ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2021 й. 331-сон "Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2021 й.

N 331



МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими соҳасидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Баркамол авлод" республика болалар мактабининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) "Баркамол авлод" болалар мактабларининг намунавий тузилмалари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

"Баркамол авлод" болалар мактаблари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Республика "Болалар кутубхонаси"нинг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "болалар кутубхоналари"нинг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

"Болалар кутубхоналари" тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда халқ таълими тизимидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларида фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хомашёлар ва жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги:

"Баркамол авлод" республика болалар мактаби, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) "Баркамол авлод" болалар мактаблари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "болалар кутубхоналари"ни юқори малакали мутахассислар (тўгарак раҳбарлари, кутубхоначилари, инструктор-услубчилари, услубчилар) билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар йили нуфузли хорижий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш орқали, улар иштирокида анжуманлар, вебинар, амалий маҳорат ва намунали ўқув дарсларини ўтказсин ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ўрнатсин;

мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.


4. "Баркамол авлод" болалар мактаблари, "Болалар сайёҳлик базаси", "Болалар кутубхона"лари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси - қурилиш-монтаж ишлари буюртмачиси этиб;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Ўқув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси - жиҳозларни хариди буюртмачиси этиб белгилансин;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари асосида аниқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Баркамол авлод" республика болалар мактабининг

ТУЗИЛМАСИ













































Илмий-методик кенгаш



Директор





















































































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

1



Директорнинг ташкилий ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари

1



Директорнинг инновацион технологияларни жорий этиш бўйича ўринбосари

1



Директорнинг молия ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1


Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1
















































































Услубий бўлим

7



Маданий - оммавий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими

7



Замонавий технологиялар ва жиҳозлар бўлими

4



Молия ва бухгалтерия бўлими

3


Медиа бўлим

3






































Ҳудудлар билан ишлаш ва мониторинг қилиш бўлими

14




















Назорат ва девонхона бўлими

3






Янги ташаббуслар ва лойиҳалар бўлими

4



Давлат- хусусий шериклик ва хизматлар бўлими

4



















Маркетинг бўлими

4




















Инвестицияларни жалб этиш ва халқаро алоқалар бўлими

3






































Стратегик таҳлил ва иқтидорли болалар билан ишлаш бўлими

3



Хизмат кўрсатувчи ходимлар**



Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими

4





























































"Болалар сайёҳлик базаси"***




























Юрисконсульт

1


Тўгарак раҳбарлари*















































              

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 70 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 18 нафар.


*) Тўгараклар раҳбарлари сони гуруҳларнинг шаклланиши ва машғулотлар ҳажмига қараб белгиланади.


**) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.


***) "Болалар сайёҳлик базаси" ходимлари сони намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактабларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ





































Услубий кенгаш



Директор
































































































Директорнинг ўқув ишлари бўйичаўринбосари

1



Директорнинг ташкилий масалалари бўйича ўринбосари

1


Инновацион технологияларни жорий этиш ва иқтидорли болалар билан ишлаш бўлими

2


Ходимлар билан ишлаш бўйича бошмутахассис

1


















































Услубий бўлим

3



Маданий -оммавий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими

2











Молия ва хўжалик ишлари бўлими

2















































Мактаблар фаолиятини мониторинг қилиш бўйича бош мутахассис

1
















































Медиа бўйича бош мутахассис

1






















































































































Хизмат кўрсатувчи ходимлар**


Тўгарак раҳбарлари*






































































































"Болалар сайёҳлик базаси"***
























































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 15 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 8 нафар.


*) Тўгараклар раҳбарлари сони гуруҳларнинг шаклланиши ва машғулотлар ҳажмига қараб белгиланади.


**) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.


***) "Болалар сайёҳлик базалари" Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ҳамда улар ходимлари сони намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туман (шаҳар) "Баркамол авлод" болалар мактабларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Директор
















































































Директорнинг ўқув ва ташкилий масалалари бўйича ўринбосари

1


Инновацион технологияларни жорий этиш ва иқтидорли болалар билан ишлаш бўлими

2



Хўжалик мудири

1







































Хизмат кўрсатувчи ходимлар**


Услубий бўлим

3






























































"Болалар сайёҳлик базаси"***


Мониторинг юритувчи, маданий - оммавий тадбирлар ташкилотчиси

1






















































Бухгалтер****






















Тўгарак раҳбарлари*





































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 9 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 4 нафар.


*) Тўгараклар раҳбарлари сони гуруҳларнинг шаклланиши ва машғулотлар ҳажмига қараб белгиланади.


**) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони бегиланган меъёрлар бўйича аниқланади.


***) "Болалар сайёҳлик базалари" Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилади ва унинг ходимлари сони намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.


****) Ота-оналар тўловлари ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳисоб-китобини юритиш мақсадида ушбу тўловлар ҳисобидан киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

5-ИЛОВА



Республика "Болалар кутубхонаси"нинг

ТУЗИЛМАСИ








































Илмий-методик кенгаш



Директор










































































































Директорнинг ташкилий ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари

1



Директорнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари

1



Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1


Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1


















































Услубий бўлим

7



Ахборот ресурслари ва технологиялари бўлими

4



Молия ва бухгалтерия бўлими

3














Медиа бўлим

3






































Маданий - оммавий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими

6



Китобларни жамлаш ва каталог яратиш бўлими

4



Адабиётларни сақлаш бўлими

4














Назорат ва девонхона бўлими

2








































Маълумот ва библиография бўлими

3



Хизмат кўрсатувчи ходимлар*









Ҳудудий кутубхоналар билан ишлашва мониторинг бўлими

5






Инвестицияларни жалб этиш ва халқаро алоқалар мутахассиси

1
































Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими

9



































Маркетинг бўлими

3
































































Юрисконсульт

1






























































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 60 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 17 нафар.


*) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар "болалар кутубхоналари"нинг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



















































Директор



















































































































Директорнинг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари

1



Директорнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари

1



Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1


Юрисконсульт

1


















































Услубий бўлим

5



Ахборот ресурслари ва технологиялари бўлими

4



Бухгалтерия

2














Иш юритувчи

1






































Маданий - оммавий тадбирлар бўлими

4



Китобларни жамлаш ва каталог яратиш бўлими

2



Хизмат кўрсатувчи ходимлар**







































































Маълумот ва библиография шўъбаси

2



















Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими

5







































































Адабиётларни сақлаш шўъбаси

2















































Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўлими*













































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 32 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 11 нафар.


*) Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатувчи ходимлар сони ҳудудлардаги туман (шаҳар)лар сонидан келиб чиқиб белгиланади.


**) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони бегиланган меъёрлар бўйича аниқланади






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг I боби 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Баркамол авлод" болалар марказлари" сўзлари "Баркамол авлод" болалар мактаблари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:

Халқ таълими

муассасасининг типи


Контингент сони (киши)



I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ



Умумтаълим мактаблари*


1601 нафар ва ундан ортиқ


881 - 1600

401 - 880

400 нафаргача


"Меҳрибонлик" уйлари


201 нафар ва ундан ортиқ


200 нафаргача




Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари


401 нафар ва ундан ортиқ


400 нафаргача




Мактабдан ташқари муассасалар


601 нафар ва ундан ортиқ


301 - 600

300 нафаргача



Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари


Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорида:


а) 2, 3, 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баркамол авлод" болалар мактабларида ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида - 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида - 2,5 фоиз;

вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида - 10 фоиз;

республиканинг қолган туман (шаҳар)ларида - 5 фоиз.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар "Баркамол авлод" болалар мактабларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Техник ижодкорлик йўналишидаги тўгараклар учун ота-оналар тўлови Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабларида 25 фоиз, туман (шаҳар) мактабларида 20 фоиз этиб белгиланиши мумкин.

Агар мактабга оиладан биттадан ортиқ бола борса, уларнинг ҳар бири учун ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар миқдорининг 70 фоизи, тўгарак аъзоси мактабда ташкил этилган биттадан ортиқ тўгаракка аъзо бўлган тақдирда 60 фоизи тўланади.

Ота-оналар тўловидан тушган маблағлар:

а) "Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолияти учун зарур бўлган хомашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар) ва транспорт воситаларини харид қилишга;

б) маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларга;

в) тўгарак раҳбарлари ва ходимларни 50 фоизгача рағбатлантиришга;

г) ўқувчилари халқаро миқёсида ўтказиладиган кўрик-танлов ва фестивалларда ғолибликни қўлга киритган тўгарак раҳбарлари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун - 20 бараваригача;

2-ўрин учун - 15 бараваригача;

3-ўрин учун - 12 бараваригача;

д) ўқувчилари республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танлов ва фестивалларда ғолибликни қўлга киритган тўгарак раҳбарлари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун - 10 бараваригача;

2-ўрин учун - 7 бараваригача;

3-ўрин учун - 5 бараваригача.".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 11-бандда:


7-кичик бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

қувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида "Баркамол авлод" болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида "Art shop" электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини йўлга қўйиш;

болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида "Баркамол авлод" болалар мактабларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида "Болалар технопарки" лойиҳаларини ташкил этиш";


11-кичик бандда:

олтинчи хатбошидаги "шакллантиради" сўзларидан кейин "кўчма кутубхоналар фаолиятини ташкиллаштиради, болалар ва мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиради," сўзлари қўшилсин;

еттинчи хатбошидаги "Баркамол авлод" болалар марказларидаги" сўзлари "Баркамол авлод" болалар мактабларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низомнинг 20-банди тўққизинчи хатбошисидаги "Баркамол авлод" болалар марказлари" сўзлари "Баркамол авлод" болалар мактаблари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Маданий-маърифий муассасаларнинг ижодий ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари Миқдорларида изоҳдаги "Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси" сўзлари "Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Болалар кутубхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

331-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Баркамол авлод" болалар марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 11 майдаги 130-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 12 майдаги 275-сон қарорига илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорининг 6-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 14-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 май















































Время: 0.0427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск