ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2021 й. 289-сон "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳузурида "Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2021 й.

N 289




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ

ҲУЗУРИДА "ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯДА АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ"

ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори билан Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда - Ўзгидромет) ҳузуридаги "Метеоинфосистем" ахборот-техник бошқармаси негизида "Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилганлиги, унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳамда ходимларига Ўзгидромет ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби қўлланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

гидрометеорология хизмати самарадорлигини ошириш, электрон хизматларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдиган замонавий интеллектуал тизимлар, ахборот ресурслари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;

гидрометеорология хизматининг технологик инфратузилмасини ривожлантириш, электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ва гидрометеорологик ҳамда сунъий йўлдош маълумотлари билан алмашиш учун ягона телекоммуникация тармоғини яратиш;

катта ҳажмдаги рақамли маълумотларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, гидрометеорологик ва сунъий йўлдош маълумотларини моделлаштириш учун юқори тезликка эга компьютер марказларидан кенг фойдаланиш;

гидрометеорология хизмати ходимларининг, айниқса, катта ҳажмдаги рақамли маълумотлар, компьютер моделлаштириш, сунъий йўлдош технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги кўникмаларини ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги "Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Марказ директори Ўзгидромет бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


4. Марказга:

малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда гидрометеорология соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида меҳнатга ишбай ҳақ тўланадиган дастурчилар жамоасини шакллантиришга, шу жумладан, хорижий мутахассисларни маслаҳатчи сифатида жалб қилишга;

юклатилган қўшимча вазифалар доирасида кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг камида 50 фоизи Марказ ходимларининг иш ҳақи учун, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланишига рухсат берилсин.


5. Ўзгидромет:

а) бир ой муддатда:

Марказнинг уставини қўшимча вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

б) икки ой муддатда Марказ томонидан фаолият ихтисослиги бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини тасдиқласин;

в) 2021 йил 1 июлга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда Марказни 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 майдаги

289-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология

хизмати маркази ҳузуридаги "Гидрометеорологияда

ахборот технологияларини ривожлантириш

маркази" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ














Директор


























































































































Директор ўринбосари -Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва дастурий таъминотларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи































































Директорнинг биринчи ўринбосари









































Молия-иқтисод бўлими

3








































































Рақамли инфратузилма ва электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси

8


Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш бошқармаси

12


Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва дастурий таъминотларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бошқармаси

18


Ходимлар билан ишлаш бўлими

2



















Бош юрисконсульт

1

























Рақамли инфратузилма ва бизнес жараёнларини, давлат хизматлари кўрсатиш тартиботларини мақбуллаштириш бўлими

3




Ихтисослаштирилган ахборот тизимлари, сервер қурилмалари ва алоқа каналлари хавфсизлигини таъминлаш бўлими

7
























Иш юритиш ва умумий хўжалик бошқармаси

6









Муҳандислик ва радио - телекоммуникация тармоқларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими

9












































Ижро назорати ва девонхона бўлими

2

































Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларитехник ҳужжатларини лойиҳалаштириш бўлими

4




Масофавий зондлаш ва оператив маълумотларни қайта ишлаш бўлими

4




















Моддий-техник таъминотва хўжалик бўлими

3
























Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими

8



















































































Ходимларнинг умумий чеклангансони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 53 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 май


































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск