ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Бошқа айрим йиғимлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 03.05.2021 й. КҚ-224-IV-сон "Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2021 й.

N КҚ-224-IV




МИНТАҚАВИЙ ЙЎЛЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ЁҚИЛҒИ БИРЛИГИДАН УНДИРИЛАДИГАН

МАХСУС ЙИҒИМНИ БЕЛГИЛАШ, УНИ ТЎЛАШ

ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Йўл инфратузилмаси сифатини ривожлантириш ва яхшилашда, минтақавий автомобиль йўллари тармоғини ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5890-сонли Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига автомобилга ёнилғи ҳамда газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим жорий этиш ваколати берилганлиги қайд этилсин.


2. Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

3.1. Махсус йиғим объекти автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ҳажми ҳисобланади, юридик шахсларга автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ биржа савдолари орқали қайта сотиш бундан мустасно;

юридик шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ ҳажми қисмида махсус йиғим белгиланган тартибда тўланади;

якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

3.2. Махсус йиғимни тўловчилари бўлиб, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи "Ўзбекнефтгаз" АЖ нефть базалари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва станциялари, шунингдек, газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари ҳисобланади.

3.3. Махсус йиғимдан олинган тушум тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаларига йўналтирилади.

3.4. Махсус йиғим автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда уларнинг нархи, шу жумладан, чакана нархи устига қўшилади.

3.5. Махсус йиғим тўловчилар ҳисобланган махсус йиғимлар суммасини ҳар ойда кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тегишли ҳудудий жамғармаларига тўлайди.

3.6. Махсус йиғимнинг ҳисоботини тақдим этиш ва унинг тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун Солиқ кодексига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.

3.7. Махсус йиғимнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ҳудудий жамғармаларга белгиланган муддатларда тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилади.

3.8. Ҳудудий жамғармалар маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда махсус йиғимнинг ҳисоботи шаклини тасдиқлаб, белгиланган тартибда махсус йиғим тўловчиларига етказсин ҳамда ҳисоботни тақдим этиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига икки ҳафта муддатда минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғим миқдорини тегишли қарор билан тасдиқлаш тавсия этилсин.


6. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.


7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                               Т. Нарбаева



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск