ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

"Баркамол авлод" болалар мактаблари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.05.2021 й. 331-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Баркамол авлод" болалар мактаблари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Баркамол авлод" болалар мактаблари (кейинги ўринларда - Мактаб)нинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мактаб давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.


3. Мактаб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруқларига, шунингдек ушбу Низомга, ўз уставига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. "Баркамол авлод" болалар мактабларининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан тасдиқланади. Мактаб мазкур намунавий устав асосида ўз уставини ишлаб чиқади. Устав муассис томонидан тасдиқланади.


5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари тегишлича мактабларнинг муассислари ҳисобланади.


6. Мактабларнинг умумий фаолияти Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.

"Баркамол авлод" республика болалар мактаби Вазирлик тизимида фаолият юритади, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган мактаблар тегишлича, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Мактаблари тегишли халқ таълими бошқармалари тизимидаги ҳамда туман (шаҳар)да жойлашган мактаблар тегишли халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари тизимида фаолият юритади.



2-БОБ. МАКТАБНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Мактабнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, бунда уларнинг робототехника, мехатроника, инженерлик, ментал арифметика, санъат, арт дизайн, ахборот технологиялари бўйича Java, Scratch, 3D дизайн йўналишларига бўлган қизиқишини ошириш;

Мактабларда "STEAM - таълим" (Science - табиий фанлар, Technology - технологиялар, Engineering - муҳандислик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастурини жорий этиш ва тўгараклар мазмунига сингдириш;

бешта муҳим ташаббус доирасида ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологияларига қизиқишни ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича умумтаълим ташкилотларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш, меҳнатсеварликни, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдириш, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этган ҳолда болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш;

ўқувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, тарғиб қилиш ҳамда сотувини йўлга қўйиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишларини "Art shop" электрон дўконлари орқали дунё бозорига олиб чиқиш;

ўқувчиларда жонажон ўлка тарихи, археологик ва бой маданий меросини чуқур ўргатиш, мамлакатимизнинг табиий бойликлари билан таништириш ҳамда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий билимларни эгаллаб олишларига имкон яратиш ҳамда болалар ва таълим туризмларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

хорижий тилларни ўргатиш орқали интеллектуал ёшлар сафини кенгайтириш, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганишга имкон яратиш;

ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортнинг айрим йўналишларига қизиқишларини ошириш;

мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этиш;

болаларни индивидуал ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва услубий материалларни доимий такомиллаштириб бориш;

тўгарак раҳбарларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича истиқбол режаларини ишлаб чиқиш ва тегишли таклифларни киритиш;

болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида Мактабларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларини амалга ошириш.


8. Мактаб ўзининг асосий вазифаларини амалга оширишда қуйидаги функцияларни бажаради:

тўгараклар ўқув-режа ва дастурлари ишлаб чиқишда кўмаклашади;

ўқувчиларни тўгаракларга қамраб олиш чораларини кўради;

тўгарак машғулотларини таҳлил қилиб боради, ривожланишдан ортда қолаётган тўгараклар фаолиятини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

Мактабда "Очиқ эшиклар" куни тадбирларини алоҳида жадвал асосида ташкил этади;

услубчилар ва тўгарак раҳбарлари учун ҳар чоракда турли ўқув-семинарлар, вебинар машғулотлари ўтказади;

фестиваль ва тадбирларни сифатли ўтказилиши бўйича сценарийлар ишлаб чиқади ва тадбирларни ташкил этади;

ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида тўгараклар ўқув режанинг ўзлаштирилишини мониторинг қилиб боради;

тўгарак раҳбарлари ишларини оммалаштиришга ва уларнинг истиқболдаги вазифаларини бажарилишида амалий ёрдам кўрсатади;

танлов ва тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боради.



3-БОБ. МАКТАБНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Мактаб қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Мактаб ходимлари, тўгарак аъзолари ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ўз Устави ва ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

тўгарак машғулотларини ўтказишни такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

молиялаштиришнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш;

тўгарак машғулотлари учун белгиланган тўловни ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ўз вақтида ундиришни назорат қилиш;

Мактабнинг бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш.


10. Мактабнинг мажбуриятлари:

халқ таълими органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, кўрсатмаларини бажариш;

ўз Уставида назарда тутилган вазифаларни ижро этиш;

мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув қўлланмалари ва дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълимга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, назарда тутилаётган тўгарак аъзолари контингентини аниқлаш;

ўқув режасини тегишли халқ таълими органлари билан келишиш;

таълим-тарбия жараёнини белгиланган тартибда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига ҳамда хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ташкил этиш;

бино ва иншоотлар, ер участкалари, тўгарак хоналарини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижарага бериш;

Мактабнинг моддий-техник таъминоти ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;

тўгаракларни ташкил этишда тўгарак аъзоларининг ёши, руҳий-физиологик ҳолати, лаёқати ва қизиқишларини инобатга олиш.



4-БОБ. МАКТАБ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Мактаб кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган техник ижодиёт, бадиий ижодиёт, ёшлар туризми ва экология, хорижий тиллар, спорт, мактабга ва олий таълим муассасаларига тайёрлов, шунингдек ота-оналар хоҳишларидан келиб чиқиб, Вазирлик билан келишув асосида бошқа йўналишларини ўз ичига олган ҳолда фаолият кўрсатади.

Мактаб 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга уларнинг ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратади ва пуллик хизматлар кўрсатади.

Мактаб томонидан пуллик хизмат асосида ташкил этиладиган тўгаракларга 6 ёшгача ва 18 ёшдан юқори бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши мумкин.

Мактаб муассис томонидан ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра давлат муассасаси сифатида ташкил этилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


12. Умумтаълим ташкилотларида жойлашган мавжуд мактаблар шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган алоҳида бинода, янги қурилган ва реконструкция қилинган бино ва иншоотларда ёки истисно тариқасида умумтаълим ташкилотлари биноларининг алоҳида ўқув блокларида, алоҳида чегара ҳудудини белгилаган ҳолда, кириш жойи билан таъминланган ва мактабдаги умумий ўрта таълим жараёнига халақит бермайдиган тарзда ташкил қилинади ҳамда мустақил равишда фаолият кўрсатади.


13. Умумтаълим ташкилотлари биноларининг алоҳида ўқув блокларида ташкил қилинган мактабларда электр энергиясини ҳисобга олишнинг алоҳида приборлари ўрнатилади ва электр энергияси учун тўловлар электр таъминоти ташкилоти билан белгиланган тартибда тузилган шартнома бўйича амалга оширилади. Қолган коммунал харажатлар эса Мактаб эгаллаб турган бинонинг майдони ва ҳажмидан келиб чиқиб, умумтаълим ташкилотларига молия органлари билан келишув бўйича қоплаб берилади.

Шунингдек, Мактаб учун умумтаълим ташкилотларида ташкил этиладиган тармоқ тўгараклари, ўқув тажриба-синов майдончалари, боғлар, иссиқхоналар, виртуал майдонлар, ихтирова кашфиётларни синовдан ўтказиш майдончалари, технопарклар ҳамда ички имкониятлардан келиб чиқиб, чекка ҳудудларда уларнинг филиаллари ҳам ташкил этилиши мумкин.


14. Мактаб тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ҳар йили моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга оширади.


15. Мактабда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тўгараклар рўйхати асосида тўгараклар ва курслар ташкил этилади.

Мактабда "STEAM - таълим" дастури бўйича табиий фанлар, технологиялар, муҳандислик, санъат, математика йўналишидаги тўгарак фаолияти мазкур соҳада етук хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда жорий этилади.

Вазирлик билан келишган ҳолда Мактабда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўқувчи-ёшлар учун робототехника, инженерлик, ментал арифметика, Java, Scratch, 3D дизайн ва бошқа йўналишлар бўйича замонавий курслар ҳамда куннинг кечки вақтида мактабда аҳоли учун ижодий ишлар хариди, соғломлаштириш ва психологик қўллаб-қувватлаш хизматлари, турли семинар ва тренинглар ташкил этилиши мумкин.


16. Мактабда ташкил этиладиган тўгарак машғулотлари мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқ тегишли ўқув дастурлари асосида синфларга бўлиб ўтказилади.

Тўгарак машғулотлари ўқув дастурлари талабларига кўра бутун ўқув йили учун ҳамда қисқароқ муддатларда ҳам ташкил этилади.

Мактабда тўгарак машғулотлари ўқув йилининг 15 сентябридан бошланиб, 25 майида якунланади. Ёзги таътил кунларида Мактаб томонидан тўгарак машғулотлари алоҳида режа асосида (ўқувчиларни саёҳатларга олиб чиқиш, турли тўгараклар, пуллик оромгоҳларни ташкил этиш, фестиваль ва танловлар ташкил этилишини ўз ичига олган ҳолда) ташкил этилади.

Мактабда тўгарак раҳбарлари йилнинг 26 майидан 1 июнига қадар ўқув йили якуни муносабати билан журналларни расмийлаштириш, тўгаракнинг ёз мавсуми ўқув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш, шунингдек, 2 сентябрдан 15 сентябрга қадар ёз мавсуми ўқув режаси якуни бўйича журналларни расмийлаштириш, янги ўқув йили режасини тузиш ва тасдиқлатиш, болаларни синфларга (гуруҳларга) бўлиш каби ишларини амалга оширади.

Мактабнинг тўгарак машғулотлари жадвали тўгарак аъзолари учун қулай тартибда, уларнинг ёши, психофизиологик хусусиятлари ва санитария нормалари қоидалари ва гигиена нормативлари инобатга олинган ҳолда педагогик ходимларнинг тақдимномасига кўра Мактаб маъмурияти томонидан тузилади ва тасдиқланади.

Ёз мавсуми давомида тўгарак раҳбарларини стационар оромгоҳларга жалб қилиш, уларнинг розилиги асосида икки томонлама фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга оширилади.


17. Мактабда тўгарак машғулотларининг ташкил этилиши учун ҳафтада 6 академик соат ажратилади. 6 ёшли болалар учун олиб бориладиган тўгарак машғулотлари вақти 35 дақиқа этиб белгиланади ва у ҳафтада 2 академик соатдан ошмаслиги керак.

Мактабнинг тармоқ тўгарак машғулоти имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида ташкил этилиши учун ҳафтада 6 академик соат ажратилади. Бунда тўгарак раҳбари 2 академик соат гуруҳ билан 4 академик соат якка машғулотлар олиб боради.

Мактабда ҳар бир синф (гуруҳ)даги тўгарак аъзоларининг сони ўқув йили давомида 10 нафардан, хорижий тиллар, дастурий таъминот, робототехника, мехатроника ва инженерлик тўгаракларида 8 нафардан кам бўлмаслиги лозим. Тўгарак гуруҳлари 6 тагача ташкил этилиши мумкин.

Ота-оналарнинг хоҳишларига кўра икки томонлама шартнома асосида ўқувчилар билан якка тартибда (индивидуал) пуллик тўгарак машғулотлари ташкил этилиши мумкин. Бу турдаги тўгарак машғулотлари (пуллик хизмат) учун тўлов миқдори Вазирлик билан келишилган калькуляция асосида, ўқув режага таъсир қилмаган ҳолда амалга оширилади.


18. Мактаб таътил пайтларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва дам олишларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида ташкилотлар ва маҳаллаларда (овулларда) ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва ташаббускорлар билан ҳамкорликда турли йўналишдаги оммавий тадбирларни ташкил этиши мумкин.


19. Мактаб томонидан ўқувчиларга қўшимча таълим олганлиги тўғрисида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.

Тўгарак аъзоларига гувоҳнома тўгаракларнинг йўналишлар бўйича ўқув дастурларини тўлиқ бажарган тақдирда берилади.


20. Мактаб тегишли халқ таълими органлари билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланган йўналишлар бўйича умумий ўрта таълим муассасаларида тармоқ тўгаракларини ташкил этади ва уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади.


21. "Баркамол авлод" республика болалар мактаби А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтибилан ҳамкорликда Мактаб ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этади, илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва такомиллаштиришга оид ишларни олиб боради.

Мактаб ўқув йили натижалари бўйича тўгарак аъзолари билим, кўникма ва малакаларининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини сўровномалар, танланма ўрганишлар, кўрик-танловлар, мусобақалар, тестлар ва бошқа шаклларда мунтазам назорат қилиб боради.

"Баркамол авлод" республика болалар мактаби белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, ижодий уюшмалар, жамғармалар, бошқа ташкилотлар, маҳаллалар (овуллар), ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва ташаббускорлар билан узвий ҳамкорликда иш олиб боради.


22. Мактабнинг раҳбар ва ходимлари белгиланган тартибда малака оширади ва қайта тайёрловдан ўтади.



5-БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ИШТИРОКЧИЛАРИ


23. Тўгарак аъзолари, ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ташаббускорлар ва педагог ходимлар Мактаб таълим жараёнининг иштирокчилари ҳисобланади. Тўгарак аъзолари:

Мактабда ихтиёрий равишда мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида таълим олиш;

қизиқишларига кўра тўгарак турини танлаш;

бир неча тўгаракларда қатнашиш, йил давомида қизиқиш ва истакларига қараб бўш ўринлар мавжуд бўлса бошқа тўгаракларга ўтиш;

Мактабнинг жамоатчилик органларини сайлашда иштирок этиш ва уларга сайланиш;

Мактабнинг иш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.


24. Тўгарак аъзолари:

қонунчилик ҳужжатларига риоя қилишга;

Мактабнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлашга;

Мактаб устави ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбур.


25. Ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар):

ўз фарзандлари учун тўгарак турини танлаш;

Мактаб маъмуриятидан унинг уставига мувофиқ зарур шарт-шароитларни яратишни талаб қилиш;

бола шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;

Мактабни жамоатчилик асосида бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


26. Ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар):

фарзандининг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиши учун ғамхўрлик қилишга;

боланинг қадр-қимматига ҳурмат билан қараш, уни меҳнатсеварлик, эзгулик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга;

фарзандида қонунларга итоаткорлик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат туйғусини тарбиялашга;

фарзандига тўгарак машғулотларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга;

ота-она тўловларини белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаб боришга мажбур.


27. Мактабнинг педагог ходимлари:

ўз касбий обрўси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

Мактаб фаолиятини бошқаришда иштирок этиш;

Мактаб маъмуриятига Мактабнинг ва тўгараклар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

касб фаолияти учун шароитлар билан таъминланиш, малакасини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш, таълим шакли, услуби ва воситаларини танлаш ҳуқуқига эга.


28. Мактабнинг педагог ходимлари:

мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув қўлланмалари ва дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга;

педагог ахлоқ-одобига қатъий риоя қилишга;

ўқув-тарбиявий ишларни юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашишга;

боланинг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шафқат каби фазилатларни шакллантириш, она Ватанига садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга;

белгиланган тартибда ва муддатларда ўз малакасини ошириб боришга;

ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ва ўз устида мунтазам ишлашга;

ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга;

ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва ташаббускорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга мажбур.



6-БОБ. МАКТАБДА ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ

БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ


29. Олий таълим муассасаларини турли йўналишлари (педагог ва педагогик мутахассисликка эга бўлмаган) бўйича мутахассисликка эга, профессионал таълим ташкилотлари (касб-ҳунар коллежлари)нинг тегишли маълумотга ҳамда касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий фазилатларга эга шахслар Мактабда педагогик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.

Зарур ҳолларда, тегишли педагогик маълумотга эга бўлмаган, аммо касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга ҳамда "Уста", "Ҳунарманд", техник, спорт ва сайёҳлик соҳаси бўйича "Спорт устаси" ёки "Спорт усталигига номзод", "Хизмат кўрсатган спортчи", " Спорт устози", "Артист" ва "Меъмор" мақомига эга бўлган шахслар ҳам Мактабда педагогик фаолият билан шуғулланишга жалб қилиниши мумкин.


30. Мактаб директори, директор ўринбосарлари, услубчиларнинг ҳамда тўгарак раҳбарларининг меҳнат таътили 36 иш куни этиб белгиланади.


31. Мактабда тўгарак машғулотларини ўтказишга асосан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари (касб-ҳунар коллежлари) ўқитувчилари ўтилган машғулотлар ҳажмига пропорционал равишда соатбай ҳақ тўланган ҳолда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.


32. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан суд қарорига кўра ёки тиббий хулосага асосан маҳрум қилинган шахсларнинг Мактабда тўгарак раҳбари бўлишига ва педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Етарли малакага эга бўлмаганлиги, шунингдек таълим фаолияти принципларига зид бўлган ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар тўгарак раҳбари лавозимидан маҳрум қилиш учун асос бўлади.


33. Мактаб тўгарак раҳбарларининг ҳафталик иш юкламаси 24 соатни ташкил этади.


34. Мактаб педагог ходимларининг фаолияти ўқувчилар шахсини фаол, мустақил, масъулиятли, уюшқоқ ва тартибли бўлишини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши лозим.



7-БОБ. МАКТАБНИ БОШҚАРИШ


35. Мактабга белгиланган тартибда муассис томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.

Мактаб директори ва унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


36. Мактабнинг фаолиятига доир асосий масалаларни коллегиал муҳокама қилиш, Мактабнинг тўгарак машғулотлари жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, унинг фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш учун доимий фаолият юритадиган Педагогик кенгаш фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.

Педагогик кенгаш таркиби Мактаб директори, директор ўринбосарлари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Мактабнинг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ушбу Кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.

Мактаб директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади ва унинг котиби педагог ходимлар орасидан тўғридан-тўғри очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

Педагогик кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (касал бўлган, хизмат сафарига кетган ва б.) ҳолатларда унинг вазифалари вақтинча вазифани бажариш юклатиладиган директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Педагогик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.

Педагогик кенгаш йиғилиши Мактаб фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, унинг фаолияти сифат ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилайди.


37. Ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, педагог ходимларнинг касб маҳоратларини ва ижодий ўсишларини кучайтириш мақсадида "Баркамол авлод" республика болалар мактаби ҳузурида Илмий-методик кенгаш тузилади. Илмий-методик кенгаш таркибига унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирликнинг тегишли масъул ходими киритилади.

"Баркамол авлод" республика болалар мактаби директори ўз навбатида Илмий-методик кенгаш раиси ҳам ҳисобланади.

Илмий-методик кенгаш йиғилиши ҳар ярим йилда ва навбатдан ташқари йиғилади ҳамда унинг низоми "Баркамол авлод" республика болалар мактаби томонидан тасдиқланади.

Илмий-методик кенгашда ўқув режалар, дастурлар, ўқув қўлланмалар, тажриба-синов ишлари муҳокама қилинади, педагогик ходимларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан қарорлар қабул қилинади.

Тўгарак раҳбарлари томонидан тўгараклар ўқув режа ва дастурларига 15 фоиз доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


38. Туман (шаҳар)даги мактабларда фаолият кўрсатаётган тўгараклар фаолиятини ривожлантириш, уларга методик ёрдам кўрсатиш, услубчи ва тўгарак раҳбарларининг тавсия, қўлланма ва ижодий ишларини такомиллаштириш бўйича Услубий кенгаш ташкил этилади. Услубий кенгаш таркибига унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими вакили киритилади.

Вилоятдаги Мактаб директори ўз навбатида Услубий кенгаш раиси ҳам ҳисобланади.

Услубий кенгаш аъзолари ҳар чоракда бир марта йиғилади, тавсия, қўлланма ва ижодий ишларни сифатини таҳлил қилади ва амалиётга жорий этиш учун рухсат беради.



8-БОБ. МАКТАБНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ


39. Муассис ёки ваколатли давлат органи Мактабга мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.

Мактаб ўзига бириктирилган мол-мулкни ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.

Мактаблар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Қуйидагилар Мактаб фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлар;

ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган маҳсулотлар ва буюмлари сотувидан тушган маблағлар;

асосий машғулотлардан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тушган маблағлар;

ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув-тарбия жараёнига таъсир этмаган ҳолда бадиий кечалар, концерт ва театр томошалари ташкил этишдан олинган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


40. Мактаб аҳолига, турли ташкилотларга хизматлар кўрсатишга, қонун билан тақиқланмаган, муассасанинг асосий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдиган фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.

Юқори турувчи ташкилотлар томонидан тўгарак аъзоларининг таълимга алоқаси бўлмаган тадбирларга жалб этилишига, концерт-томоша дастурлари ва кўргазмаларни ташкил этишга йўл қўйилмайди, тўлов-шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.


41. Мактабнинг бюджетдан ташқари жамғармалар, жу жумладан, болалари ўқиганлиги учун ота-оналар тўлови ҳисобига шаклланган жамғарма ойлик, чораклик ёки йиллик тушган маблағлари бўйича (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) жами суммасидан ўн фоизгача бўлган миқдори мазкур мактаб раҳбарини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.


42. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк мактабмол-мулки таркибига киритилади.


43. Педагог ходимларни бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари бюджет ҳисобидан ва уч бараваригача бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


44. Мактабнинг моддий-техника базаси ер, бино ва иншоотларни, кутубхоналарни, спорт залларини, коммуникация, техник жиҳозлар ва ускуналарни, транспорт воситаларини ҳамда таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиладиган бошқа анжомларни ўз ичига олади.


45. Мактаблар томонидан бюджетдан ташқари ва ота-оналар тўловларидан тушган маблағларни тўғри тасарруф этиш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Мактаб учун бухгалтер (ҳисобчи) ишга қабул қилиниши мумкин.

Мактаб бухгалтери (ҳисобчиси) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тушумларни ишлатилиши юзасидан ҳар чоракда ҳисобот бериши лозим.

Тўгарак машғулотлари жараёни самарадорлигини ошириш ва ўқувчилар билан индивидуал ишлаш мақсадида мактаб томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўгарак раҳбари, услубчи ва мактаб учун зарур бўлган бошқа штатлар очилиши ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида мутахассислар жалб қилиши мумкин.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Мактаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мактабдан ташқари таълим йўналиши бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

Уларнинг халқаро ҳамкорлиги шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда амалиёт ўташи, конференциялар, халқаро анжуманлар ўтказиши шаклида амалга оширилиши мумкин.


47. Мактаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Мактаб тугатилган тақдирда унинг маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Мактаб уставига мувофиқ фойдаланилади.


48. Мактабларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан келишилган ҳолда, уларни бошқа мактабларга ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.


49. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


50. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА

O`zbekiston Respublikasi

"Barkamol avlod" bolalar maktabida

maktabdan tashqari ta`lim olganligi haqida

G U V O H N O M A


MT N ________

           

(o`quvchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

          

(Respublika, viloyat, tuman, shahar nomi)

"Barkamol avlod" bolalar maktabida

20___-yil ___- ___________dan

-

20__ -yil ___- __________ gacha

                   (kun)             (oy)


                  (kun)           (oy)

        

(to`garak nomi)

to`garagida maktabdan tashqari ta`limga qo`yilgan davlat talablari asosida ta`lim oldi.

Maktab direktori





(imzo)


(familiyasi, ismi)

Muhr o`rni

Sana: _____________ Qayd raqami: _____________




Гувоҳнома тавсифи

"Баркамол авлод" болалар мактабида мактабдан

ташқари таълим олганлиги ҳақида давлат намунасидаги

ГУВОҲНОМА


"Баркамол авлод" болалар мактабида мактабдан ташқари таълим олганлиги ҳақидаги гувоҳнома А5 форматли қалин оқ қоғозда тўрт хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда чиқарилади.

Варақнинг юқори қисмидан 20 мм. чекинган ҳолда диаметри 46 мм. бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлаштирилади. Варақнинг икки ён тарафидан 15 мм. ва қуйи қисмидан 15 мм. чекинган тасманинг эни 6 мм. ни ташкил этади.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`zbekiston Respublikasi "Barkamol avlod" bolalar maktabida maktabdan tashqari ta`lim olganligihaqida GUVOHNOMA" сўзлари босилади. Гувоҳномага икки лотин ҳарфи - MT ва тартиб рақами қўйилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 май








































Время: 0.2134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск