ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Ички ишлар вазирининг 19.04.2021 й. 111-сон "Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.05.2021 й. 3168-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.05.2021 й.

N 3168-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

19.04.2021 й.

N 111


БУЙРУҒИ



"Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни

расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли

ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сон "Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"га ҳамда 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 2 майдаги 71-сон "Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3168, 2019 йил 19 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 10/19/3168/3304-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни

расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли

ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "паспортни" деган сўз "идентификация ID-картасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "паспортни" деган сўз "идентификация ID-картасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "паспорт ва яшаш гувоҳномасини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси ҳамда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини (бундан буён матнда идентификация ID-картаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 1-бандда:

иккинчи хатбошидан "маъмурий" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган" деган сўзлар "доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 3, 5 ва 16-бандлардаги, 4-бобнинг номидаги ҳамда 17 ва 19-бандлардаги "паспорт ёки яшаш гувоҳномасини" деган сўзлар "идентификация ID-картасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 2 ва 3-бобларнинг номидаги "Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини" деган сўзлар "Идентификация ID-картасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий прописка қилинган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ё) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан аввал ҳужжатлаштирилган, аммо уни йўқотиб қўйган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган (суд қарори билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариб юборилган ва (ёки) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга асослари мавжуд бўлмаган) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатга олиш истисно тариқасида, вақтинча ҳудудий реабилитация марказлари жойлашган манзилда амалга оширилади ва идентификация ID-картаси қайта расмийлаштирилади.";


ж) 9-банддаги "доимий пропискани расмийлаштириш ҳамда яшаш гувоҳномасини ҳужжатлаштириш" деган сўзлар "яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда идентификация ID-картасини расмийлаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб деб топилганда, ушбу шахсга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилидаги ички ишлар органи томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.";


и) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт, идентификация ID-картаси ёки яшаш гувоҳномаси реабилитация маркази томонидан берилган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотномага асосан расмийлаштириб берилган бўлса, уларга шахсини тасдиқловчи вақтинчалик маълумотнома такроран берилмайди.

Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган тартибда умумий асосларда ҳужжатлаштириладилар.";


й) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) маъмурий судига паспорт ёки яшаш гувоҳномасини" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига идентификация ID-картасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тақдимномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштиришда уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида;

тақдимномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.";


л) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан тақдимнома қаноатлантирилганда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жаримадан озод этилган ҳолда унга МваФРБ томонидан идентификация ID-картаси расмийлаштириб берилади.";


м) Низомнинг 1 - 3 иловалари мазкур ўзгартиришларнинг 1 - 3 иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва

идентификация ID-картасини расмийлаштиришда

давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни

расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Реабилитация марказининг штампи

____________ туман (шаҳар)

ички ишлар органи бошлиғига

      

20___ йил "____" ____________ ____________________________-сон

        











ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК

МАЪЛУМОТНОМА







Фуқаро ________________________________________________

Расм учун

жой

                                                 (туғилган вақти ва жойи)

__________________________________________________нинг

                                                 (Ф.И.О.)

20___ йил " ___" ___________да _________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ______ _________-рақамли _______________________________

(паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси)





йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ______________________________________

__________________________ расмийлаштириб беришингиз сўралади.





     (идентификация ID-картасини)






Амал қилиш муддати "____" ___________________ 20____ й.

Реабилитация маркази бошлиғи



____________________ ".
















(Ф.И.О.)



           





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва

идентификация ID-картасини расмийлаштиришда

давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни

расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Жиноят ишлар бўйича ___________________

туман (шаҳар) судига

Идентификация ID-картасини расмийлаштиришда шахсни

маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида

ТАҚДИМНОМА

Фуқаро


га


(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)



расмийлаштиришда

(идентификация ID-картасини)


уни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 308-1-моддалари асосида маъмурий жавобгарликдан озод қилиш мақсадга мувофиқ.

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.) ".

      





Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни

маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва

идентификация ID-картасини расмийлаштиришда

давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни

расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



_____________________________

туман (шаҳар) ҳокимлигига


Идентификация ID-картасини расмийлаштириш

учун давлат божларини қоплаш тўғрисида

ТАЛАБНОМА

Фуқаро


га


(муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О.)



расмийлаштиришда

(идентификация ID-картасини)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан давлат божлари учун ___________________________________ сўмни қоплаб беришингиз сўралади.


(ҳисоб рақами: _________________)

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш бўлинмаси раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.) ".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 май








































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск