ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Бошқа айрим йиғимлар /

Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 03.05.2021 й. КҚ-224-IV-сонли қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2021 йил 3 майдаги

КҚ-224-IV-сонли Қарорига

ИЛОВА



Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи

бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш,

уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни (кейинги ўринларда - махсус йиғим деб юритилади) белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Махсус йиғим автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда ундирилади.

Бунда махсус йиғим миқдори автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газнинг 1 литри учун ҳамда сиқилган газнинг 1 метр куби учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаслиги лозим.


3. Махсус йиғимдан олинган тушум тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий жамғармалар деб юритилади) йўналтирилади.



2-БОБ. МАХСУС ЙИҒИМ МИҚДОРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ ЖАМОАТЧИЛИК

МУҲОКАМАСИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4. Махсус йиғим миқдори иловада келтирилган намунавий таркибда ташкил этиладиган ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилади.

Махсус йиғим миқдорини шакллантиришда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот, аҳолининг турли қатламларининг даромади, ҳудудда рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситаларининг сони ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш тадбирлари инобатга олинади.


5. Ишчи гуруҳ:

махсус йиғим миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифни ҳар йили 1 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига келишиш учун киритади;

махсус йиғимлар миқдорларини белгиланган тартибда жамоатчилик фикрини ўрганиш учун муҳокамага жойлаштиради.



3-БОБ. МАХСУС ЙИҒИМ МИҚДОРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

жамоатчиликдан тушган таклифлар асосида махсус йиғим миқдорини қайта кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили 15 майга қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари махсус йиғим миқдорини маъқуллаш, ўзгартириш ёки махсус йиғим киритишни рад этиши мумкин.


8. Махсус йиғим миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорларига асосан белгиланади.

Қарорда белгиланган махсус йиғим миқдорини кучга кириш муддати аниқ кўрсатилиши лозим ҳамда ушбу муддат қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кам бўлиши мумкин эмас.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

махсус йиғим миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг бир иш кунида ушбу қарорларнинг нусхаларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига;

ўзларининг расмий веб сайтлари, ижтимоий тармоқ каналлари, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, маҳаллий телевидениелар орқали жамоатчилик эътиборига етказилишини таъминлайди.


10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари қарор нусхасини олган кундан сўнг бир иш кунида уни туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари орқали ўз ҳудудидаги:

автомобиль бензини, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи субъектларга, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига;

газни газ тўлдириш станцияларига ва газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилишни амалга оширувчи субъектларга етказади.

Бунда, қарор нусхалари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳам етказилиши мумкин.


11. Махсус йиғим миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор кейинги йил учун махсус йиғим миқдорини белгилаш ва (ёки) бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар амал қилади.



4-БОБ. МАХСУС ЙИҒИМНИ ҲИСОБЛАШ ВА ҲУДУДИЙ

ЖАМҒАРМАЛАРГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


12. Махсус йиғим миқдори автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газнинг 1 литри ва сиқилган газнинг 1 метр куби учун белгиланади.


13. Белгиланган махсус йиғим якуний истеъмолчиларга реализация қилинган автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ҳажмига, шунингдек, газ тўлдириш станциялари ҳамда газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилинган суюлтирилган ва сиқилган газ ҳажмига нисбатан қўлланилади ва ундирилади.

Якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.


14. Автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда махсус йиғим 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб, сиқилган газ учун 1 метр кубдан ҳисоблаб чиқарилади.


15. Автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газнинг 1 тоннаси учун махсус йиғим миқдори ўрнатилган тартибда 1 литр учун белгиланадиган миқдорни тузатиш (автомобиль бензини учун - 1 328, дизель ёқилғиси учун - 1 215 ва суюлтирилган газ учун - 1 897) коэффициентларга кўпайтмаси сифатида аниқланади.


16. Юридик шахсларга автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ биржа савдолари орқали қайта сотилганда махсус йиғим ундирилмайди.

Бунда, ушбу юридик шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ ҳажми қисмида махсус йиғим белгиланган тартибда тўланади.


17. Автомобиль бензини, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи "Ўзбекнефтгаз" АЖ нефть базалари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва станциялари, шунингдек, газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари махсус йиғимни тўловчилар (кейинги ўринларда - махсус йиғим тўловчилар) деб эътироф этилади.


18. Махсус йиғим автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда уларнинг нархи, шу жумладан чакана нархи устига қўшилади.


19. Махсус йиғим тўловчилар ҳисобланган махсус йиғимлар суммасини ҳар ойда кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тегишли ҳудудий жамғармаларига тўлайди.



5-БОБ. МАХСУС ЙИҒИМЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА УНДАН ТУШГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


20. Махсус йиғим ҳисоботини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 292-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

а) ҳудудий жамғармаларга махсус йиғим бўйича келиб тушган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни:

ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар ва ҳар йили якуни бўйича кейинги йилнинг 25 январига қадар ўзларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқ каналлари, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, маҳаллий телевидениелар орқали жамоатчилик эътиборига етказилишини таъминлайди;

б) ҳар йили 25 январга қадар ўтган йилда ҳудудий жамғармаларга махсус йиғим бўйича келиб тушган маблағлар ҳамда уларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади.


22. Махсус йиғим ҳисобидан ҳудудий жамғармаларда жамланган маблағлар белгиланган тартибда туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида лойиҳалаш, йўл-қурилиш, таъмирлаш ва эксплуатация ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Махсус йиғимнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ҳудудий жамғармаларга белгиланган муддатларда тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


24. Ҳудудий жамғармалар маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


25. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардирлар.






Намунавий низомга

ИЛОВА



Махсус йиғим миқдорини шакллантирадиган ишчи гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

ФИО

Иш жойи ва лавозими


1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари


3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳарҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи (вакили)


4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи (вакили)


5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи (вакили)


6.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи (вакили)


7.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари бошлиғи (вакили)


         

Изоҳ:

1) заруратга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишчи гуруҳ таркибига бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин;

2) Ишчи гуруҳ аъзолари сони (камида 7 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск