Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Экспортно-Импортные Операции

Маиший техникаларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 20.05.2021 й. 322-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

322-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маиший техникаларни рақамли маркировкалаш

ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маиший техника маҳсулотларини (кейинги ўринларда - маҳсулотлар) рақамли маркировкалаш ва кейинчалик кузатиб бориш воситалари ёрдамида тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда - тажриба лойиҳа) амалга ошириш тартибини, маиший техникани маркировкалаш воситаларининг хусусиятларини, ахборот тизимининг давлат ахборот тизимлари ва тажриба иштирокчиларининг ахборот тизимлари билан ўзаро алоқаси тартибини, шунингдек, маркировка кодларини тақдим этиш ва маркировкалашни амалга оширишда ҳаракатлар кетма-кетлигини ҳамда тажриба лойиҳани иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Тажриба лойиҳасининг мақсадлари:

а) маркировкалаш ва кузатиб бориш воситалари ёрдамида маркировкалаш механизмининг самарадорлиги, натижадорлиги, тўлиқлиги ва етарли даражада эканлигини синаш орқали қуйидагиларни амалга ошириш:

маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларнинг ноқонуний олиб кирилишига, ишлаб чиқарилишига ва айланмасига қарши курашиш;

маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва айланмасида қонунчиликда назарда тутилмаган схемалардан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида маҳсулот айланмаси иштирокчиларининг ўзаро алоқаларини таъминлаш;

б) маҳсулот айланмасини ҳисобга олиш тартибларини стандартлаш ва унификация қилиш.


3. Тажриба лойиҳаси жараёнида ушбу Вақтинчалик низомга белгиланган тартибда қўшимчалар киритилиши мумкин.


4. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


маиший техника - ишлаб чиқариш усули ёки тайёрланган материаллардан қатъи назар, ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ тажриба лойиҳаси доирасида рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар;


агрегациялаш - маиший техникани биринчи даражали транспорт қадоғига, шунингдек, биринчи даражадаги транспорт қадоқларини кейинги даражадаги транспорт қадоғига бирлаштириш жараёни, транспорт воситаларининг қадоғини идентификация кодини ўз ичига олган транспорт қадоғида ҳар бир ўрнатилган маиший техника маҳсулоти, транспорт воситаси учун идентификация кодларининг ўзаро боғлиқлиги;


агрегацияланган божхона коди - оператор томонидан шакллантириладиган, маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари томонидан ички истеъмол учун чиқарилиши ёки қайта олиб кириш, экспорт қилиш, вақтинча экспорт қилиш ва қайта экспорт қилиш учун маҳсулотларни божхона декларациясидан ўтказишда қўлланилувчи рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида мазкур Вақтинчалик низом билан мувофиқликда маҳсулотларни идентификациялаш мақсадлари учун агрегациялаш жараёнида маҳсулотларни бирлаштирувчи, ўзи билан ҳар бир маиший техниканинг идентификациялаш кодларини, жумладан, қадоқнинг идентификациялаш кодлари бирлаштирилишини тақдим этувчи маҳсулотларнинг алоҳида мажмуаси учун белгиларнинг ноёб кетма-кетлиги;


маиший техникани муомалага киритиш - маиший техника ишлаб чиқаришда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (шу жумладан, шартнома асосида ишлаб чиқаришда) - ишлаб чиқарувчи томонидан маиший техниканинг чакана реализацияси (сотиш) ёки маиший техникани ишлаб чиқарувчидан янги шахсга ёки бошқа шахсга уларни бегоналаштириш мақсадида ёки кейинчалик сотиш учун бериш, улар эса ушбу маҳсулотларни тарқатиш ва (ёки) фойдаланиш учун таклиф қилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида - юридик ёки жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс томонидан маиший техниканинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши;

маиший техника, юридик ёки жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши билан боғлиқ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида.

Ушбу методик тавсияларни амалга ошириш учун маиший техникаларни етказиб бериш, уларнинг сотув жойида намуналарини намойиш этиш жойида, уларни сотув жойида жойлаштириш, намуналарини намойиш этиш ёки маълумот бериш учун шунингдек, кейинчалик ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан илгари сотиб олинган маҳсулотлар айланмага киритилган ҳисобланади;


маиший техникани муомаладан чиқариш - маркировкаланган маиший техникани жисмоний шахсга шахсий истеъмол учун сотиш; маиший техника буюмларига эгалик ҳуқуқини бериш, беғараз равишда топширишни, ҳуқуқларни бериш, товон пули ёки новацияни назарда тутадиган шартномалар асосида маркировкаланган маиший техника воситаларини шахсий истеъмол қилиш учун жисмоний шахсларга бериш; маиший техникани юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга ўз эҳтиёжлари учун ишлатиш мақсадида уларни кейинчалик сотиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда сотиш, шу жумладан, маиший техникани йўқ қилиш, қайтариб бўлмайдиган йўқотиш, ўзлари учун фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш эҳтиёжлари, шунингдек, маркировкаланган маиший техника воситаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида сотиш, маиший техникани уларни намуналар бўйича сотиш ёки истеъмолчиларга этказиб бериш учун маиший техника омборидан жўнатишда масофадан сотиш йўли билан сотиш;


ахборот тизими - "Asl belgisi" маҳсулотларини рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - ММК МАТ);


маиший техника импорт қилувчи - Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлган ва ички истеъмол ёки реимпорт учун божхона тартиб-қоидалари остида жойлаштирилган маҳсулотларни қабул қилувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс;


индивидуал серия рақами - маҳсулот коди асосида маиший техника бирлигини ноёб тарзда аниқлайдиган белгилар кетма-кетлиги;


электрон ўзаро таъсир интерфейси - тажриба лойиҳаси иштирокчилари ва ММК МАТнинг дастурий таъминоти ва техник воситаларининг ўзаро таъсирини таъминлайдиган воситалар ва қоидалар тўплами;


тузатувчи электрон ҳисоб-фактура - маиший техника муомаласи иштирокчилари томонидан илгари тузилган, хато ва (ёки) ноаниқликларни ўз ичига олган ҳужжатнинг ўрнини босиш учун тузилган, шакли Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган электрон ҳисоб-фактура;


маркировкаланган маҳсулотлар каталоги - маркировкаланган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни каталоглаш ва сақлаш учун ишлатиладиган ва маҳсулот кодининг ягона манбаи бўлган ММК МАТнинг қуйи тизими;


идентификация коди - ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бобида назарда тутилган талабларга мувофиқ маиший техникани аниқлаш мақсадида оператор томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ноёб нусхаси бўлган белгилар қатори;


транспорт қадоқ идентификация коди - ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ шаклланган маиший техника транспорт қадоқ нусхасининг ноёб сонини ифодаловчи белгилар кетма-кетлиги;


маркировкалаш коди - оператор томонидан ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ маиший техникани аниқлаш мақсадида ишлаб чиқарилган идентификация коди ва тасдиқлаш кодидан ташкил топган ноёб белгилар кетма-кетлиги;


текшириш коди - идентификация кодини ўзгартириш натижасида ҳосил бўлган белгилар кетма-кетлиги бўлиб, идентификация кодини текшириш пайтида сохталаштирилганлигини аниқлашга имкон беради, фискал модул ёки текшириш кодини текширишнинг техник воситалари ёрдамида оператор томонидан ушбу Вақтинчалик низом 7-бобида назарда тутилган талабларига мувофиқ шакллангантирилади;


маҳсулот коди - тегишли маҳсулот номенклатураси бўйича маҳсулотлар тўғрисидаги ишончли маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлашни таъминлайдиган ахборот ресурсида тавсифланганда маҳсулотлар гуруҳига берилган ноёб код;


шартнома асосида ишлаб чиқариш - учинчи ишлаб чиқарувчининг корхоналарида буюртмачининг савдо белгиси остида буюртма асосида тайёрланган маиший техника ишлаб чиқариш, бу технологик циклга тўлиқ мос келишини ва буюртмачининг талабларига мувофиқ тайёр маиший техника сифатини назорат қилишни таъминлайди.


шахсий кабинет - оператор расмий веб-сайтида Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган ахборот хизмати, оператор томонидан тажриба лойиҳаси иштирокчисига белгиланган тартибда тақдим этилади ҳамда оператор ва тажриба лойиҳаси иштирокчиси томонидан фойдаланилади;


маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари - мазкур Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ идентификация воситалари билан маркировкаланган маиший техника ҳақида ишончли (уларга қўлланиладиган идентификация қилиш воситалари ва (ёки) маиший техникани идентификациялаш воситаларини ўз ичига олган моддий ташувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади) маълумотларнинг ММК МАТда мавжудлиги;


маиший техникани идентификация воситалари билан маркировкалаш - мазкур Вақтинчалик низомга мувофиқ маиший техника маҳсулотида ёки маҳсулот ёрлиғида идентификация воситаларини қўллаш;


маҳсулотларни ишлаб чиқариш жойлари - ишлаб чиқарувчилар маиший техника ишлаб чиқаришда фойдаланадиган ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар ва бошқа биноларни ўз ичига олган маиший техника ишлаб чиқариш жойлашган ҳудуд;


маиший техника айланмаси - Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, маиший техникани сақлаш, ташиш, қабул қилиш ва топшириш, шу жумладан, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва сотиш;


ММК МАТнинг оператори (кейинги ўринларда - оператор) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, ахборот мониторинги тизимини яратиш, ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлашини амалга оширувчи, унинг узлуксиз ишлашини таъминловчи тегишли ахборотларни қабул қилувчи, сақлувчи ва қайта ишлувчи юридик шахс;


маиший техникани қайта маркировкалаш - илгари қўлланилган идентификация воситаларининг йўқолиши ёки бузилиши муносабати билан ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ маҳсулотларга ёки маиший техника маҳсулотларининг ёрлиғига идентификация воситаларини қайта татбиқ этиш;


маиший техника буюмларини ишлаб чиқарувчи - маиший техника ишлаб чиқарадиган ва сотадиган, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс;


маълумотлар узатиш протоколи - маълумотлар тўпламининг тузилиши ва маълумотлар узатиш тармоғи қурилмалари ўртасида маълумотлар тўпламларини алмашиш алгоритми учун талабларнинг расмийлаштирилган тўплами;


маиший техникани идентификация қилиш воситалари - маҳсулотга ёки маҳсулотга татбиқ этиш учун ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бобида назарда тутилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилган штрих-код шаклида тақдим этилган машинада ўқиладиган шаклда ёрлиқда маркировкалаш коди;


маиший техниканинг транспорт қадоғи - маиший техникани ҳаракатланиш пайтида ва мустақил транспорт бирлигини шакллантиришда уларни сақлаш ва ташиш учун ишлатиладиган маиший техникани бирлаштирган қадоқ. Транспорт қадоғи ўз ичига кичикроқ транспорт қадоғини (ҳажмини) олиши мумкин;


маҳсулот ёрлиғи - тўғридан-тўғри маҳсулотга бириктирилган маҳсулот ҳақида маълумотни, шу жумладан, маҳсулотни идентификация қилиш воситасини қўллаш учун мўлжалланган ахборот ташувчи;


тузатиш ҳужжати - илгари етказиб берилган билан боғлиқ харажатларининг ўзгариши факти ва (ёки) уни қабул қилишда маҳсулот миқдори (сифати)даги тафовутлар фактини ҳужжатлаштиришга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан формати тасдиқланадиган ҳисоб-фактура, электрон ҳужжат;


электрон ҳисобварақ - фактура (ЭҲФ) - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилувчи, электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмаси тизими операторлари орқали чиқарилувчи ва олинувчи маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотилишини ва харид қилинишини тасдиқловчи электрон ҳужжат (жумладан, қўшимча ҳисобварақ-фактура ва тўғриланган ҳисобварақ-фактура);


...
Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск