ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 й. 319-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2021 й.

N 319



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "БОЛАЛАРНИ

ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 28 МАРТДАГИ

244-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининғҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда) иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

мазкур регламент талаблари татбиқ этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - ташкилот) доирасига аниқлик киритиш;

ташкилотларга қабул қилишда мактабгача таълим бўлимларининг иштирокини қисқартириб, ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг назоратини янада кучайтириш;

ташкилотлардаги бўш жойлар ҳисобини юритиш, электрон навбатни шакллантириш ҳамда ташкилотга йўлланма беришнинг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими томонидан амалга оширилишини белгилаш;

ариза берувчиларга электрон навбатни онлайн кузатиш, навбат келганлиги ёки навбатдаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида смс-хабар олиш имкониятини яратиш;

ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар тоифаларини мақбуллаштириш.


2. Белгилансинки, болаларнинг қуйидаги контингенти ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхатига (имтиёзли рўйхат) киритилади:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

"Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ушбу қарор кучга киргунга қадар ташкилотга қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.


3. "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси уч ой муддатда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси ҳамда "UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда икки ой муддатда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2021 йил давомида ҳар чоракда бир марта давлат хизматлари марказлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳамда ташкилотлар ходимлари учун Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини қўллаш юзасидан билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

319-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат

мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий

регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28

мартдаги 244-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номи, муқаддимаси, 1-банди ва 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "муассасаларига" сўзи "ташкилотларига" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки:

2018 йил 1 апрелдан бошлаб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар;

давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими томонидан амалга оширилади".


3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига

қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Регламент болаларни қуйидаги мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда - ташкилот) қабул қилиш тартибини белгилайди:

умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (оталиққа олган ташкилот ходимларининг болалари учун квоталар бундан мустасно);

қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (имконияти чекланган болалар учун ажратилган ўринлар бундан мустасно);

умумий турдаги давлат идоравий мактабгача таълим ташкилотлари (белгиланган квоталар бўйича);

давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент болалари учун белгиланган квоталар бўйича).


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши болаларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мобил гуруҳларига, мактабга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига қабул қилишда татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган - туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими;

давлат-хусусий шериклик - хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;

ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар - давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига квота берилган кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;

имтиёзли рўйхат - давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар рўйхати;

махсус контингент - давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига квота берилган ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;

оталиқ - оталиққа олинган мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият;

ташкилот - давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шу жумладан, оилавий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;

умумий рўйхат - давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлмаган болалар рўйхати.


4. Болаларни ташкилотга қабул қилиш тартиботини амалга оширишда:

а) ташкилотлар раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда - Мактабгача таьлим вазирлиги) Мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда - МТБАТ) киритиб борилишини таъминлайдилар;

б) давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган ахборот билан биргаликда МТБАТга ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар жойларига қабул қилинган болалар ҳақидаги маълумотни киритадилар;

в) ташкилотларда бўш жойларнинг электрон хисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш бўйича электрон навбатни шакллантириш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар бўйича йўлланмаларни (кейинги ўринларда - йўлланма) шакллантириш МТБAT томонидан автоматик равишда амалга оширилади;

г) ташкилотлар болаларни йўлланмалар асосида қабул қилади.


5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.


6. Болаларни ташкилотга ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қабул қилинади.


2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби


7. Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маьлумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ билан интеграциялашувини таъминлайди, унда қуйидагилар кўрсатилади:

а) ҳар бир ташкилот манзили, унинг ихтисослашуви, гуруҳлар сони, ташкилотда гуруҳлар бўйича (болаларнинг ёши, таълим тили ва сменасини кўрсатган ҳолда) ўринлар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;

б) болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича навбатга киритилган сўровномалар рўйхати, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда - ЯИДХП) сўровнома рақами, ариза берилган сана ҳамда ташкилотдаги гуруҳлар бўйича навбат рақами;

в) ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича навбатга киритилган сўровномалар рўйхати (кейинги ўринларда - имтиёзли рўйхат), шу жумладан, ЯИДХПдаги сўровнома рақами, ташкилотдаги гуруҳлар бўйича навбат рақами.


8. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун мустақил равишда (ёки ваколатли орган ёрдамида) ЯИДХПда рўйхатга олинадилар, шунингдек, давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Болани учинчи шахслар томонидан ташкилотга навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун мурожаат этиш фақат ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки боланинг яқин қариндошлари томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширилади.


9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда мустақил равишда ёки ваколатли орган ходимлари ёрдамида, Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХПда жойлаштирилган маълумотдан (мавжуд бўш ўринлар, сўровноманинг навбати, ташкилот манзили ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болалари ҳамда махсус контингентга кирувчи болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун ариза берувчилар сўровномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.


10. Ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга болани навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.


11. Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

Бола бир нечта ташкилотга навбатга қўйилиб, улардан бирига йўлланма шаклланган ва бола расмийлаштирилган бўлса, бошқа ташкилотларга навбатга қўйиш бўйича сўровномалар бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади, ташкилотнинг қисқа муддатли гуруҳларига қабул қилинган ҳолатлар бундан мустасно.


12. Сўровномага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг ариза берувчи уни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (One ID) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Ариза берувчи онлайн тарзда навбатни кузатиши ва ЯИДХПда хабарномаларни олиши, шунингдек, ташкилотда болани қабул қилиш учун ариза бериш шартларидан (ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали) қатъий назар, давлат хизматлари марказларида мурожаат ҳолати тўғрисида маълумотни бепул олиши мумкин.


13. Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Шу билан бирга, навбат келганлиги ва (ёки) навбатдаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида махсус рақамга сўров юбориш орқали смс-хабар олиш имконияти яратилади.

Бунда ҳар бир кирувчи смс-хабар учун ариза берувчи ҳисобидан белгиланган миқдорда тўлов ечилади.


14. Ташкилотнинг ёпилиши, шунингдек, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги, шу жумладан, маълумотларнинг ушбу Регламентнинг 7 ва 18-бандларида назарда тутилган маълумотларга номувофиқлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бунда аризада тўғирлаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса, уларни беш иш куни ичида тўғрилаш учун ариза берувчига имконият берилади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


15. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни уларни кўрсатишнинг исталган босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш рад этилган тақдирда, унинг сўровномаси тизим томонидан автоматик равишда кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатдан чиқарилади. Бунда навбатга туриш ҳақидаги хабарнома ёки йўлланма сўровнома билан биргаликда бекор қилинади.


16. Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади.

Бунда МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда - йўлланма шакллантирилади;

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда - сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.


17. Ушбу Регламентнинг 16-бандига мувофиқ йўлланмалар МТБАТда автоматик равишда ташкилотда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади.


18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

"Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.

Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик хукуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

Бунда ташкилот раҳбари тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва МТБАТ тизимига ишончли маълумот киритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


19. Имтиёзли ва умумий рўйхатда турган сўровномалар боланинг ёшига мос гуруҳлардаги бўш ўринлар сонига қараб қуйидаги тартибда навбатма-навбат шакллантирилади ва йўлланмалар берилади:

имтиёзли рўйхатдан битта сўровнома;

умумий рўйхатдан битта сўровнома;

агар болалар эгизак бўлса, бир вақтда эгизакларнинг сўровномалари.


20. Биринчи марта тарбияланувчилар қабул қилаётган янги қурилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли микроучасткалардаги ҳудудларда яшовчи болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади. Бунда микроучасткаларга кирмайдиган ҳудудлардан болаларни ташкилотга қабул қилиш микроучасткаларга тегишли ҳудудлардан болалар қабул қилингандан сўнг қолган бўш ўринларга мазкур Регламентда белгиланган тартибда умумий ва имтиёзли рўйхат асосида амалга оширилади.


21. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади. Бунда болаларни вақтинча бошқа ташкилотларга қабул қилиш ташкилотдаги бўш ўринлар ҳисобидан амалга оширилмайди ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ гуруҳлардаги болаларнинг энг кўп сонидан вақтинча ошишга рухсат берилади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотида таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг унинг вақтинча бошқа ташкилотга тақсимланган тарбияланувчилари ушбу ташкилотга ваколатли орган қарори асосида навбатсиз қабул қилинади.

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари умумий турдаги ташкилотларга айлантирилганда, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўлган болалар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари қарорлари асосида ушбу ташкилотларга навбатсиз қабул қилинади.


22. МТБAT томонидан электрон ҳолда шакллантирилган йўлланмалар ва болаларнинг навбатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарномалар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Бунда хабарномалар автоматик равишда ташкилот ва давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда), шунингдек, ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклда беради.


23. Болаларни қабул қилиш ташкилотга йўлланмалар келиб тушган ёки тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ташкилот ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади.

Болаларни ташкилотларга йўлланмасиз қабул қилиш тақиқланади, ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


24. Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


3-боб. Якунловчи қоидалар


25. Сўровномада кўрсатилган ташкилот ёки гуруҳ ёпилган тақдирда, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан сўровнома бекор қилинади ва ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.

Бунда сўровнома давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали шакллантирилганлигидан келиб чиқиб, сўровнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабар ариза берувчиларга тегишлича давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган томонидан бир иш куни мобайнида, шу жумладан, ахборот-коммуникация тизими орқали етказилади.


26. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


27. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


28. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


29. Ушбу Низом кучга киргунга қадар ташкилотга қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига

қабул қилиш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги


Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш


Доимий равишда









2-босқич

Ариза берувчи


Давлат хизматлари марказита ўзи келиб мурожаат қилиш ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш


Хоҳишига кўра









3-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП


Сўровномани мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизимига киритиш


1)1 соат ичида

2) Автоматик тарзда









4-босқич

Мактабгача таьлимни бошқариш ахборот тизими


а) йўлланмани расмийлаштириш - кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлса;


б) сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қўйилганлиги ҳақида хабарномани расмийлаштириш - кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлмаса;


в) йўлланма ёки хабарномани ташкилот ва давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожат қилганда) ҳамда ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП орқали юбориш, бу ҳақида ариза берувчига хабар бериш.


Автоматик тарзда









5-босқич

Ариза берувчи


Йўлланма ёки хабарномани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП оркали олиш


Йўлланма ёки хабарнома шакллангандан сўнг









6-босқич

Мактабгача таълим ташкилоти


Йўлланма асосида болани қабул қилиш


Йўлланма тақдим этилгандан сўнг



        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

   

     

   

(сана)


(т/р)

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул

қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва бошқалар) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс:



2. Ф.И.О.:



3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):



4. Манзили:



5. Телефон раками:



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун):



II. Бола ҳақидаги маълумот:

1. Ф.И.О.:



2. Туғилган йили:



3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):



III. Ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ташкилот рақами:


1.

2.

3.


2. Гурухи:



IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақида маълумотлар

ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси)



2. Етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар (битта ёки ёлғиз ота-онанинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома, ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги суд қарори нусхалари ва бошқалар)



3. "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари ("Аёллар дафтари"га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)



4. Акалари ёки опалари ушбу ташкилотнинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)



5. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)



6. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг бола соғломлиги тўғрисидаги хулосаси)



V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)



2. CMC ёки телефон орқали (телефон рақами)



3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)



     





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


     

   

(сана)


(т/р)

Болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган

мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи хақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва б.) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс:



2. Ф.И.О.:



3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):



4. Манзили:



5. Телефон рақами:



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун):



II. Бола ҳақидаги маълумот:

1. Ф.И.О.:



2. Туғилган йили:



3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):



III. Ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ташкилот рақами:


1.

2.

3.


2. Гурухи:



IV. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилага мансублиги ҳақида маълумотлар

ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар)

1. Кам таъминланган оилаларнинг болалари ("Темир дафтар"га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)



2. Аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилаларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси)



3. Боқувчисини йўқотган оилаларнинг болалари ("Аёллар дафтари"га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)



4. Боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилаларнинг болалари (тиббиёт, маданият, фан, таълим ва спорт соҳалари вакилларининг иш жойидан махсус квота асосида бошқа ҳудудга тақсимланганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси)



5. Тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари (туғилганлик ҳақида гувоҳномаларнинг нусхалари)



V. Махсус контингентга мансублиги ҳақида маълумотлар ва уларни

тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар)

1. Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)



2. Мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)



V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)



2. CMC ёки телефон орқали (телефон рақами)



3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май






































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск