ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 15.04.2021 й. 01-02/12-25-сон "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.05.2021 й. 2606-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.05.2021 й.

N 2606-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.04.2021 й.

N 01-02/12-25


ҚАРОРИ



Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш

ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сенятбрдаги ПҚ-3947-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида" қарорига мувофиқ, шунингдек Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                 М.Б. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш

ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2, 7 ва 10-бандлардаги "қонун" деган сўз "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси Декларациянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.".


3. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (www.bojxona.uz) орқали Декларацияни чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки электрон шаклда тўлдириб чоп этган ҳолда, ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин.".


4. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Декларация иловаси қуйидаги тарзда тўлдирилади:

1-бандда шахс тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган санаси, паспортининг серияси ва рақами) ҳамда транзит ўтиш мамлакатлари номи кўрсатилади;

2-банд божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси декларацияловчи шахсга тегишли бўлмаган ҳолларда қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси эгаси ҳақида маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми);

б) жисмоний шахснинг тўлиқ манзили (давлат номи, маъмурий-ҳудудий бирлиги (ҳудуд, вилоят, туман ва х.к.), аҳоли яшаш пункти ва кўча номи, уй ва хонадон рақами);

в) божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси суммаси, номинал қиймати ёки чет эл валютасидаги эквивалент суммаси, валюта номи ва миқдори;

3-бандда тегишли катакларга "Х" белгисини қўйиш йўли билан тўлдирилади ва (ёки) "Бошқалар" қисмида Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси бошқа келиб чиқиш манбаси кўрсатилади;

4-бандда тегишли катакларга "Х" белгисини қўйиш йўли билан тўлдирилади ва (ёки) "Бошқалар" қисмида Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютасининг қайси мақсадларда фойдаланилиши кўрсатилади.".


5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) ҳамда иловасининг 2-бандидаги ёзувлар божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.".


6. 16-бандидаги "Декларациянинг орқа томонига" деган сўзлардан кейин "ва иловасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Йўловчи божхона декларациясини

тўлдириш ва расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ИЛОВА


(олд томони)


-сон ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Мазкур Декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади.

Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга "Х" белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади.

Мазкур Декларацияни Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишнинг бутун даври давомида сақлаб туриш тавсия этилади.

1. Шахс тўғрисида маълумотлар:

Фамилияси

Исми

Туғилган санаси:






жинси:

эркак

q

аёл

q


кун


ой


йил








Паспорт серияси ва рақами


Доимий яшаш мамлакати


Фуқаролиги

Мен билан бирга 16 ёшга тўлмаган             Ҳа q      Йўқ q           Сони_______

шахслар ҳаракатланмоқда

2. Ҳаракат тури:          Кириш q           Чиқиш q           Транзит q

Қайси мамлакатдан келди

(жўнаб кетган мамлакати кўрсатилади)


Қайси мамлакатга боряпти

(бориш мамлакати кўрсатилади)

3. Сафар мақсади:          Хизмат q          Ўқиш q          Иш q          Саёҳат q


Қариндошларни йўқлаш q  Даволаниш q  Доимий яшаш жойи q  Тижорат q


4. Багаж мавжудлиги тўғрисида маълумот:                   Ҳа q  Йўқ q


5. Ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади:*

Т/р

Валюта номи


Миқдори


Рақам билан


Ёзув билан


1.





2.





3.





Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар:

1.





2.





(орқа томони)


6. Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:

Т/р

Товарнинг номи

(фарқлаш хусусиятлари,

рухсат берувчи ҳужжатнинг

рақами, берилган санаси

ва уни берган орган)


Миқдори


Ўлчов

бирлиги


Қиймати,

АҚШ

долларида


Рақам билан


Ёзув билан


1.







2.







3.







4.







5.







6.







7.







8.







9.







10.







11.







12.







13.







14.







15.







Умумий қиймати (жами)




Транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:


Давлат рақами ____________________ тури, русуми _______________________


Декларацияда нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман.


20___ йил "____" __________  Шахснинг шахсий имзоси ___________________


Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни



*) Изоҳ: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси мавжуд бўлганда, декларация иловаси тўлдирилади.






_____-сон ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИГА

ИЛОВА


1. Шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар:


Фамилияси

Исми


Туғилган санаси



Паспорт серияси ва рақами


Транзит ўтиш мамлакатлари

2. Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси тўғрисида маълумот: (шахсга тегишли бўлмаган ҳолларда тўлдирилади)

Ўзбекистон Республикасининг

нақд валютаси ва (ёки) нақд

чет эл валютаси эгаси

ҳақида маълумотлар

(фамилияси, исми)

Жисмоний шахснинг

тўлиқ манзили (давлат номи,

маъмурий-ҳудудий бирлиги

(ҳудуд, вилоят, туман ва х.к.),

аҳоли яшаш пункти ва кўча

номи, уй ва хонадон рақами


Ўзбекистон Республикаси

нақд валютаси ва (ёки) нақд

чет эл валютаси суммаси,

номинал қиймати ёки чет

эл валютасидаги эквивалент

суммаси, валюта номи

ва миқдори







3. Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот:

Иш ҳақи, жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар

q

Дивидендлар ва ташкилотларнинг устав (акциядорлик ва бошқалар) капиталида қатнашишдан олинган бошқа даромадлар

q

Кўчма ва (ёки) кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар

q

Жисмоний ва (ёки) юридик шахслардан олинган беғараз ўтказмалар (моддий ёрдам, грантлар ва бошқалар)

q

Пенсия, стипендия, ижтимоий нафақалар, алиментлар

q

Кўчмас мулк ва ер майдонларини ижарага беришдан олинган даромад

q

Қарз маблағари

q

Мерос

q

Бошқалар (кўрсатилсин)


4. Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасидан ва (ёки) нақд чет эл валютасидан фойдаланиш мақсади тўғрисида маълумот:

Жорий харажатлар (товар ва хизматлар сотиб олиш)

q

Инвестициялар, шу жумладан кўчмас мулк сотиб олиш

q

Жисмоний шахслар фойдасига беғараз ўтказмалар (моддий ёрдам ва бошқалар)

q

Юридик шахслар фойдасига беғараз ўтказмалар (хайрия, беғараз ёрдам ва бошқалар)

q

Бошқалар (кўрсатилсин)


Декларацияда ва унинг иловасида нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман.

20___ йил "____" ____________

Шахснинг шахсий имзоси ___________

Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 май






































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск