ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 20.05.2021 й. 322-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 майдаги

322-сон қарорига

4-ИЛОВА


Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш

ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган идишда қадоқланган сув ва салқин ичимликларни (кейинги ўринларда - маҳсулотлар) рақамли маркировкалаш ва кейинчалик кузатиббориш тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда - тажриба лойиҳаси) амалга ошириш тартибини, шунингдек, маркировка кодларини тақдим этиш ва маркировкалашни амалга оширишда ҳаракатлар кетма-кетлигини ҳамда тажриба лойиҳани иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Тажриба лойиҳасининг мақсадлари:

а) Рақамли идентификациялаш ва кузатиб бориш воситалари ёрдамида маркировкалаш механизмининг самарадорлиги, натижадорлиги, тўлиқлиги ва етарли даражада эканлигини синаш орқали:

маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашдан;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларнинг ноқонуний олиб кирилишига, ишлаб чиқарилишига ва айланмасига қарши курашиш;

маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасида қонунчиликда назарда тутилмаган схемалардан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида маҳсулот айланмаси иштирокчиларининг ўзаро алоқаларини таъминлашдан;

б) маҳсулот айланмасини ҳисобга олиш тартибларини стандартлаш ва унификация қилишдан иборат.


3. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


тажриба лойиҳаси - идентификациялаш воситалари ёрдамида маҳсулотни маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси;


маҳсулотлар - ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловада белгиланган сув ва салқин ичимликлар;


оператор - "CRPT ТURON" масъулияти чекланган жамият ММК МАТни яратиш, эксплуатация қилиш ва унга техник хизмат кўрсатишни, шу жумладан, рақамли маркировкалаш ва кузатиб боришни таъминлаш учун зарур бўлган барча таркибий қисмларни ўрнатишни ва созлашни амалга оширувчи;


ММК МАТ - "Asl belgisi" маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича миллий ахборот тизими;


маҳсулот айланмаси мониторинги - ММК МАТда маҳсулот айланмаси субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказилган маълумотлар асосида маҳсулотларнинг айланмаси ва ишлаб чиқарилишини таҳлил қилиш;


маҳсулотни маркировкалаш - маҳсулотларга истеъмол ва (ёки) гуруҳланган қадоққа рақамли идентификациялаш воситаларини елимлаш ва уларнинг ММК МАТга киритилиши тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш;


рақамли идентификациялаш воситалари (ИВ) - икки ўлчовли штрих-код кўринишидаги ускунада ўқиладиган шаклда маркировкалаш коди;


маҳсулот коди - ахборот ресурсида маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан тавсифланган маҳсулот гуруҳига берилган ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот турини белгилайдиган, "GS1 Uzbekistan" ассоциациясининг тегишли маҳсулот номенклатурасига мувофиқ логистика бирликларини ҳисобга олиш коди;


идентификация коди - маҳсулот намунаси рақамини ўз ичига олган рамзий кетма-кетлик;


текшириш коди - тақлид режимида идентификация коди ва маҳсулот коди маълумотлари асосида оператор томонидан шаклланадиган рамзий кетма-кетлик;


маркировкалаш коди - идентификация ва текшириш кодлари тўплами;


маҳсулотларнинг истеъмол қадоғи - якуний истеъмолчига сотишга ёки маҳсулотларни бирламчи қадоқлашга мўлжалланган қадоқ;


маҳсулотларнинг гуруҳланган қадоғи - полимер плёнка ёки қоғозга ўралган ёки қоғоз лентага ўралган истеъмол қадоқларининг маълум сонини бирлаштирадиган қадоқ. Гуруҳланган қадоқларни охирги истеъмолчига реализация қилишга рухсат этилади;


маҳсулотларнинг транспорт қадоғи - жойдан жойга кўчиришда маҳсулотни шикастланишдан ҳимоялаш учун унинг сақланиши ва транспортда ташишда қўлланиладиган ва мустақил транспорт бирлигини ҳосил қилувчи, қадоқланган истеъмол ёки гуруҳланган қадоқда, шунингдек, транспорт қадоғида маҳсулотларни бирлаштирувчи қадоқ;


агрегирлаш - гуруҳланган ва (ёки) транспорт қадоғини очиш шартисиз товар айланмаси занжирини кузатиб бориш мақсадида идентификациялаш коди билан яратиладиган истеъмол қадоғи, гуруҳланган қадоқ, транспорт қадоғининг идентификациялаш кодларининг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотларни сақловчи, гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғига босиб тушириш билан истеъмол қадоғининг биринчи даражали гуруҳланган қадоғига ва (ёки) транспорт қадоғига ҳамда биринчи даражали транспорт қадоқларининг кейинги даража транспорт қадоғига маҳсулотларни бирлаштириш жараёни;


сериализация - маркировкалаш кодларини яратиш жараёни;


ТИФ ТН коди - Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг маҳсулот номенклатураси;


МСТ - Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларнинг (маҳсулотларнинг, ишларнинг, хизматларнинг) иқтисодий фаолият турлари бўйича статистик таснифлагичи;


иштирокчилар рўйхати - тажриба лойиҳасида ихтиёрий иштирок этиш истагини билдирган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар рўйхати;


каталог - рақамли маркировкаланган маҳсулотлар рўйхати ва тавсифини ўз ичига олган ММК МАТ тизим ости;


ИВ реестри - рақамли идентификациялаш воситалари реестри;


СТИР - солиқ тўловчининг идентификация рақами;


электрон рақамли имзо (ЭРИ) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;


электрон ҳисобварақ - фактура (ЭҲФ) - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилувчи, электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмаси тизими операторлари орқали чиқарилувчи ва олинувчи маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотилишини ва харид қилинишини тасдиқловчи электрон ҳужжат (жумладан, қўшимча ҳисобварақ-фактура ва тўғриланган ҳисобварақ-фактура);


назорат-касса техникаси - фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари, фискал хотирадаги маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини, шунингдек фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда чоп этилишини таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар;


фискал маълумотлар оператори - онлайн тартибда фискал маълумотларнинг қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши ва сақланишини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси;


хизмат кўрсатувчи "сервис" провайдер - маҳсулотлар айланиши иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировкалаш кодининг идентификациялаш воситасига ўзгартирилишини ва идентификациялаш воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга оператор томонидан тақдим этилувчи дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуаси ёрдамида туширилишини ҳамда идентификациялаш воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


буюртмаларни бошқариш станцияси (ББС) - маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси ва ММК МАТ ўртасида маълумот алмашиш учун мўлжалланган ҳамда маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси томонидан маркировкалаш кодларини олиш ва рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТга юбориш учун фойдаланиладиган дастурий-техник восита.


4. Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита);

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

в) маҳсулот айланмаси субъектлари:

- маҳсулот ишлаб чиқарувчилар;

- улгуржи савдо корхоналари;

- чакана савдо ташкилотлари;

- маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилувчилар;

г) "CRPT TURON" МЧЖ-ММК МАТ оператори;

д) фискал маълумотлар оператори;

е) ЭҲФ-роуминг оператори.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ушбу рўйхатни тўлдириш имконияти мавжуд.


5. Маҳсулотлар айланмаси субъектлари тажриба лойиҳасида ихтиёрий равишда қатнашадилар.

Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун маҳсулот айланмаси субъекти операторга ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган аризани тақдим этади.

Иштирок этиш учун ариза қабул қилиш тажриба лойиҳасининг бошланганлиги билан чекланмайди.



2-БОБ. МАҲСУЛОТЛАР АЙЛАНМАСИ

СУБЪЕКТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун маҳсулот айланмаси субъектлари қуйидаги шартларни таъминлаши керак:

а) маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импорт қилувчи:

- электрон рақамли имзо мавжудлиги;

- ишлаб чиқариш ва сақлаш жойлари Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

- электрон ҳужжатларни яратишга ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлашга, шунингдек, ММК МАТ билан ўзаро ҳамкорлик учун зарур ҳужжатларни қабул қилишга имкон берадиган компьютер тизимининг мавжудлиги (шу жумладан, маркировкалаш кодларига буюртма бериш, маркировкалаш кодлари ишлатилиши тўғрисида хабарнома, ЭҲФ);

- хўжалик операцияларини бошқариш ва омборлар бухгалтериясини назорат қилиш, шунингдек, рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида сканерлаш ва таниб олиш учун автоматлаштирилган тизим мавжудлиги;

- рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маҳсулотларни маркировкалаш учун керакли маркировка, сервер, телекоммуникация ва бошқа ускуналарнинг мавжудлиги, шунингдек, уни кейинчалик ММК МАТга улаш имконияти мавжудлиги;

б) улгуржи савдо ташкилотлари:

- электрон рақамли имзо мавжудлиги;

- электрон ҳужжатларни яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК МАТдан керакли ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан, шахсий кабинет орқали ишлаш имкони мавжуд компьютер тизимининг мавжудлиги;

- хўжалик операцияларини бошқариш ва омборлар бухгалтериясини назорат қилиш, шунингдек, рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида сканерлаш ва таниб олиш учун автоматлаштирилган тизим мавжудлиги;

в) чакана савдо ташкилотлари:

- электрон рақамли имзо мавжудлиги;

- электрон ҳужжатларни яратиш ва уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш, шунингдек, ММК МАТдан керакли ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан, шахсий кабинет орқали ишлаш имкони мавжуд компьютер тизимининг мавжудлиги;

- назорат-касса техникаси, шунингдек, рақамли идентификациялаш учун сканерлаш ва таниб олиш воситаларининг мавжудлиги.



3-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ,

ЎЗГАРТИРИШ ВА АНИҚЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК,

ИШТИРОКЧИНИ ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИДАН

ЧЕТЛАШТИРИШ


7. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган маҳсулотлар айланмаси субъекти иштирокчилар рўйхатига маълумот киритиш учун учун операторга хабар беради ва қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ММК МАТнинг веб-сайтида рўйхатдан ўтади:

а) маҳсулот ишлаб чиқарувчи тажриба лойиҳаси иштирокчиси:

- маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номи;

- ишлаб чиқарувчининг СТИРи;

- маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича тегишли тадбирлар амалга ошириладиган ишлаб чиқариш майдонлари, шунингдек, сақлаш манзиллари;

- электрон почта манзили;

- алоқа қилинадиган телефон рақами.

б) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - улгуржи савдони ташкил этиш:

- улгуржи савдо ташкилотининг номи;

- улгуржи савдо ташкилотининг СТИРи;

- маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият олиб борилаётган омборларнинг манзиллари;

- электрон почта манзили;

- алоқа қилинадиган телефон рақами.

в) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - чакана савдо ташкилоти:

- чакана савдо ташкилоти номи;

- чакана савдо ташкилотининг СТИРи;

- маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият олиб борилаётган омборлар ва савдо объектларининг манзиллари;

- электрон почта манзили;

- алоқа қилинадиган телефон рақами.

г) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - маҳсулот импортёри:

- маҳсулотни импорт қилувчининг номи;

- маҳсулот импортёрининг СТИРи;

- маҳсулотларни сақлаш ва реализация қилиш бўйича тегишли тадбирлар амалга ошириладиган омборларнинг манзиллари;

- электрон почта манзили;

- алоқа қилинадиган телефон рақами.


8. Агар ариза ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган талабларга жавоб берса:

а) оператор маълумотлар олинган пайтдан бошлаб:

- маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни текширади;

- маҳсулотлар айланмаси субъектини иштирокчилар рўйхатига киритади;

- иштирокчи учун шахсий кабинетни очади;

- маҳсулот айланмаси субъектини иштирокчилар рўйхатига киритилганлиги ва шахсий кабинет очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Хабарномада иштирокчилар рўйхатида маҳсулот айланмаси иштирокчиси тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади;

б) тажриба лойиҳа иштирокчиси - Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ маҳсулот айланмаси субъекти номидан иш юритишга, шахсий кабинетда тажриба лойиҳаси иштирокчиси - бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришга ва рўйхатдан ўтказишга, ўз номидан электрон ҳужжатларни имзолаш ва (ёки) ММК МАТга юбориш ҳуқуқига эга бўлган маҳсулот айланмаси субъекти, шунингдек, ушбу шахслар учун берилган электрон рақамли имзо сертификатларидан фойдаланишга ваколатли шахс.


10. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган маълумотлар кўрсатилиши, нотўғри маълумотлар тақдим этилиши ва (ёки) керакли маълумотлар тақдим этилмаслиги, шунингдек, оператор томонидан ЭРИ сертификатининг яроқсизлиги ёки тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига мувофиқ фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида маълумот олиниши, маҳсулотлар айланмаси иштирокчисини тажриба лойиҳаси иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.

Маҳсулотлар айланмаси субъекти рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорга нисбатан оператор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали ёки суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


11. Иштирокчилар рўйхатида маълумотларни ўзгартириш маҳсулот айланмаси субъектлари - тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Маҳсулот айланмаси субъекти - тажриба лойиҳаси иштирокчисини рўйхатидан чиқариш, лойиҳа иштирокчисининг шахсий кабинет орқали тақдим этган аризасига биноан оператор томонидан ариза берилгандан сўнг беш иш куни давомида амалга оширилади.



4-БОБ. МАҲСУЛОТ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


13. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни маҳсулот каталогига киритиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импор қилувчи ММК МАТ веб-сайтида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани яратади:

- маҳсулот номи;

- маҳсулот коди ("GS1 Uzbekistan" ассоциацияси томонидан ўзлаштирилган маҳсулот штрих-коди);

- маҳсулотни қадоқлаш тури;

- маҳсулот тавсифи;

- маҳсулотга рухсатномалар тўғрисида маълумот;

- ТИФ ТН коди;

- МСТ коди;

- маҳсулотнинг сурати;

- оператор томонидан белгиланадиган бошқа маълумотлар.


14. Аризада кўрсатилган маълумотлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, оператор беш иш куни ичида:

- маълумотларни текширади (модерация);

- тажриба лойиҳа иштирокчисининг ЭРИ картасига имзо қўйгандан сўнг аризада тақдим этилган маълумотларни маҳсулот каталогига киритади;

- тажриба лойиҳа иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчини маҳсулотлар каталогига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


15. Хабарномада каталогда маҳсулот ҳақидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.


16. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотни ўзгартириш, ушбу маълумотни ўчириш, маҳсулотлар каталогида маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ РАҚАМЛИ

МАРКИРОВКАЛАШ ТАРТИБИ


17. Маҳсулот айланмасининг иштирокчилари мустақил равишда маркировкалашни амалга оширадилар ва ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ ММК МАТга маҳсулотларни маркировкалаш тўғрисида маълумот тақдим этадилар.


18. Оператор тажриба лойиҳаси даврида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда ускуна ва дастурий таъминотни импорт қилувчилар орасидан тажриба лойиҳаси иштирокчиларига ММК МАТга юбориш учун маҳсулотларни маркировкалаш учун рақамли идентификация воситаларини елимлаш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


19. Маҳсулотларни маркировкалаш қуйидагича амалга оширилади:

а) тажриба лойиҳа иштирокчиси ёрлиқ дизайнини ўзгартириш орқали оператор тавсиялари асосида рақамли идентификация воситаларини елимлаш жойини мустақил равишда белгилайди;

б) Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи) операторга маркировкалаш кодларини буюртма қилади;

в) ишлаб чиқарувчи рақамли идентификациялаш воситасини:

- тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш линиясида маҳсулот қадоғига елимланадиган, техник қурилмалар қадоғининг махсус белгиланган дизайн жойида ёки ёрлиқда (қарши ёрлиқ) қадоқлаш орқали;

- стикерни рақамли идентификация қилиш воситаси билан ёпиштирилган маҳсулот қадоқларга елимлаш орқали елимлайди;

г) импорт қилувчи маҳсулотни олиб киришда рақамли идентификациялаш воситасини:

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотни олиб киришдан олдин тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш линиясида қадоққа ёпиштирилган истеъмолчи ва гуруҳ қадоқларини ёки ёрлиқни (қарши ёрлиқ) махсус белгиланган жойга елимлаш орқали;

- маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришдан олдин рақамли идентификация қилиш воситаси ёпиштирилган стикерни қадоққа елимлаш орқали ёпиштиради.


20. Маҳсулотни агрегирлашни соддалаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг қарорига биноан идентификациялаш воситаси маҳсулот истеъмол ва гуруҳли қадоқларининг олд ёки ён қисмига ёпиштирилади;


21. Идентификация воситаларини қадоққа ёпиштириш ва ушбу мақсадлар учун ишлатиладиган ускуналарни танлаш лойиҳа иштирокчилари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.



6-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ КОДИГА КИРИТИЛГАН

МАЪЛУМОТЛАР ТАРКИБИ, МАҲСУЛОТНИ

ҚАДОҚЛАШДА РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ВОСИТАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


22. Истеъмол қадоқларидаги рақамли идентификация қилиш воситаси уч гуруҳдаги маълумотларни қамраб олган маркировкалаш кодини ўз ичига олади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ - маҳсулот идентификация коди, учинчи гуруҳ - текшириш коди маълумотларини ташкил этади. Бунда:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат бўлиб, унинг олдинги идентификатори бўлган (01), тегишли GS1 маҳсулот номенклатураси бўйича маҳсулот бирлигининг глобал идентификация рақамини (GTIN) ўз ичига олади, ушбу код оператор томонидан маҳсулот каталогига маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади;

иккинчи гуруҳ 13 та белгидан (лотин алифбосидаги рақамлар, кичик ва катта ҳарфлар, шунингдек, махсус белгилар) иборат ва маҳсулот қадоғининг индивидуал серия рақамини ифодалайди, қайсида қўллаш идентификатори (21) олдин келади ва оператор ва маҳсулот айланмасининг иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалидаги 29 кодли белги ушбу маълумот гуруҳи учун охирги белги);

учинчи гуруҳ 4 та белгидан (лотин алифбосидаги рақамлар, кичик ва катта ҳарфлар, шунингдек, махсус белгилар) иборат ва текшириш кодини ўз ичига олади, қайсида қўллаш идентификатори (93) олдин келади ва Оператор томонидан шакллантирилади.

Маҳсулотнинг истеъмол қадоқларини рақамли идентификация қилиш воситаси "GS1 Uzbekistan" Data Matrix форматида икки ўлчовли штрих-код шаклида қўлланилади.


23. Маҳсулотларнинг гуруҳли қадоқлари рақамли идентификация қилиш воситаси учта гуруҳ маълумотларини қамраб олган маркировкалаш кодини ўз ичига олади.

Биринчи ва иккинчи гуруҳ маълумотлари - маҳсулот гуруҳли қадоғи кодини, учинчи гуруҳ - текшириш кодини ташкил этади. Бунда:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат бўлиб, унинг олдинги идентификатори бўлган (01) маҳсулот кодини ўз ичига олади, ушбу код оператор томонидан маҳсулот каталогига маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади;

иккинчи гуруҳ 13 та белгидан (лотин алифбосидаги рақамлар, кичик ва катта ҳарфлар, шунингдек, махсус белгилар) иборат ва маҳсулот қадоғининг индивидуал серия рақамини ифодалайди, қайсида қўллаш идентификатори (21) олдин келади ва оператор ва маҳсулот айланмасининг иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалидаги 29 кодли белги ушбу маълумот гуруҳи учун охирги белги);

учинчи гуруҳ 4 та белгидан (лотин алифбосидаги рақамлар, кичик ва катта ҳарфлар, шунингдек, махсус белгилар) иборат ва текшириш кодини ўз ичига олади, қайсида қўллаш идентификатори (93) олдин келади ва оператор томонидан шакллантирилади.

Маҳсулотнинг гуруҳли қадоқларини рақамли идентификация қилиш воситаси "GS1 Uzbekistan" Data Matrix форматида икки ўлчовли штрих-код шаклида қўлланилади.


24. Транспорт қадоқларини рақамли идентификациялаш воситалари, ГОСТ ISO 15394-2013га мос келадиган "Қадоқ", бир ўлчамли штрих-код кўринишида тақдим этилади. Ёрлиқларда юклаш, транспортда ташиш ва қабул қилиш учун штрих-коднинг чизиқли белгилари ва икки ўлчамли белгилар "Умумий талаблар". Ташиш қадоғи идентификация кодининг таркиби, қадоқланган сувни транспорт қадоғига агрегирлашни амалга оширадиган қадоқланган сув айланмаси иштирокчиси томонидан белгиланади.

Транспорт қадоғининг идентификация кодида ҳар бир ёпиқ қадоқланган сув ёки транспорт қадоқлаш бирлигининг идентификация кодлари яратилаётган транспорт қадоғининг идентификация коди билан ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


25. Маркировкалаш кодини рақамли идентификация қилиш воситасига айлантириш тажриба лойиҳаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи, истеъмол, гуруҳ ёки транспорт қадоқларини бутловчи томонидан амалга оширилади.


26. Штрих-код форматидаги рақамли идентификациялаш воситалари қуйидаги талабларга жавоб беради:

а) истеъмол ва гуруҳли қадоқлар учун 0,35 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамдаги модул ишлатилади;

б) истеъмол қадоғининг рақамли идентификация қилиш воситаси 14х14 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамдаги махсус ажратилган контрастли жойга жойлаштирилади;

в) гуруҳ қадоғининг рақамли идентификация қилиш воситаси қадоқнинг олд томонига ёки ён томонига жойлаштирилади ва агрегирлаш жараёнини ўтказиш учун мос ўлчамга эга бўлиши керак

г) идентификациялаш воситасини бепарволик билан танлаш орқали қалбакилаштириш эҳтимоли паст ва ҳар қандай ҳолатда ўн мингдан биридан кам;

д) хатоларни аниқлаш ва тузатиш функцияси Data Matrix ECC 200 га тенг ёки яхшироқ.



7-БОБ. МАРКИРОВКАЛАШ КОДЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


27. Маркировкалаш кодларини олиш учун тажриба лойиҳаси иштирокчиси - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи, ББС орқали операторга маркировкалаш учун кодларни олиш учун ариза юборади, бунда:

- ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандига мувофиқ маҳсулот каталогига киритилганда маҳсулотга берилган маҳсулот коди;

- сўралган кодлар сони;

- қадоқлаш тури: истеъмол, гуруҳ;

- оператор томонидан белгиланган бошқа маълумотлар кўрсатилади.


28. Аризада кўрсатилган маълумотлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 29-бандида белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, оператор ариза қабул қилинган кундан бошлаб 4 соатдан кечиктирмай:

- керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

- тажриба лойиҳаси иштирокчисига - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импор қилувчи маркировка кодлари рўйхатини тақдим этади;

- тақдим этилган маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни МИ рўйхатига киритади.

ММК МАТ муомаладан чиқарилмаган маҳсулотлар қадоғига жойлаштирилган кодни қайта сериялашга йўл қўймайди;


29. Тажриба лойиҳаси иштирокчиси - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи рақамли идентификация воситаларини жойлаштиришга тайёр бўлган пайтдан бошлаб:

а) ушбу Вақтинчалик низомнинг 6-боби талабларига мувофиқ маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартиради;

б) рақамли идентификациялаш воситаларини маҳсулот қадоқларида елимлашни таъминлайди;

в) рақамли идентификациялаш воситалари маҳсулот қадоқларида елимлангандан сўнг елимланган рақамли идентификациялаш воситалари тўғрисидаги маълумотни ММК МАТга юборади.


30. Оператор тажриба лойиҳаси иштирокчиси - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан ушбу Вақтинчалик низомнинг 29-банди "в" кичик бандида назарда тутилган маълумотларни олганидан сўнг "онлайн" режимда маркировкалаш кодларининг тегишли ҳолатлари ИВ реестрида акс эттирилишини, шунингдек, ушбу маълумотларнинг тажриба лойиҳаси иштирокчилари учун очиқлигини таъминлайди.



8-БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ АГРЕГИРЛАШ,

ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА УЛАРНИНГ

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ ВА АЙЛАНМАСИ

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ


31. Тажриба лойиҳасининг иштирокчиси - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи маҳсулотни гуруҳ ва (ёки) транспорт қадоқларига агрегирлаштиради, шундан сўнг ММК МАТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган агрегирлаш тўғрисидаги ҳисоботни юборади:

- яратилган гуруҳ ёки транспорт қадоғи идентификация коди;

- истеъмол, гуруҳ ва (ёки) транспорт қадоқларининг идентификация кодлари.

Агрегирлаш исталган даражада киритиш имкониятини назарда тутади:

биринчи даражали агрегирлаш - истеъмол қадоқларини бирлаштириш, масалан, маҳсулотларни гуруҳ қадоғига (блок);

иккинчи даражали агрегирлаш - истеъмол ёки гуруҳ қадоқларини транспорт қадоғига бирлаштириш, масалан, посилкада ёки қутида;

учинчи ва ундан кейинги даражали агрегирлаш - транспорт қадоқларини юқори даражадаги бошқа транспорт қадоғига бирлаштириш, масалан, брусок ёки контейнерга;


32. Оператор маълумот олганидан сўнг уларни ИВ реестрида акс эттирилишини таъминлайди.

Маҳсулот айланмаси иштирокчиси ММК МАТга гуруҳли қадоқлаш ёки транспорт қадоқлаш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши ММК МАТга истеъмол қадоқлари тўғрисидаги маълумотларни беришга тенг ҳисобланади, қайси ММК МАТ маълумотларига кўра гуруҳ ёки транспорт қадоқларида мавжуд.


33. Маҳсулотларнинг айланмага чиқарилиши ва ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадида:

а) маҳсулотни тажриба лойиҳаси иштирокчилари - маҳсулот айланмаси субъектлари ўртасида ўтказишда (қабул қилишда) дастлабки ҳужжат мазмуни асосида эгалик ҳуқуқи ёки реализация қилиш учун маҳсулотларнинг ўтказилишини тасдиқлаш, битим қатнашчилари:

- реализация қилинаётган маҳсулотларнинг маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ЭҲФ шаклида хабарнома яратиш;

- кўрсатилган хабарномани ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан ЭРИ билан имзолаш;

- роуминг оператори операторга ЭҲФ юборади.

Тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан - маҳсулот айланмаси субъектидан бошқасига, лекин ушбу маҳсулотга эгалик ҳуқуқи олувчидан учинчи шахсларга ўтган пайтдан кечиктирмасдан хабарномада акс этган, топшириш (қабул қилиш) тўғрисида хабарнома маҳсулотга эгалик ҳуқуқи берилган пайтдан бошлаб 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) шакллантирилади.

б) ўтказиш (қабул қилиш) тўғрисида хабарнома олганда:

Оператор ИВ реестрида хабарномада келтирилган барча маълумотларни кўрсатиб, тажриба лойиҳасининг бир иштирокчисидан - бошқасига маҳсулот айланмасига оид маҳсулотлар тўғрисида эгалик ҳуқуқини ўтказиш фактини акс эттиради.



9-БОБ. МАҲСУЛОТНИ АЙЛАНМАГА КИРИТИШ,

ЧИҚАРИШ ВА МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ


34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотларни муомалага киритиш қуйидагича амалга оширилади:

а) тажриба лойиҳаси иштирокчиси - маҳсулотни импорт қилувчи:

- олиб кирилаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) учун божхона режимига жойлаштиради;

- эркин муомалага чиқариш ёки қайта импорт қилиш мақсадида юк божхона декларацияси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай ММК МАТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳолда олиб кириш (импорт) тўғрисида электрон хабарнома юборади:

- божхона органи томонидан эркин муомалага (импорт) чиқариш учун қабул қилинган юк божхона декларацияси тўғрисидаги маълумотлар;

- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилган идентификациялаш қадоқлари кодлари тўғрисидаги маълумотлар

б) оператор ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган маълумотларни олганидан сўнг ИВ реестрида ушбу маҳсулот айланмага чиқарилганлигини акс эттиради.


35. Оператор тажриба лойиҳаси иштирокчиси томонидан тақдим этилган қуйидаги маълумотлар асосида маҳсулотларнинг муомаладан чиқарилишини назорат қилади:

- чакана савдони амалга оширишда тажриба лойиҳаси иштирокчиси - чакана савдо ташкилоти, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган назорат-касса техникаси билан боғлиқ бўлган техник воситалар орқали сотиладиган маҳсулотларни қадоқлаш учун елимланган рақамли идентификация воситасини сканердан ўтказади ва аниқлайди.

- маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар назорат-касса техникаси томонидан яратиладиган "касса чеки" фискал ҳужжатига киритилади;

- фискал маълумотлар оператори реал вақт режимида ММК МАТга маҳсулотларнинг чакана савдоси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон фискал ҳужжатлар (касса чеклари) тўғрисидаги маълумотларни узатади;

- оператор ИВ реестрида фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ рақамли идентификация қилиш воситаси билан белгиланган маҳсулотлар айланмадан чиққанлиги тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.


36. Маҳсулотлар чакана савдодан (ҳисобдан чиқариш) бошқа сабабларга кўра айланмадан чиқарилгандан сўнг ушбу маҳсулотларни ҳисобдан чиқарадиган маҳсулот айланмаси субъекти бўлган тажриба лойиҳаси иштирокчиси ММК МАТга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган маҳсулотни чиқариш тўғрисида хабарнома юборади:

- айланмадан чиқарилаётган маҳсулотларнинг маҳсулот кодлари ва идентификация кодлари;

- маҳсулотларни айланмадан чиқариш учун расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;

- маҳсулотларни айланмадан чиқариш амалга оширилган жой манзили;

- маҳсулотларнинг муомаладан чиқарилиши сабаби.


37. Айланмага чиқарилган маҳсулотлар айланмаси мониторинги истеъмолчилар томонидан оператор томонидан тақдим этилган бепул мобил илова орқали амалга оширилади.


38. Оператор истеъмолчига маҳсулот ишлаб чиқарилган жой, маҳсулотнинг қадоқланган жойи ва унинг ҳолати тўғрисида маълумот берилишини таъминлайди.

Агар истеъмолчи оператордан олинган маълумотлар ва маҳсулотларнинг ҳақиқий маълумотлари ўртасида тафовутни аниқлаган бўлса, у "Asl belgisi" ва "Soliq" мобил дастурлари орқали ММК МАТга хабарнома юборади.

ММК МАТ ушбу хабарномани қабул қилиб, қайд этилган ҳолатлар юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилиши таъминлаш учун расмий маълумотларни белгиланган тартибда алоқа каналлари орқали Давлат солиқ қўмитасига юборади.



10-БОБ. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

МАЪЛУМОТ АЛМАШИНУВИНИ ТАЪМИНЛАШ


39. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида оператор қуйидаги функцияларни бажаради:

- иштирокчилар реестрини юритади;

- маҳсулотлар каталогини юритади;

- ИВ реестрини юритади;

- тажриба лойиҳаси иштирокчиларига ушбу иштирокчилар ваколатига кирувчи ММК МАТ регистрларида мавжуд бўлган маълумотларни тақдим этади;

- маҳсулот истеъмолчиларига маҳсулотни истеъмол ва (ёки) гуруҳли қадоқлашнинг рақамли идентификациялаш воситалари ва уларнинг ишлаб чиқариш ва айланма жараёнидаги ҳолати тўғрисида маълумотни беради.


40. Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг оператор билан ўзаро алоқаси электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатларни алмашиш орқали амалга оширилади.


41. Электрон ҳужжатлар алмашинуви тажриба лойиҳаси иштирокчисига тақдим этилган ММК МАТнинг "Шахсий кабинет" махсус маълумот хизматига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.


42. Электрон ҳужжатларга киритилган маълумотларнинг, шу жумладан, тажриба лойиҳаси иштирокчилари - маҳсулот айланмаси субъектлари томонидан Шахсий кабинетда яратилган маълумотларнинг мувофиқлиги автоматик равишда ММК МАТ воситалари ёрдамида текширилади.


43. Агар тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан ММК МАТга нотўғри маълумотларга эга бўлган электрон ҳужжат тақдим этилган тақдирда оператор аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда тажриба лойиҳаси иштирокчисига ҳамда белгиланган тартибда алоқа каналлари орқали Қўмитага хабарнома юборади.


44. Агар тажриба лойиҳаси иштирокчилари томонидан тўғри маълумотлар тақдим қилинган бўлса, тажриба лойиҳаси иштирокчисига - маҳсулот айланмаси субъектига маълумотлар ММК МАТ га киритилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.


45. Агар ушбу Вақтинчалик низомда хабар беришнинг бошқа муддати назарда тутилмаган бўлса, ушбу бобда кўрсатилган хабарномалар оператор томонидан онлайн равишда тажриба лойиҳа иштирокчисига - маҳсулот айланмаси субъектига юборилади.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



20___й. "____" ___________ _________________

"Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш

ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими

оператори "CRPT TURON" масъулияти

чекланган жамиятга



Маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш бўйича

АРИЗА

1. Ариза берувчи



(юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли)

2. Ариза берувчи жойлашган жойи (почта манзили):


      

           

(жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, факс ва бошқалар)

3. Ариза берувчининг банк реквизитлари


     

        

"Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиб беришингизни сўрайман:

Рўйхатдан ўтиш учун тегишли маълумотлар:


Ташкилотнинг электрон почтаси:__________________________


Ташкилотнинг телефон рақами: ___________________________

Ташкилот раҳбарининг лавозими





(имзо)


(раҳбарнинг Ф.И.О.)

       





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Тажриба лойиҳаси доирасида рақамли

маркировкаланидиган сув ва салқин ичимликлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи


МСТ коди


ТИФ ТН коди


1.

Алкоголсиз ичимликлар

10.32.11.0;

10.32.12.0;

10.32.13.0;

10.32.14.0;

10.32.15.9;

10.32.16.9;

10.32.17.0;

10.32.19.1;

10.32.19.2;

10.32.19.4;

10.32.19.6;

10.32.19.7;

10.32.19.9.


2202

2009

2.

Идишларга қадоқланган ичимлик сув

11.07.11.1;

11.07.11.2;

11.07.11.9;

11.07.19.1;

11.07.19.2;

11.07.19.3;

11.07.19.9


2201


        





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Сув ва салқин ичимликларни рақамли

маркировкалаш ва кузатиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни "Asl belgisi" маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди ММК МАТ деб аталади) шакллантиради.


Реал вақт режимида






Оператор

Агар ариза Вақтинчалик низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги тажриба лойиҳаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда






Оператор

Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда


2-босқич. Сув ва салқин ичимликларни қайд қилиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда сув ва салқин ичимликларни қайд этиш бўйича аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни ММК МАТ веб-сайтида шакллантиради.


Реал вақт режимида






Оператор

Аризада кўрсатилган маълумотлар Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:

аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатга киритади;

тажриба лойиҳаси иштирокчисини сув ва салқин ичимликлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


Реал вақт режимида







3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Маҳсулотлар рўйхатига киритилган сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга операторга алоқа каналлари орқали буюртманома юборади.


Реал вақт режимида






Оператор

        

Агар буюртманомада кўрсатилган маълумотлар Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

тажриба лойиҳаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади.


Реал вақт режимида






Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.


Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида



Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.




Идентификациялаш воситаси сув ва салқин ичимликларда қўлланилишини таъминлайди.





ММК МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).


Сув ва салқин ичимликларнинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг


4-босқич. Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш ва айланиши мониторингини юритиш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Сув ва салқин ичимликлар агрегациясини амалга оширади.


Реал вақт режимида




ММК МАТ орқали автоматик режимда операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.


Реал вақт режимида





Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки маҳсулотларни сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида сув ва салқин ичимликлар муомаласи субъектлари - тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида маҳсулот йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришномани имзолайди;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.


Сув ва салқин ичимликларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда





Тажриба лойиҳаси иштирокчиси (импорт қилувчи)

Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.


Реал вақт режимида




Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга маҳсулотлар декларациясида кўрсатилган маҳсулотларни чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

маҳсулот декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

маҳсулот декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировкалаш коди ва маҳсулот номи;

маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати коди.



Реал вақт режимида





Оператор

Маълумотларни олгандан кейин уларни ММК МАТ реестрида акс этилишни таъминлайди.


Реал вақт режимида


5-босқич. Сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқариш

Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Улгуржи ташкилот сув ва салқин ичимликларни назорат-касса техникаси мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда тажриба лойиҳасининг иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган сув ва салқин ичимликлар қадоқларида қўлланилган идентификациялаш воситасини назорат-касса техникалари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.


Реал вақт режимида





Тажриба лойиҳаси иштирокчиси

Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар назорат-касса техникаси орқали шакллантирилган "касса чеки" фискал ҳужжатга киритилади.


Реал вақт режимида






Фискал маълумотлар оператори

Назорат-касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат-касса техникасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТга узатади. Назорат-касса техникаси ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.


Сув ва салқин ичимликлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда






Оператор

Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификациялаш воситаси билан рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатида акс эттиради.


Реал вақт режимида


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 май




























Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск