ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Умумий қоидалар /

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 07.05.2021 й. 3299-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 27.04.2021 й. 26-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 7 майда 3299-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2021 йил 27 апрелдаги

26-сон буйруғига

ИЛОВА



Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш

мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни

жойлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги, "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг расмий веб-сайтида бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш бўйича маълумотларни жойлаштириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


расмий веб-сайт - Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги тегишли ташкилотга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга тегишли бўлган ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган расмий веб-сайт сифатида идентификация қилинадиган, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ресурсдир;


бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар (бундан буён матнда очиқ маълумотлар деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 166-1-моддасига ва "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида" Қонунининг 14-моддасига мувофиқ расмий веб-сайтларда эълон қилинадиган, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари ҳақида маълумотлар;


бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари - қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;


машинада ўқиладиган формат - маълумотларни дастурий қайта ишланишини таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;


очиқ маълумотларни етказиб берувчи (бундан буён матнда етказиб берувчи деб юритилади) - бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштирувчи биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари маблағларини тасарруф этувчилар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси.


2. Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда жойлаштириладиган маълумотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

маълумотларни қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда очиқ, бепул ва машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш;

шахсга доир маълумотларнинг тарқатилмаслигини ёки ошкор қилинмаслигини таъминлаш;

давлат сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотларни, шунингдек, махфий ахборотни ошкор қилмаслик;

нотўғри маълумотларни ўз ичига олмаслик.



2-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ АХБОРОТ

МАЗМУНИ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ МУДДАТЛАРИ


3. Етказиб берувчиларҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтларига:

а) ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти тўғрисида маълумот мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда;

б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги шакллардаги даврий молиявий ҳисоботлар:

баланс;

харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот;

давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ҳамда харажатлари ижроси ҳақидаги маълумотлар;

бюджет ташкилотларининг тармоқ, штатлар ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар;

в) капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда;

г) ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига, асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 4-иловасига, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 5-иловасига ҳамда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклларда жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Очиқ бюджет" ахборот порталида бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб боради.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай жойлаштириб боради.

Бунда маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ва биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтсодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини мазкур Низомнинг 9 ва 10-иловаларига мувофиқ шаклда, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шаклда ўзларнинг расмий веб-сайтларига ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан, йиллик хисоботларни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жойлаштириб боради.

6. Давлат молиявий назорати органлари молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни, ҳар чорак якунларига кўра эса назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтларига мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда жойлаштириб боради.


7. Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган маълумотлар билан биргадавлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар ва кредит олувчилари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасидан кечиктирмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириб боради.


8. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклда ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.


8-1. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклларда "Очиқ бюджет" ахборот портали ҳамда ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб боради.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Очиқ бюджет" ахборот порталига:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот чорагининг якунларига кўра, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар;

давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар жойлаштириб боради.


10. Етказиб берувчиларнинг расмий веб-сайтларида "Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар" бўлими очилади ва очиқ маълумотлар ушбу бўлимга жойлаштириб борилади. Мазкур бўлимда жойлаштириб бориладиган маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши зарур. Бўлим бошқа тиллардаги тенг қийматли ёки қисқартирилган версияларига эга бўлиши мумкин.

"Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар" бўлимига маълумотлар жойлаштирилганда, янгиланганда ёки ўзгартирилганда расмий веб-сайтнинг янгиликларда ёритиб бориладиган саҳифасида тегишли чорак бўйича маълумотлар жойланганлиги юзасидан хабар қолдирилиши керак.


11. Очиқ маълумотлар машинада ўқиладиган форматда (XLSX, CSV, XML, JSON, PDF) эълон қилиниши керак. CSV форматида ясси жадвал шаклига эга маълумотлар эълон қилиниши керак, бунда ёзув таркибида сатрни кўчириш символидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Мураккаб иерархияли маълумотларни XML форматида эълон қилиш зарур.



3-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


12. Етказиб берувчи қуйидагиларга:

расмий веб-сайтларнинг "Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар" бўлимида очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш масалалари бўйича масъул ходим ва унинг алоқа маълумотлари ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлашга;

ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва долзарблигини таъминлашга;

ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган очиқ маълумотларнинг асоссиз ўчириб ташламаслигига ва доимий сақланишига;

ўзининг расмий веб-сайтини янгилаганда, олдинги даврда жойлаштирилган очиқ маълумотларни янгиланган расмий веб-сайтда тўлиқ ҳажмда ўтказилишига;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда очиқ маълумотларни даврий янгилаб борилишини таъминлашга мажбур.


13. Туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 2 ва 7-бандларида белгиланган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштиради. Бунда очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, долзарблиги ва ўз вақтида жойлаштирилиши юзасидан жавобгарлик тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилади.


14. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг расмий веб-сайтлари мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 2 ва 7-бандларида белгиланган маълумотларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштиради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



20__ йилда ___________ бюджетдан ажратилган

маблағларнинг чегараланган миқдорининг

ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари

кесимида тақсимоти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ўз тасарруфидаги бюджет

ташкилотларининг

номланиши


Ҳисобот даври мобайнида бюджетдан

ажратилаётган маблағлар суммаси


жами


шундан:


иш ҳақи ва унга

тенглаштирувчи

тўловлар миқдори


ягона

ижтимоий

солиқ


бошқа жорий

харажатлар


объектларни

лойиҳалаштириш, қуриш,

(реконструкция қилиш) ва

таъмирлаш ишлари учун

капитал қўйилмалар


1








2








3








...








Жами


0

0


0

0

        





Низомга

2-ИЛОВА



20____ йилда ______________________ капитал

қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган

лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Буюртмачи

Лойиҳанинг

номланиши


Лойиҳа

қуввати


Лойиҳани амалга

ошириш даври


Пудратчи тўғрисида

маълумотлар


Лойиҳани

амалга

ошириш

қиймати

(минг сўм)


шундан

ўзлашти-

рилган

маблағлар

(минг сўм)


Лойиҳани

молиялаш-

тириш

манбаси

(бюджет/

бюджетдан

ташқари

маблағлар)


Пудратчи

номи

Корхона

СТИРи


1











2











3











4











*) Изоҳ: Молиялаштириш манбаси аниқ кўрсатилади. Молиялаштириш манбалари: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғарма маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети таркибидаги бюджетларнинг қўшимча манбалари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари






Низомга

3-ИЛОВА



20____ йилда ____________________ томонидан

ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга

оширилган давлат харидлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Ҳисобот

даври


Йўналишлари

Товар (иш ва хизмат)лар

харид қилиш учун

тузилган шартномалар


Молиялаштириш

манбаси*


сони


суммаси


1

1-чорак

асосий воситалар харид қилиш





кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш





қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш





сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар





2

2-чорак

асосий воситалар харид қилиш





кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш





қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш





сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар





3

3-чорак

асосий воситалар харид қилиш





кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш





қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш





сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар





4

4-чорак

асосий воситалар харид қилиш





кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш





қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш





сақлаш харажатлари билан боғлиқ харидлар





*) Изоҳ: Молиялаштириш манбаси аниқ кўрсатилади. Молиялаштириш манбалари: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғарма маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети таркибидаги бюджетларнинг қўшимча манбалари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари






Низомга

4-ИЛОВА



20____ йилда ____________________ томонидан

асосий воситалар харид қилиш учун ўтказилган

танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган

давлат харидлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Ҳисобот

даври


Харид

қилинган

товарлар ва

хизматлар

номи


Молия-

лаштириш

манбаси*


Ҳарид

жараё-

нини

амалга

ошириш

тури


Лот/

шартнома

рақами


Пудратчи тўғрисида

маълумотлар


Харид

қили-

наётган

товарлар

(хизматлар)

ўлчов

бирлиги

(имконият

даражасида)


Харид

қили-

наётган

товарлар

(хизматлар)

миқдори

(ҳажми)


Битим

(шартнома)

бўйича

товарлар

(хизматлар)

бир  бирлиги

нархи

(тарифи)


Харид

қилинган

товарлар

(хизматлар)

жами

миқдори

(ҳажми)

қиймати

(минг сўм)


Пудратчи

номи


Корхона

СТИРи


1













2













3













4













5













6













          

*) Изоҳ: Молиялаштириш манбаси аниқ кўрсатилади. Молиялаштириш манбалари: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғарма маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети таркибидаги бюджетларнинг қўшимча манбалари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари






Низомга

5-ИЛОВА



20____ йилда ____________________ томонидан

кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар харид қилиш

учун ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга

оширилган давлат харидлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Ҳисобот

даври


Харид

қилинган

товарлар ва

хизматлар

номи


Молия-

лаштириш

манбаси*


Ҳарид

жараёнини

амалга

ошириш

тури


Лот/

шартнома

рақами

Пудратчи тўғрисида

маълумотлар


Харид

қилинаётган

товарлар

(хизматлар)

ўлчов

бирлиги

(имконият

даражасида)


Харид

қилинаётган

товарлар

(хизматлар)

миқдори

(ҳажми)


Битим

(шартнома)

бўйича

товарлар

(хизматлар)

бир бирлиги

нархи

(тарифи)


Харид

қилинган

товарлар

(хизматлар)

жами миқдори

(ҳажми)

қиймати

(минг сўм)


Пудратчи

номи


Корхона

СТИРи


1













2













3













4













          

*) Изоҳ: Молиялаштириш манбаси аниқ кўрсатилади. Молиялаштириш манбалари: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғарма маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети таркибидаги бюджетларнинг қўшимча манбалари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари






Низомга

6-ИЛОВА



20____ йилда ____________________ томонидан

қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

бўйича ўтказилган танловлар (тендерлар) тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Ҳисобот

даври


Тадбир номи

Молиялаштириш

манбаси*


Ҳарид

жараёнини

амалга ошириш

тури


Пудратчи тўғрисида

маълумотлар


Шартноманинг

умумий қиймати

(минг сўм)


Пудратчи

номи


Корхона

СТИРи


1









2









3









4









*) Изоҳ: Молиялаштириш манбаси аниқ кўрсатилади. Молиялаштириш манбалари: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғарма маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети таркибидаги бюджетларнинг қўшимча манбалари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари






Низомга

7-ИЛОВА



20____ йилда Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий

ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Т/р

Биринчи даражали

бюджет маблағлари

тақсимловчи номи*


Объект

сони


Режалаштирилган маблағ


Молия-

лаштирилган

маблағ

(минг сўм)


Бажарилган

ишлар ва

харажат-

ларнинг

миқдори

(минг сўм)


Ажратилган

маблағнинг

ўзлаштири-

лиши (%)


Йил бошида

учун тасдиқланган

дастур асосида

(минг сўм)


Йил давомида

қўшимча ажратилган

маблағлар асосида

(минг сўм)


1









2









3









4









5









6









          

*) Изоҳ: Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар бўйича тўлдирилади.






Низомга

8-ИЛОВА



20____ йилда Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий

ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

дастурларининг ижро этилиши тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Т/р

Объект номи

ва манзили


Амалга

ошириш

муддати


Ўлчов

бирлиги


Лойиҳа

қуввати


Режалаштирилган

маблағ


Молиялаш-

тирилган

маблағ

(минг сўм)


Бажарилган

ишлар ва

харажат-

ларнинг

миқдори

(минг сўм)


Ажратилган

маблағнинг

ўзлаш-

тирилиши

(%)


Дастурга

киритиш

учун асос


Йил бошида

учун тасдиқ-

ланган дастур

асосида (минг

сўм)


Йил давомида

қўшимча

ажратилган

маблағлар

асосида

(минг сўм)


I

Янги қурилиш































II

Реконструкция































III

Жиҳозлаш































IV

Кейинги йиллар лойиҳа қидирув ишлари учун































V

Кредитор қарздорликни қоплаш































VI

Мукаммал таъмирлаш































     





Низомга

9-ИЛОВА



Тақдим этилган солиқ имтиёзлари

РЎЙХАТИ


______________ (ой) 20__ йил*

Т/р

Солиқ тури

Имтиёз номи

Хуқуқий хужжат

тури


Хужжат рақами

ва санаси


Имтиёзнинг амал

қилиш муддати






































           





Низомга

10-ИЛОВА



Тақдим этилган божхона имтиёзлари

РЎЙХАТИ


______________ (ой) 20__ йил*

Т/р

Хужжат

тури


Хужжат

рақами


Хужжат

тасдиқлан-

ган сана


Хужжат

номи


Ҳужжатнинг

тузилмавий

бирлиги


Кучга

кириш

санаси


Хужжатнинг

амал қилиш

муддати


Имтиёз тури


Имтиёз

берилган

соҳа номи


Божхона

тўлови


Акциз

солиғи


ҚҚС


















































































          





Низомга

11-ИЛОВА



20____ йилда Тадбиркорлик субъектларига тақдим

этилган солиқ имтиёзлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Тадбиркорлик субъекти номи


СТИР


Жами имтиёз суммаси

(минг сўм)


1





2





3





4





5





6





7





8





9





10





          





Низомга

12-ИЛОВА



20____ йилда Тадбиркорлик субъектларига тақдим

этилган божхона имтиёзлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Тадбиркорлик субъекти номи


СТИР


Жами имтиёз суммаси

(минг сўм)


1





2





3





4





5





6





7





8





9





10





           





Низомга

13-ИЛОВА



20____ йилда Ўзбекистон Республикасининг

Давлат молиявий назорат органлари томонидан

ўтказилган назорат тадбирлари юзасидагн

МАЪЛУМОТ РЕЖАСИ*

Т/р

Назорат тадбирлари мазмуни


Ўтказиш

санаси


Объектлар номи














       

*) Ҳар чорак якунлари бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижалари юзасидан вазирликлар ва ҳудудлар кесимида маълумот тақдим этилади.






Низомга

14-ИЛОВА



20____ йилда ____________________

Давлат мақсадли жамғармалардан ажратилган

субсидиялар, кредитлар ҳамда тижорат банкларига

жойлаштирилган депозитлар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Кредитлар бўйича:

         

Т/р

Кредит олувчилар

номи


СТИР

Жойлашган ҳудуд

(вилоят, туман

(шаҳар)


Маблағ

ажратили-

шидан

кўзланган

мақсад


Ажратилган

маблағ

(минг сўм)


Ажратилиши

тартиби


Ажратилган кредит

маблағларининг

қайтарилиши


Фоиз

ставкаси


Сўнди-

рилиши

муддати


Асосий

қарз


Фоиз

тўлов-

лари


Жарима ва

пенялар


1












2












3












Жами


х

0

0

0

0

0

0

0

0

          


Субсидиялар бўйича:

Т/р

Субсидия олувчилар

номи


СТИР


Жойлашган ҳудуд

(вилоят, туман

(шаҳар)


Маблағ

ажрати-

лишидан

кўзланган

мақсад


Ажратилган

маблағ (минг

сўм)


Маблағ ажратилиши юзасидан

асословчи хужжат номи ва санаси


1








2








3








Жами


х

0

0

0

х

Депозитлар бўйича:

Т/р

Депозит

жойлаштирилган

банк номи


СТИР


Муддати


Фоизи


Жойлаш-

тирилган

маблағ

(минг сўм)


Шартнома рақами ва санаси


1








2








3








Жами



0

0

0

х





Низомга

15-ИЛОВА



_____________________ қўшимча манбалари

ҳисобидан харид қилинган товарлар ҳамда хизматлар,

қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари

олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-

таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ


______________ (ой) 20__ йил*

Т/р

Қўшимча

манба номи


Шаклланган

қўшимча

маблағ

миқдори


Қўшимча манба

ҳисобидан маблағ

ажратилиши бўйича

маҳаллий давлат

органининг қарори


Маблағ

ажратилган

ташкилот


Маблағ

ажрати-

лишидан

кўзланган

мақсад*


Ажратилган

маблағ

миқдори

(минг сўм)


Молия-

лаштирилган

маблағ (минг

сўм)

Амалга

оширилган

ишлар


рақами


санаси


1











2



х








3



х








4



х








5



х








*) Изоҳ: Маҳаллий давлат органининг қарорига асосан маблағ ажратилган мақсадига кўра бир нечта йўналишларга ёки ташкилотларга маблағ ажратилган ҳоларда ушбу мақсадлар ва ташкилотлар алоҳида қаторда акс эттирилади.






Низомга

16-ИЛОВА


Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича

МАЪЛУМОТ

____________________ туман (шаҳар)

____________ (ой) 20__ йил

1-жадвал

Т/р

Кўрсаткич номи

Сумма

(минг сўм)


1.

Йил бошига қолдиқ



2.

Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар*



3.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар**



3.1.

Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар



3.2.

Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар



4.

Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар



2-жадвал

Т/р

Бажарилган тадбирлар номи

Молиялаш-

тирилган

таклифлар

сони


кўрсаткичлар


ўлчов

бирлиги


миқдори


сарфланган

маблағлар


1.

Ҳудудий ички йўллар



умумий узунлиги




2.

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш



сони



3.

Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш



сони



4.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш



сони



5.

Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш



сони



6.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш



умумий узунлиги




7.

Кўча чироқларини ўрнатиш чироқлар



сони



8.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлар



сони



9.

Бошқа тадбирлар



сони



Жами



Х

Х


Изоҳ:

*) Ушбу қаторда мазкур маълумотнинг 1-иловасидаги Фуқаролар ташаббуси жамғармасига хақиқатда ўтказилган маблағлар устунининг Жами ажратиладиган маблағлар қаторидаги маблағлар акс эттирилади.

**) Ушбу қаторда мазкур маълумотнинг 2-иловасидаги Ажратилган маблағлар устунининг жами қаторидаги маблағлар акс эттирилади.






Маълумотга

1-ИЛОВА



Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини

шакллантирилиши юзасидан

МАЪЛУМОТ

_____________________туман (шаҳар)

______________ (ой) 20__ йил

Т/р

Фуқаролар ташаббуси

жамғармаси маблағларини

шакллантириш манбалари


Фуқаролар ташаббуси жамғармасига

йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар


Фуқаролар

ташаббуси

жамғармасига

хақиқатда

ўтказилган

маблағлар


Фарқи


Изоҳ


1-чорак


2-чорак


3-чорак


4-чорак


1.

Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар









2.

Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар









2.1.

Шу жумладан:

эркин қолдиқ маблағлари









2.2.

даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми









2.3.

давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар









2.4.

электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар









2.5.

бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар









3.

Жами ажратиладиган маблағлар








        





Маълумотга

2-ИЛОВА



Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан

жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган

(ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш

учун йўналтирилган маблағлар юзасидан

МАЪЛУМОТ

_____________________туман (шаҳар)

______________ (ой) 20__ йил

Т/р

Тадбир-

нинг хос

рақами

(ID)


Жами

тўпланган

овозлар

сони


шундан


Тадбир-

нинг

қисқача

мазмуни

(соҳаси)


Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм)

онлайн

овозлар


офлайн

овозлар


SMS

орқали


Тадбир-

ни мо-

лиялаш-

тириш

учун

очилган

хисоб-

варақ


Тадбир-

нинг

фуқаро

томони-

дан

кири-

тилган

даст-

лабки

қиймати


Тад-

бирни

амалга

ошириш

қиймати

*

Ажра-

тилган

маблағ-

лар


Бажа-

рилган

ишлар

учун

тўлаб

берилган

маблағ-

лар


Қолдиқ

маблағ-

лар


1.














2.














3.














...














Жами:







Изоҳ:

*) Тадбирни амалга ошириш қиймати устунида лойиҳа-смета хужжатларига асосан пудратчи ташкилотлар билан тузилган шартномада тадбирни амалга ошириш учун назарда тутилган қиймат акс эттирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 май

















































Время: 0.0250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск