язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2004 й. 498-сон "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2004 й.

N 498



ТОВАРЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ

НОҚОНУНИЙ     ОЛИБ     ЎТИЛИШИНИ

БАРТАРАФ ЭТИШГА ДОИР ФАОЛИЯТНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Товарлар ва бойликларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишда чегара хизматлари ва божхона органларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, намуна кўрсатган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг моддий рағбатлантирилишини таъминлаш, шунингдек чегара ва божхона постларининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига Миллий хавфсизлик хизмати ҳузурида бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил қилишга рухсат этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган бюджетдан ташқари ягона Жамғарма маблағларидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда божхона органларининг товарлар ва мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишда бевосита қатнашувчи ҳарбий хизматчилари ва ходимларини рағбатлантиришда, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлашида, шунингдек божхона ва чегара постларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда мақсадли фойдаланилади.

2. 2004 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ёки бошқа бойликларни сотишдан олинган маблағларни тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

76 фоизи - давлат бюджетига;

16 фоизи - бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига.

3. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра давлат даромадига ўтказилган товарларни сотиш умумий суммасидан кўрсатиб ўтилган бюджетдан ташқари ягона Жамғармага тушадиган маблағлар тенг улушларда қайта тақсимланади:

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига - 8 фоиз;

Давлат божхона қўмитасига - 8 фоиз ҳамда тегишли субҳисоб рақамларига ўтказилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2004 йил 1 ноябргача бўлган муддатда бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига маблағларни ўтказиш, уларни қайта тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 43-сон, 455-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 10, 99-модда.