида)



Хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг асосий турлари (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши (% да)



Хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёж (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт.



Маҳсулот стандартлари - O`zDst, ISO 9001 ва ISO 14001 ва бошқалар.



Ишлаб чиқариш ишга тушган сана



Ташкил этиладиган янги иш ўринларининг сони, шу жумладан маҳаллий ишчилар сони



3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот:

Талаб этиладиган майдон (га)



Талаб этиладиган ишлаб чиқариш майдони (кв. метр)



Электр энергиясига бўлган эҳтиёж (бир йилда кВт/соат), белгиланаётган қувват (кВт ёки МВт)



Табиий газга бўлган эҳтиёж (бир йилда куб. метр), босим (атм.)



Ичимлик ва техник сувига (йилига куб. метр) ҳамда канализацияга бўлган эҳтиёж



Мавжуд ташламалар, шу жумладан газлар (номи) кг йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номи) т/ойига, суюқ чиқиндилар (номи) т/ойига ва бошқалар.



4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари:

Инвестиция лойиҳасининг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)



Молиялаштириш манбалари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, таъсисчиларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари)



Машина ва ускуналарнинг қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.), шу жумладан маҳаллий ва импорт



Қурилиш-монтаж ишлари қиймати (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)



Айланма капиталнинг суммаси (сўмда ёки АҚШ доллари экв.)



Инвестициялар киритиш жадвали ва шакли



Лойиҳанинг қоплаш муддати (бизнес-режага мувофиқ)



        

        

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 май












































Время: 0.1420
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск