ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 й. 318-сон "Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги модели - Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2021 й.

N 318




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ

МОДЕЛИ - ГУЛИСТОН ТИББИЁТ КЛАСТЕРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Сирдарё вилояти аҳолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда давлат тиббиёт ташкилотлари бошқаруви тизимини мувофиқлаштириш орқали кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон қарорига мувофиқ:

а) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда - тажриба-синов лойиҳаси) амалга ошириш;

б) тажриба-синов лойиҳаси доирасида:

ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети (кейинги ўринларда - кафолатланган пакет) ишлаб чиқилиши;

кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилиши;

аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичлар мониторингини олиб бориш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, дори воситалари учун рецепт ёзиш ва кафолатланган пакетга мувофиқ тиббиёт муассасаларига йўналтириш ягона электрон платформа орқали амалга оширилиши;

кафолатланган пакет асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштиришга қаратилган давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилиши;

в) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳамда унинг Кузатув кенгаши тузилганлиги ва ушбу Кузатув кенгаши кафолатланган пакет учун тўловларни натижага асосланган молиялаштириш (даволанган ҳолат, бажарилган ишлар натижалари ва бошқалар) тартибини тасдиқлаши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида вилоят даражасидаги самарасиз фаолият юритаётган бўғинларни қисқартириш, қайта мослаштириш ва бошқарув харажатларини янада мақбуллаштириш орқали Гулистон тиббиёт кластери 2021 йил 1 июлдан ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар Гулистон тиббиёт кластерининг (кейинги ўринларда - Кластер) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

халқаро тажрибани қўллаган ҳолда вилоятда тиббиёт соҳасида кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатишда халқаро стандартларни жорий этиш;

тиббиёт ходимларини ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш, шунингдек, илмий изланишлар олиб бориш, тор мутахасисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда фаол қатнашиш ва суғурта механизмларини амалиётга жорий этиш юзасидан илмий асосланган ҳулосалар ишлаб чиқиш;

беморларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;

тиббиёт ташкилотларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш;

аҳолининг умумий касалланиши ва ўлимига олиб келувчи ҳолатларни таҳлилини амалга ошириш, шу жумладан, меҳнат қобилиятини йўқотишга ҳамда ногиронликка олиб келувчи омилларни бартараф этиш юзасидан мақсадли чоралар кўриш;

тиббий ёрдамни ривожлантириш мақсадли дастурларини шартнома асосида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


4. Белгилансинки:

а) Кластер:

Сирдарё вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали;

Сирдарё вилоят Эндокринология диспансери;

Сирдарё вилоят Кўз касалликлар шифохонаси;

Сирдарё вилоят Тиббий диагностика маркази;

Сирдарё вилояти Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохоналари негизида ташкил этилади.

Бунда Кластер:

фаолияти йўлга қўйилишида эришилган ижобий натижалар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) босқичма-босқич Сирдарё вилояти давлат тиббиёт ташкилотларини Кластер таркибига киритиш ҳуқуқига эга ҳисобланади;

ушбу кичик бандда назарда тутилган тиббиёт ташкилотларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

юридик шахс мақомига эга бўлган, давлат тиббиёт ташкилоти ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

б) Кластерда аҳолига тиббий хизматлар:

Вазирлик томонидан тасдиқладиган кафолатланган пакет доирасида бепул;

кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилади;

в) Кластер фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон қарори билан ташкил этилган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган "ҳар бир даволанган ҳолат учун" молиялаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом асосида молиялаштирилади;

г) Кластерга Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Вазирлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

д) Кластер тиббий хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хизматлардан тушган даромадлар доирасида:

мустақил равишда бемор ўринлари фондини шакллантиради;

Кластер даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

Кластер ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

штат жадвалини тасдиқлайди ва лавозим маошининг базавий миқдоридан келиб чиқиб лавозим маошларини, шунингдек, миқдори чекланмайдиган устама ва қўшимча ҳақларни белгилайди.

Бунда Кластер Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Кластер учун тавсиявий штат жадвалига мувофиқ штат жадвалини тасдиқлайди;

e) Кластернинг фаолияти:

кафолатланган пакет доирасида Жамғарма томонидан харид қилинадиган тиббий хизматлардан тушадиган маблағлар;

пуллик асосида амалга оширилган ва кўрсатилган тиббий хизматлардан

тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ва хорижий ҳукумат ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарори билан Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Гулистон тиббиёт кластери жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ишлари учун мос равишда 9,5 млрд сўм ва 10,0 млрд сўм миқдоридаги маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Вазирлик:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Кластернинг асосий фаолият йўналишларини инобатга олган ҳолда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Обод юрт маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 15 ва 16-уй манзилларида жойлашган бино ва иншоотларни Кластерга мослаштириш юзасидан реконструкция қилишга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари ўн кун муддатда ишлаб чиқилишини;

2022 йил якунига қадар Кластер Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Обод юрт маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 15 ва 16-уй манзилларидаги бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ бир ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлик, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда Кластер ўртасида ўзаро боғланиш учун алоқа каналлари ташкил этилишини ҳамда маҳаллий бюджетдан харажатлар қопланган ҳолда улар юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминласин.


7. Вазирлик:

Кластерга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида" 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони билан ташкил этилган Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ билан биргаликда малакали мутахассисларни, шу жумладан, директор лавозимига раҳбар ходимни жалб қилиш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда Кластер уставини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

Кластерда мавжуд тиббий техника ва инвентарларни бир ой муддатда тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда Кластер фаолиятини тўлиқ таъминлаш мақсадида қўшимча зарур бўлган жиҳозлар бюджет маблағлари ҳамда халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредитлари ҳисобидан етказиб берилишини таъминласин;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Кластер ташкил этилиши муносабати билан тиббиёт ташкилотларидан бўшайдиган бино ва иншоотлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май
































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск