ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2021 й. 326-сон "Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2021 й.

N 326




ДАВЛАТ ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

БАЗАВИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига асосан ҳамда илмий мактабларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, илмий ташкилотларда барқарор молиялаштириш механизмини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  ва Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимларидаги давлат илмий ташкилотларини 2021 йил 1 июндан бошлаб базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш ҳаражатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2022 йилдан эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

б) базавий молиялаштириладиган давлат илмий ташкилотларида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар бўйича устама харажатлар ҳисобланмайди;

в) базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий фаолиятга оид дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;

г) базавий молиялаштириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат илмий-амалий марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг фақат илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

д) базавий молиялаштириш доирасида давлат илмий ташкилотларининг қуйидаги харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:

бошқарув (шу жумладан, илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлимлари) раҳбарлари, илмий ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган илмий тузилма, шунингдек амалдаги штатлар жадвалига мувофиқ), техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини тўлаш;

мажбурий суғурта бадаллари;

хизмат сафарлари харажатларини қоплаш (илмий ходимларнинг хизмат сафарларидан ташқари, Фанлар академияси илмий ташкилотлари бундан мустасно);

Фанлар академияси илмий ташкилотларида илмий экспедиция харажатлари;

коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, канализация, вентиляция) тўловлари;

бино ва иншоотларни, асбоб-ускуна ва бошқа мол-мулкларни сақлаш ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;

транспорт ижараси;

телефон, коммуникация ва бошқа телекоммуникацион хизматлар тўловлари;

асосий воситаларга кирувчи товарларни сотиб олиш, сарф материаллари, бошқа товарларни сотиб олиш, бошқа жорий харажатлар, қўриқлаш (харбийлаштирилган хизматлар), хавфсизлик сигнализацияси.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 майдаги

326-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга

ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат илмий ташкилотининг номи

I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

1.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

2.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

3.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

4.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

5.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

6.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

7.

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

8.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

9.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

10.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

11.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

12.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

13.

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

14.

Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

15.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

16.

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

17.

Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий бўлим ва лабораториялари)

18.

Вирусология илмий-тадқиқот институти (илмий-тадқиқот лабораториялари)

19.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Л.М. Исаев номидаги филиали (илмий-тадқиқот лабораториялари)

20.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (илмий-тадқиқот лабораториялари)

21.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

22.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)


II. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БЎЙИЧА

1.

Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти (Қорақалпоқ филиали билан)

2.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги "Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари" илмий-тадқиқот маркази

III. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ БЎЙИЧА

1.

Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази*

Изоҳ. Базавий молиялаштиришга ўтказиш 2021 йил 1 июндан ҳисобланади.


*) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарори билан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташкилий тузилмасида Хусусийлаштириш  ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ташкил этилган.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 майдаги

326-сон қарорига

2-ИЛОВА



Базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат

илмий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

сақланадиган ходимларнинг

штат бирликлари

ЖАДВАЛИ

Т/р

Ташкилот номи

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони


I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БЎЙИЧА

1.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудири

1

Лаборант

1

Жами

5

2.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

3.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

4.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

5.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

6.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

7.

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

11

8.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудири

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

6

Жами

15

9.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

10.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

3

Жами

9

11.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

12.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

11

13.

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

3

Жами

9

14.

Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудири

1

Лаборант

1

Жами

5

15.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари


Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудири

9

Лаборант

9

Жами

21

16.

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

17.

Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

2

Лаборатория мудирлари

3

Виварий мудири

1

Лаборантлар

6

Жами

15

18.

Вирусология илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

6

Лаборантлар

6

Жами

15

19.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудири

1

Лаборатория мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

12

Л.Исаев номидаги филиал

Филиал директори

1

Бўлим мудирлари

4

Лаборантлар

2

Жами

7

Жами

19

20.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

9

Лаборантлар

9

Жами

21

21.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

5

Лаборатория мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

16

21-1.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)


Директор


1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари


1

Илмий котиб


1

Бўлим мудирлари


2

Лаборантлар


2

Жами


7

Жами

265

II. ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БЎЙИЧА

22.

Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

1

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Молия-иқтисод бўлими бошлиғи

1

Кадрлар бўлими мутахассиси

1

Юрисконсульт

1

Бухгалтер

1

Патентшунос

1

АКТ техник мухандиси

1

Иш юритувчи

1

Архивариус

1

Бўлим мудирлари

10

Хайдовчи

1

Фаррош

2

Коровул

1

Электрик

1

Слесарь-сантехник

1

Жами

28

Қорақалпоқ филиали

Филиал директори

1

Бухгалтер

1

Кадрлар бўлими мутахассиси

1

Хўжалик мудири

1

Бўлим мудири

1

Жами

5

Жами

33

23.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги "Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари" илмий-тадқиқот маркази

Директор

1

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Сектор мудирлари

4

Кадрлар бўйича инспектор

1

Бош ҳисобчи

1

1-тоифали бухгалтер

1

АКТ ва ахборот ресурслари гуруҳи бошлиғи

1

АКТ техник мухандиси

1

Махсус бўлим инспектори

1

Ишлар бошқармаси ва девонхона бошлиғи

1

Девонхона мудири

1

Жами

15

Жами

48

III. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ БЎЙИЧА

24.

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

Директор

1

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

1

Бош ҳисобчи

1

Юрисконсульт

1

Кадрлар бўлими мутахассиси

1

Моддий техника таъминоти буйича етакчи мутахассис

1

Иш юритувчи

1

АКТ техник мухандиси

1

Бўлим мудирлари

6

Хайдовчи

1

Жами

15

Жами

15

Жами ташкилотлар бўйича

328




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 майдаги

326-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси илмий ташкилотларини

молиялаштириш тизимини такомиллаштириш

ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги 366-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июлдаги 366-сон қарори 23-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ботаника институти давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари

сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш

ЖАДВАЛИ

N

Лаборатория номи

Илмий ходимларнинг штат бирликлар сони

2020-2022 йй.

2023-2024 йй.

2025 йилдан бошлаб

1.

Ўсимлик ресурслари лабораторияси

7

5

3

2.

Ўзбекистон флораси лабораторияси

15

11

7

3.

Камёб ўсимлик турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси

7

5

3

4.

Геоботаника ва экология лабораторияси

10

7

4

5.

Микология ва альгология лабораторияси

7

5

3

6.

Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси

8

6

3

Акад. Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи

1

Анатомия ва цитоэмбриология лабораторияси

6

2

Дарахтлар ва ўтсимон ўсимликлар интродукцияси лабораторияси

6

3

Доривор ўсимликлар интродукцияси лабораторияси

6

3

1


Жами

72

54

30

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 май


































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск