ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2021 й. 303-сон "Наманган вилоятида ҳудудларнинг ихтисослашувини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2021 й.

N 303




НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА

ҲУДУДЛАРНИНГ ИХТИСОСЛАШУВИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ҲАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятида ҳудудларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга ҳамда эчкичилик, асаларичилик ва балиқчиликка ихтисослаштириш, шунингдек, рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда лимончиликка ихтисослашган иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Наманган вилояти туманлари ҳудудларини 2021-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли ва доривор ўсимликларга ихтисослаштириш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Поп, Чуст ва Косонсой туманларида 2021-2024 йилларда аҳолига эчкилар етказиб бериш учун эчкичилик хўжаликларини ривожлантириш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Наманган, Тўрақўрғон, Чуст, Чортоқ, Косонсой ва Янгиқўрғон туманларини 2021-2022 йилларда асаларичилик йўналишига ихтисослаштириш кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

Мингбулоқ ва Учқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;

Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, музлаткичли-омборхона ва иссиқхона лойиҳаларини ташкил этиш кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2021 йилда белгиланган чора-тадбирлар асосида ер майдонларини ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш;

суғориш тармоқларини (сув насослари, қудуқлар, коллекторлар, электр тармоқлари ва бошқалар) тортиш, қуриш, ускуна ва жиҳозларни ўрнатиш учун талаб этиладиган маблағлар ажратилишини ҳамда уларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш;

мавжуд ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун экинларни яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштириш ҳамда белгиланган экспортбоп экинлардан камида 2-3 марта ҳосил олишни таъминлаш;

қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини уч бараварга ошириш учун қайта ишлаш корхоналари, музлаткичли омборхоналар ва логистика марказларини 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ ишга тушириш ҳамда уларнинг тўла қувватлар билан ишлашини таъминлаш;

ҳудудлардаги мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, сабзавот экинлари ва картошка уруғчилигига ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш;

лимончиликка ихтисослаштирилаётган туманларда фойдаланишдан чиққан ва яйлов ерлар ҳисобидан лимон етиштириш учун ер участкаларининг очиқ электрон танловларга чиқарилишини таъминлаш;

лимончиликка ихтисослашган иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва уларга талаб этиладиган табиий газни ўрнатилган тартибда етказиб бериш;

вилоятда яйлов ерларидан самарали фойдаланган ҳолда, эчкичилик тармоғини ривожлантириш ҳамда эчкидан олинадиган тери ва жун хомашёсини саноат усулида қайта ишлаш тизимини жорий этиш чораларини кўрсин.


3. Наманган вилояти ҳокимлиги:

a) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:

ихтисослаштирилаётган ҳудудларда контурларнинг яхлитлигига жиддий эътибор қаратган ҳолда, 3-4 турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини босқичма-босқич плантация усулида жойлаштириш;

ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроққлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилишини таъминласинлар;

б) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда 2021-2022 йилларда Наманган вилоятининг туманларидаги туман ҳокимликлари захирасида фойдаланилмаётган майдонлардан 1000 гектарида ташкил этиладиган иссиқхона массивларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли ишсизлигини камайтириш учун ташкил этиладиган иссиқхона массивларини аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида ажратиб беришни ташкил этсинлар;

в) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда жорий йил якунига қадар туманларда замонавий технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича йирик кластер корхоналарини ташкил этиш учун хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Наманган вилояти туманларида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришда халқаро молия институтларининг кредит линиялари маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

1-ИЛОВА



Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда

лимончиликка ихтисослашган иссиқхона

хўжаликларини ташкил этиш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ихтисослашган

туманлар номи

Иссиқхонага

ажратиладиган

майдон, гектар


Лойиҳа сони


Талаб этиладиган

кўчат сони, дона


Яратиладиган янги

иш ўрни, нафар


1

Поп


228

1 140

189 924

13 680

2

Чуст


131

655

109 123

7 860

3

Уйчи


124

620

103 292

7 440

4

Наманган


110

550

91 630

6 600

5

Тўрақўрғон


96

480

79 968

5 760

6

Косонсой


95

475

79 135

5 700

7

Норин


87

435

72 471

5 220

8

Янгиқўрғон


78

390

64 974

4 680

9

Чортоқ


51

255

42 483

3 060

Жами


1 000

5 000

833 000

60 000

       





Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наманган вилояти туманлари ҳудудларини

2021-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли,

мойли ва доривор ўсимликларга ихтисослаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ихтисослашган

туманлар номи


Жами

ихтисослашган

майдон, гектар


Ихтисослашув


Экин турлари, гектар ҳисобида


Сабзавот


Картошка


Полиз


Мойли

экинлар


Дуккакли

экинлар


1

Мингбулоқ


6 934

сабзавотчилик, полиз, дукакли, мойли


1 168

440

1 911

973

2 442

2

Наманган


1 811

мойли, дукакли


496

266

40

400

609

3

Норин


1 257

сабзавотчилик, дукакли


329

383

140

50

355

4

Поп


6 209

полиз, картошка, мойли, дукакли


1 391

642

993

1 348

1 835

5

Тўрақўрғон


1 545

дукакли


776

254

80

100

335

6

Уйчи


1 957

сабзавотчилик, дукакли


808

433

256

200

260

7

Учқўрғон


1 989

сабзавотчилик


1 206

402


101

280

8

Чуст


6 538

сабзавотчилик, картошкачилик, дуккакли, мойли


1 433

1 561

285

951

2 308

Жами


28 240


7 607

4 381

3 705

4 123

8 424

         





Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

3-ИЛОВА



Поп, Чуст ва Косонсой туманларида 2021-2024 йилларда

аҳолига эчкилар етказиб бериш учун эчкичилик

хўжаликларини ривожлантириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ихтисослашган

туманлар номи


Ажратиладиган

майдон, гектар


Лойиҳа сони


Жами эчки бош

сони, минг бош


Шундан, минг бош


Яратиладиган

янги иш ўрни


2021 йил


2022 йил


2023 йил


2024 йил


1

Косонсой


2 000

7

10,0

1,0

2,0

3,0

4,0

600

2

Чуст


2 800

5

14,0

2,0

3,0

4,0

5,0

750

3

Поп


3 600

3

18,0

3,0

4,0

5,0

6,0

1 650

Жами


8 400

15

42,0

6,0

9,0

12,0

15,0

3 000

      





Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

4-ИЛОВА



Наманган, Тўрақўрғон, Чуст, Чортоқ, Косонсой

ва Янгиқўрғон туманларини 2021-2022 йилларда

асаларичилик йўналишига ихтисослаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ихтисослашган

туманлар номи

Кўпайтириладиган асалари

уялари сони, минг дона


Шундан


Тайёрланадиган асал

миқдори, тонна


2021 йил


2022 йил


1

Наманган


24

10

14

575

2

Тўрақўргон


17

7

10

425

3

Чуст


15

6

9

375

4

Чортоқ


13

5

8

325

5

Косонсой


12

5

7

300

6

Янгиқўргон


22

10

12

550

Жами


103

43

60

2 000

        





Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

5-ИЛОВА



Мингбулоқ ва Учқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда

балиқчилик тармоғини ривожлантириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ихтисослашган

туманлар номи

Лойиҳа сони


Ажратиладиган

майдон, гектар


шундан, гектар


Етиштириладиган

балиқ миқдори,

тонна


2021 йил


2022 йил


1

Мингбулоқ


8

80

50

30

3120

2

Учқўрғон


4

84

50

34

3276

Жами


12

164

100

64

6396

             





Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

6-ИЛОВА



Наманган вилояти туманларида 2021-2022 йилларда

озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта

ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


минг тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Барча тоифадаги

хўжаликларда

маҳсулот етиштириш


Қайта ишлашга

йўналтириш


Экспортга йўналтириш


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


1

Мингбулоқ


125,5

136,2

25,4

28,6

15,2

15,7

2

Наманган


171,2

114,9

16,4

20,1

11,9

13,4

3

Норин


101,3

92,5

13,3

13,7

10,2

10,9

4

Поп


194,4

214,1

34,4

35,6

24,6

25,6

5

Тўрақўрғон


145,0

161,2

22,7

27,8

19,2

25,6

6

Уйчи


131,2

129,8

22,6

23,4

15,0

16,2

7

Учқўрғон


145,8

113,8

21,0

24,9

13,3

15,6

8

Чуст


259,4

284,2

42,9

44,3

28,8

29,1

9

Наманган ш.


11,6

12,8

1,0

1,1

2,1

2,3

Жами


1 285,4

1 259,5

199,5

219,5

140,3

154,4

   





Вазирлар Маҳкамасиининг

2021 йил 17 майдаги

303-сон қарорига

7-ИЛОВА



Наманган вилояти туманларида 2021-2022

йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

қайта ишлаш, музлаткичли-омборхона ва

иссиқхона лойиҳаларини ташкил этиш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

T/p

Туманлар номи

Лойиҳалар

сони

шундан:


қайта ишлаш


музлаткичли

омборхона


иссиқхона


сони

қуввати,

тонна


сони

ҳажми,

тонна


сони

майдони,

гектар


1

Мингбулоқ


5

1

1 100



4

20,0

2

Наманган


11

4

1 785

2

400

5

62,0

3

Норин


8

2

240

1

40

5

25,0

4

Поп


8

4

3 910



4

24,5

5

Тўрақўрғон


18

2

2 300

10

5 600

6

30,0

6

Уйчи


21

15

10 330

5

6 350

1

5,0

7

Учқўрғон


4

1

500

1

50

2

10,5

8

Чуст


19

8

30 410

3

625

8

40,0

ЖАМИ


94

37

50 575

22

13 065

35

217

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 май












































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск