ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2021 й. 304-сон "2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2021 й.

N 304




2021 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ЭКИЛГАН БОШОҚЛИ

ДОН ҲОСИЛИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА СИФАТЛИ

ЎРИБ-ЙИҒИБ ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада коронавирус пандемияси даврида ички бозорда дон ва ун маҳсулотлари барқарор мавжуд бўлишини таъминлаш, аҳолига арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда 2021 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни мақбул муддатда сифатли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши):

жаҳон бозори конъюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари ҳамда хўжаликларнинг дон етиштириш харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб дон ва ун маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш чораларини кўрсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг таклифларидан келиб чиқиб ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид қилиш ҳажмини 1-иловага мувофиқ амалга оширсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳамда дон корхоналари раҳбарлари ғалла ўрим-йиғими мавсумида ғалла ўриш комбайнларидан, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни, шунингдек, дон қабул қилинадиган шохобчалар, хирмон майдонлари, дон тозалаш машиналарининг узлуксиз ишлашини ва бошқа моддий-техника ресурсларидан унумли фойдаланишни ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли жамғарилишини таъминласин. Бунда уруғлик дон сифатининг кафолатли бўлишини таъминлаш мақсадида уруғлик ғаллани ўриш учун алоҳида ўрим-йиғим отрядларини шакллантирсин ҳамда уруғлик доннинг алоҳида сақланишини ташкил этсин.


4. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги элеватор ва дон қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналардаги мавжуд дон "ноль"га тозаланиши ва хатловдан ўтказилишини таъминласин ҳамда товар дон (буғдой)ни хатловдан ўтказиш натижалари ҳақида 2021 йил 15 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига маълумот берсин.


5. 2021 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (Ғаниев) қуйидаги вазифаларнинг бажарилишига кўмаклашсин:

2021 йил ғалла ҳосилини қисқа муддатда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш;

янчилган донни ташиш ва қабул қилиш учун етарли миқдорда ёқилғи мойлаш материаллари захирасини яратиш;

ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши ва қабул қилинган дон учун ўз вақтида ҳисоб-китоблар амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

хўжаликлар ихтиёрида қоладиган қўшимча ғаллани ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дон қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарда ва ғаллачилик кластерларига ички бозорда шаклланган нархларда сотишни ташкил этиш ва сотилган ғалла учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан мониторинг юритиш;

бошоқли дон экинлари пишиб етилишидан келиб чиқиб, зарурат бўлган ҳолларда, ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига ўтказилишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда:

ғалла етиштириш ва ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш ҳажмлари тўғрисида тақдим этилаётган статистик ҳисоботларнинг ишончлилиги бўйича қатъий назорат ўрнатсин;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча дон қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналардаги ва ғаллачилик кластерлари билан биргаликда ҳақиқатда қабул қилинган дон бўйича статистик ҳисобот маълумотлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини ва ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.


7. "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти 2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида қатнашадиган юқори унумли ғалла ўриш комбайнларининг икки сменада тўхтовсиз ишлашини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни белгиласин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти билан биргаликда 2021 йил 20 майга қадар 2021 йил ғалла ўрими мавсумида қатнашадиган мавжуд ғалла ўриш комбайнлари мулк эгалари томонидан тўлиқ таъмирдан чиқарилиб мавсумда тўхтовсиз ишлаши учун эҳтиёт қисмлар захираси яратилишини ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг махсус сертификатлари асосида қабул қилинишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган техникаларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминлаш, етиштирилган ҳосилнинг талон-тарож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти билан биргаликда ёқилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга олдиндан тўловлар асосида белгиланган тартибда етказиб берилишини ташкил этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 майдаги

304-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига

товар ва уруғлик дон харид қилиш

ҲАЖМИ


тонна

Т/р

Ҳудудлар номи


Жами


Шундан


товар дон


уруғлик дон


1

Қорақалпоғистон Республикаси


90 100

76 850

13 250

2

Андижон


197 428

178 378

19 050

3

Бухоро


135 572

120 472

15 100

4

Жиззах


209 268

177 043

32 225

5

Қашқадарё


313 428

270 228

43 200

6

Навоий


85 035

75 135

9 900

7

Наманган


175 978

159 038

16 940

8

Самарқанд


235 400

206 000

29 400

9

Сурхондарё


203 220

180 020

23 200

10

Сирдарё


190 228

168 978

21 250

11

Тошкент


266 040

238 530

27 510

12

Фарғона


258 528

233 428

25 100

13

Хоразм


74 200

65 900

8 300

ЖАМИ:


2 434 425

2 150 000

284 425

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 майдаги

304-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида

ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш

бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ш.М. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


С.С. Нишанбаев

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ш.Ж. Тешаев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


О.Р. Исаков

-

молия вазирининг ўринбосари


И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


А.Х. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Р. Норматов

-

энергетика вазирининг ўринбосари


Р.Д. Усманов

-

транспорт вазирининг ўринбосари


А.Д. Вахабов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


Д.И. Холмуродов

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Д.Н. Сатторов

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


Ф.Ж. Пўлатов

-

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқарув раиси


Р.М. Хайитов

-

"Ўзагросервис" акциядорлик жамияти бошқарув раиси


А.А. Исроилов

-

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори


Р.У. Маматқулов

-

AT "Агробанк" бошқаруви раиси


Б.Х. Маменов

-

Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари


Ж.А. Каримов

-

Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари


Ф.А. Абдураҳмонов

-

"ЎзКейссервис" ҚК бош директори


С.Н. Адилов

-

"ЎзКлаассервис" МЧЖ директори


М.М. Иргашходжаев

-

"Интеграл агро марказ" МЧЖ директори


         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 май














































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск