ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2021 й. 337-сон "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2021 й.

N 337




"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ

2021-2022 ЙИЛЛАРДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2021-2022 йилларда Тошкент вилоятида "маҳаллабай" ишлаш тизимини ташкил этиш орқали ҳар бир маҳалла билан манзилли ишлаб "ўсиш нуқталари"ни ҳаётга татбиқ этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромади ва харид қобилиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш;

маҳалла паспортидаги мезонлар асосида "қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни "яшил" ҳудудга ўтказиш чораларини кўриш.

"Темир дафтар"га киритилган 11,6 мингта оиланинг 4,3 минг аъзосини, "Ёшлар дафтари"га киритилган 40,7 минг нафар ёшларни ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилган 37,7 минг нафар хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш.


2. Қуйидагилар:

2021-2022 йилларда Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарларининг "ўсиш нуқталари" (ихтисослашув йўналишлари) 1-иловага мувофиқ;

"Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

2021 йилда Тошкент вилоятида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда маҳалла паспортидаги мезонлар асосида аниқланган "қизил" тоифадаги маҳаллаларни, бир ой муддатда барча маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" (ихтисослашув йўналишлари)ни инобатга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин;

жорий йил 1 октябрга қадар "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га кирган оила ва фуқароларни иш билан банд қилиш ва ижтимоий масалалардаги мавжуд муаммоларини тўлиқ ҳал этиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров:

ҳар ҳафтада Тошкент вилояти ҳудудларига чиқиб, "маҳаллабай" ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб борсин;

шаҳарлар ва туманларда доимий равишда "маҳаллабай" ишлаш тизимининг самарали ишлашини таъминласин;

Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов билан биргаликда ҳар чорак якунига кўра Тошкент вилоятининг сектор раҳбарлари томонидан "маҳаллабай" ишлаш тизимининг самарали олиб борилишига қараб уларнинг ойлик иш ҳақига 50 фоизгача рағбатлантириш ёки жарима қўллаш юзасидан ваколатли органларга таклиф киритиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги янги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиши бўйича доимий мониторинг олиб борсин ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июндаги

337-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Тошкент вилояти туманлари

ва шаҳарларининг "ўсиш нуқталари"

(ихтисослашув йўналишлари)

Т/р

Ҳудуд номи


Ўсиш нуқталари (ихтисослашув йўналишлари)


1.

Нурафшон шаҳри


Саноат (тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари), хизмат кўрсатиш, енгил саноат, машинасозлик.


2.

Олмалиқ шаҳри


Саноат (рангли ва қора металлургия, қурилиш материаллари, кимё), кичик саноат зонаси, қурилиш, хизмат кўрсатиш.


3.

Ангрен шаҳри


Саноат (кимё, ёқилғи энергетика), эркин иқтисодий зона, хизматлар (транспорт, савдо, алоқа ва ахборотлаштириш, умумий овқатланиш ва ҳ.к.).


4.

Бекобод шаҳри


Саноат (металлургия, қурилиш материаллари, тикув-трикотаж), кичик саноат зонаси, тўқимачилик.


5.

Оҳангарон шаҳри


Саноат (озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари), хизмат кўрсатиш (йўл инфратузилмаси), енгил саноат.


6.

Чирчиқ шаҳри


Саноат (кимё, тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, чарм, машинасозлик, қурилиш материаллари), кичик саноат зонаси, хизмат кўрсатиш.


7.

Янгийўл шаҳри


Саноат (озиқ-овқат, тўқимачилик ва тикувчилик, тиббиёт), кичик саноат зонаси, хизмат кўрсатиш (йўл инфратузилмаси).


8.

Оққўрғон тумани


Пахта-тўқимачилик кластери, пахта-ғалла, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш, паррандачилик ва боғдорчилик.


9.

Оҳангарон тумани


Чорвачилик кластери, туризм ва йўл инфратузилмаси хизмати, саноат (қурилиш материаллари).


10.

Бекобод тумани


Мева-сабзавот ва шолини қайта ишлаш, чорвачилик, саноат (тўқимачилик, қурилиш).


11.

Бўстонлиқ тумани


Туризм хизматлари, мева-сабзавотчилик ва фармацевтика, асаларичилик.


12.

Бўка тумани


Пахта-тўқимачилик кластери, сабзавот ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш ва қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш (йўл инфратузилмаси).


13.

Зангиота тумани


Саноат (мева-сабзавот, озиқ-овқат, фармацевтика, тўқимачилик), иссиқхона, логистика хизмати, қурилиш материаллари.


14.

Қибрай тумани


Мева-сабзавотчилик, иссиқхона, саноат (озиқ-овқат ва енгил саноат).


15.

Қуйи Чирчиқ тумани


Пахта-тўқимачилик кластери, балиқчилик, чорвачилик, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, шоличилик, дуккакли маҳсулотларни етиштириш.


16.

Паркент тумани


Узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, туризм, саноат (фармацевтика).


17.

Пискент тумани


Чорвачилик ва паррандачилик, боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, саноат (тўқимачилик), қурилиш материаллари.


18.

Ўрта Чирчиқ тумани


Мева-сабзавотчилик, балиқчилик, саноат (мебель), ҳунармандчилик, кичик саноат зонаси, туризм (Тошкент денгизи).


19.

Чиноз тумани


Пахта-тўқимачилик кластери, балиқчилик, хизмат кўрсатиш, йўл инфратузилмаси ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш.


20.

Юқори Чирчиқ тумани


Мева-сабзавотчилик, саноат (қурилиш, озиқ-овқат), иссиқхона, кичик саноат зонаси, чорвачилик.


21.

Янгийўл тумани


Мева-сабзавотчилик, иссиқхона ва паррандачилик, саноат (тўқимачилик), кичик саноат зонаси.


22.

Тошкент тумани


Мева-сабзавотчилик, саноат (тикув-трикотаж), уй-жой қурилиши.


         

Изоҳ. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу "ўсиш нуқталари"га (ихтисослашув йўналишларига) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июндаги

337-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 2021-2022

йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Сарфланадиган

маблағлар


Молиялаштириш

манбаси


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


республикадан


вилоятдан


I. КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1.

Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 10,5 мингта доимий янги иш ўринларини ташкил этиш.


-

Ташаббускорлар маблағлари


2021 йил

давомида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси


Вилоят ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги бошқармаси


1.2.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш.


677 млрд сўм

Тижорат банклари кредитлари

2021 йил

давомида


"Агробанк" АТБ, "Микрокредитбанк" АТБ, АТ Халқ банки


Вилоят ҳокимлиги, "Агробанк" АТБ Тошкент вилояти филиали, "Микрокредитбанк" АТБ Тошкент вилояти филиали, АТ Халқ банки Тошкент вилояти филиали


1.3.

Тошкент вилоятининг 14 та (Нурафшон шаҳрида 2 та, Олмалиқ шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Тошкент, Оҳангарон, Пискент, Қибрай, Янгийўл, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларида 1 тадан) ҳудудида кичик саноат зоналарини кенгайтириш, янгиларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш.


-

Маҳаллий бюджет маблағлари,

Ташаббускорлар маблағлари


2021-2022

йиллар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ўзбектелеком" АК

Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, "Ҳудудгаз-Тошкент" газ таъминоти филиали, "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ


1.4

Бўш турган 45 та давлат мулки объектларини белгиланган тартибда "E-Ijro Auksion" электрон савдо майдончасига савдога чиқариш чораларини кўриш.


-

-

2021 йил

давомида


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Вилоят ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси


1.5.

6 188 та фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини қайта тиклаш.


-

Ташаббускорлар маблағлари,

Тижорат банклари кредитлари


2021 йил

давомида


Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


II. АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИШСИЗЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

2.1.

2021 йилда Тошкент вилоятида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури доирасида 76,5 мингта янги иш ўринларини яратиш.


-

Ташаббускорлар маблағлари,

тижорат банклари кредитлари


2021 йил

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Вилоят ҳокимлиги, Бандлик бошқармаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


2.2.

32,0 минг вақтинча ишларни бажарувчи шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва электрон (қоғоз) шаклдаги маълумотнома олишига шарт-шароит яратиш.


-

Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари


2021 йил

давомида


Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Давлат солиқ бошқармаси, Кадастр хизмати агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Молия бош бошқармаси


2.3.

5 529 нафар фуқароларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш.


2,2 млрд сўм


Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси


2021 йил

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Вилоят ҳокимлиги, Бандлик бошқармаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


2.4.

5 064 нафар ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш.


30,3 млрд сўм

Жамоат ишлари жамғармаси

2021 йил

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Вилоят ҳокимлиги, Бандлик бошқармаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


2.5.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 18,3 млрд сўм маблағ ажратиилшини таъминлаш.


18,3 млрд сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

2021 йил

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Вилоят ҳокимлиги, Бандлик бошқармаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


2.6.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали кредитлар ажратиш.


2,9 млрд сўм

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

2021 йил

давомида


Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Агробанк" АТБ, "Микрокредитбанк" АТБ, АТ Халқ банки


Вилоят ҳокимлиги, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Агробанк" АТБ Тошкент вилояти филиали, "Микрокредитбанк" АТБ Тошкент вилояти филиали, АТ Халқ банки Тошкент вилояти филиали


III. УЧТА ДАФТАР БИЛАН ИШЛАШ ЮЗАСИДАН

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР

3.1.

11,6 мингта оиланинг 4,3 минг аъзосининг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш.


-

Маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат банки кредитлари, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари


2021 йил

давомида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


Вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси


3.2.

"Аёллар дафтари"га киритилган 37,7 минг нафар хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш.


-

Маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат банки кредитлари, "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари


Доимий

равишда


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги


Вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туманлар ҳокимликлари


3.3.

"Ёшлар дафтари"га киритилган 40,7 минг нафар ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш.


-

Маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат банки кредитлари, "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари


Доимий

равишда


Ёшлар ишлари агентлиги


Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси, тижорат банклари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


IV. ВИЛОЯТ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИГА ДАРОМАДЛАР РЕЖАСИНИ ҲАМДА

ҚЎШИМЧА ТУШУМЛАР МАНБАЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

4.1.

Тошкент вилоятида фойдаланилмаётган, давлат захираси ҳисобида турган:

4 млн куб.м цемент хомашёси;

9,3 млн куб.м ғишт хомашёси;

16,9 млн куб.м табиий пардозбоп тошлар;

71 минг куб.м керамзит хомашёсини саноат йўли билан ўзлаштириш бўйича чоралар кўриш.


Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан


Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар


2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзсаноатқурилиш-материллари" уюшмаси, тижорат банклари


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Қишлоқ ҳўжалиги бошқармаси


4.2.

Шоли ва дуккакли дон маҳсулотлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликларига ажартилган ер контурларини аниқлаштириб, улардан олинадиган ҳосил миқдорини аниқлаш орқали олинган даромадларга солиқ солиш.

Балиқ етиштирувчи хўжаликлар эгаллаб турган майдонига нисбатан белгиланган норматив асосида олинадиган маҳсулот миқдорини аниқлаш орқали олинган даромадга солиқ солиш.


-

-

Доимий

равишда


Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Давлат солиқ бошқармаси, Кадастр бошқармаси, Молия бош бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси


4.3.

Автомобилларга сиқилган газни қуйиб сотиш шохобчалари томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини назоратга олиш ҳисобига акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши ва ундирилишини таъминлаш.


-

-

Доимий

равишда


Давлат солиқ қўмитаси


Давлат солиқ бошқармаси


4.4.

Фаолият юритмаётган ва нул ҳисобот топшираётган корхоналар фаолиятини ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятини қонунийлаштириш.


-

-

Ҳар чорак

якуни билан

кейинги

ойнинг 10

санасигача


Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси


Давлат солиқ бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси


4.5.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар томонидан солиқ ҳисоботларида қазиб олинган маҳсулотлар ҳажмини яширганлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда бюджетга қўшимча маблағларни ундириш.


-

-

Ҳар чорак

якуни билан

кейинги

ойнинг 10

санасигача


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Кадастр агентлиги


Давлат солиқ бошқармаси, Давлат геология қўмитасининг Кон-геология фаолитятини назорат қилиш инпециясининг минтақавий инспекцияси, Кадастр бошқармаси


4.6.

Солиқ тўловчиларнинг тушумлари банкка кирим қилинишини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъектларга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса ўрнатиш чораларини кўриш.


-

-

Ҳар чорак

якуни билан

кейинги

ойнинг 10

санасигача


Давлат солиқ қўмитаси


Вилоят ҳокимлиги, Давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари


V. ВИЛОЯТДАГИ МАВЖУД ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР, ХОМАШЁ БАЗАЛАРИ

ВА ИШ КУЧИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

5.1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида

5.1.

Бўка туманида фаолият юритувчи "Ипотека-банк" АТИБ мижози "BОKA BALIQ" МЧЖ лойиҳа қиймати 9,5 млрд. сўмлик (банк кредити - 500 млн сўм), Қуйи Чирчиқ туманидаги "OGONYOK CLUSTER" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,5 млрд сўмлик ва "Mazzali agro product" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 50,0 млрд сўмлик ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида "TM ASLANBEK" МЧЖ ҚК томонидан лойиҳа қиймати 300 минг АҚШ долларлик (хорижий инвестиция) гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳаларни амалга ошириш орқали 10,0 минг тонна гўштни қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш, вилоятнинг қайта ишлаш даражасини 23,1 фоиздан 30 фоизга етказиш.


64 150 млн сўм,

шундан 60 500 млн сўм ўз маблағи, 500 млн сўм банк кредити ва 300 минг доллар хорижий инвестиция


Тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар, ташаббускорлар маблағлари


Йил

давомида

(тармоқ

жадвали

асосида)


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ипотека-банк" АТИБ


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, тегишли туман ҳокимликлари


5.2.

Чирчиқ шаҳрида "Саноат-қурилишбанк" АТБ мижози "DONG DA" МЧЖ ХК томонидан 21,3 млрд сўмлик (300,0 млн сўм ўз маблағи ва 2,0 млн АҚШ долларлик хорижий инвестиция) ва "KARA DERI" МЧЖ томонидан 3,8 млрд сўмлик (681,0 млн сўм ўз маблағи ва 300 минг АҚШ долларлик хорижий инвестиция) 5 минг дона терини қайта ишлаш ва тайёр чарм маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (50 та янги иш ўрни яратиш).


25 131 млн сўм, шундан 981 млн сўм ўз маблағи, 2,0 млн долл хорижий кредит ва 300 минг долл. хорижий инвестиция


Ташаббускорлар маблағлари

Йил

давомида

(тармоқ

жадвали

асосида)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Саноат қурилиш банк" АТБ


Вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги


5.3.

30,0 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш ва мева-сабзавотни қайта ишлаш даражасини 27,2 фоиздан 30,0 фоизга етказиш, жумладан:

Янгийўл шаҳрида "YANGIYO'L LOGISTIK" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,6 млрд. сўмлик, Нурафшон шаҳарида "FOOD AGRO COMPANY BB" МЧЖ ХК томонидан лойиҳа қиймати 20,4 млрд. сўмлик (хорижий инвестиция 1,4 млн АҚШ доллари), Зангиота туманида "EURO FOOD TRADE" МЧЖ томонидан лойиҳа умумий қиймати 12,9 млрд сўм (ўз маблағи), Юқори Чирчиқ туманида АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" мижози "Эко Агро Продукт" ФХ томонидан лойиҳа умумий қиймати 9,3 млрд сўмлик (банк кредити 6,9 млрд сўм) ва Паркент туманида "Паркент Шампан Шароб" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,2 млрд сўмлик ва "AFADI-FRUKT" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,0 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш.


46,4 млрд сўм, шундан

24,9 млрд сўм

ўз маблағи, 6,9 млрд сўм банк кредити ва 1,4 млн долл хорижий инвестиция

Ташаббускорлар маблағлари тижорат банки кредитлари,


Йил

давомида

(тармоқ

жадвали

асосида)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"


Вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, шаҳарлар ва туман ҳокимликлари


5.4.

Бекобод шаҳрида "Bekobod white milk" МЧЖ томонидан 1,0 млрд сўмлик (банк кредити 600 млн сўм) ва Бўстонлиқ туманида "Эко Кофе Лаззат" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2,0 млрд сўмлик сутни қайта ишлаш йўналишида лойиҳаларни ишга тушириш орқали сутни қайта ишлашни 11,7 фоиздан 15 фоизга етказиш.


3,0 млрд сўм, шундан 2,4 млрд сўм ўз маблағи, 600 млн сўм банк кредити


Ташаббускорлар маблағлари тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция


Йил

давомида

(тармоқ

жадвали

асосида)


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, "Миллийбанк" АЖ


Вилоят ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, шаҳарлар ва туман ҳокимликлари


5.2. Саноат маҳсулотлари захирасидан фойдаланиш йўналишида

5.5.

Захираси аниқланган 253,7 млн тонна цемент хомашёси, 118,1 млн куб.м ғишт хомашёси, 54,4 млн куб.м ерларнинг мелиорацияси учун суглинок, 47,3 млн куб.м қум-шағал аралашмаси, 34,3 млн куб.м табиий қопламабоп тошлар, 3,1 млн тонна оҳактош, 2,8 млн куб.м қурилиш тошлари, 71 минг куб.м керамзит хомашёси, 3,7 млн куб.м шиша хомашёсини қайта ишлашни йўлга қўйиш.


-

Ташаббускорлар маблағлари,

тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар


2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзсаноатқурилиш материаллари" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тижорат банклари


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси


5.6.

Оҳангарон туманида:

1. "Xin Lei" МЧЖ ХК томонидан цемент ва цемент асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш (300 та иш ўрни яратиш);


1. 2 100 млрд сўм, шундан 200,0 млн доллар хорижий инвестиция


Ташаббускорлар маблағлари, хорижий инвестициялар, тижорат банклари кредити

2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш материаллари" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, АТ "Алоқа банк"


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси

2. "Axangaran sigma cement" МЧЖда цемент ва цемент асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш (450 та иш ўрни яратиш);


2. 1 260 млрд сўм, шундан 120 млн доллар хорижий инвестиция

3. "Тошкент Ясин цемент" МЧЖда цемент ва цемент асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш (200 та иш ўрни яратиш).


3. 1365 млрд сўм, шундан 120 млн доллар хорижий инвестиция


5.7.

Ангрен шаҳрида "Angren Insulation" МЧЖ ҚК томонидан кварц қумидан минерал плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш (300 та иш ўрни яратиш).


171,1 млрд сўм, шундан 9,0 млн доллар хорижий инвестиция

Ташаббускорлар маблағлари, хорижий инвестициялар

2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш материаллари" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология қўмитаси


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси


5.8.

Олмалиқ шаҳрида "Sheng Tang Industrial" МЧЖ томонидан гипс ва гипс блоклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш (36 та иш ўрни яратиш).


23,5 млрд сўм

Ташаббускор маблағлари

2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзсаноатқурилиш материаллари" уюшмаси


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси


5.9.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали йўл бўйи инфратузилмаси объектларини барпо этишни рағбатлантириш мақсадида "HUBLOT GAS" МЧЖ томонидан белгиланган тартибда 3,4 млрд сўм миқдорида компенсация тўлаб берилганлиги, 12 млрд сўм миқдорда инвестиция киритган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш ишлари амалга оширилганлиги ва тегишли асбоб-ускуналар ўрнатилганлигини инобатга олиб "HUBLOT GAS" МЧЖга Тошкент тумани Юнусобод қишлоғи ҳудудида 3,05 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш (25 та иш ўрни яратиш).


15,4 млрд сўм

Ташаббускор маблағлари

2021 йил

июнь


Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Вилоят ҳокимлиги, Кадастр бошқармаси, Қурилиш бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси


5.10.

Чиноз туманида "Тош саралаш бизнес" МЧЖ томонидан Норуда фойдали қазилмаларни (қум-шағал аралашмаси, щебень) қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш (20 та иш ўрни яратиш).


10,4 млрд сўм

Ташаббускор маблағлари

2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш материаллари" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология қўмитаси


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси


5.11.

Ўрта Чирчиқ туманида "Bahtiyor-Savdo" МЧЖ томонидан ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш (30 та иш ўрни яратиш).


33,6 млрд сўм, шундан 3,2 млн доллар хорижий инвестиция

Ташаббускор маблағлари, хорижий инвестициялар

2021-2022

йиллар

давомида


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш материаллари" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология қўмитаси


Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси


              





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июндаги

337-сон қарорига

3-ИЛОВА



2021 йилда Тошкент вилоятида доимий янги иш ўринларини

ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туман (шаҳар)

номи


2021

йилда

янги иш

ўрин-

ларини

ташкил

этиш ва

аҳоли

банд-

лигига

кўмак-

лашиш


шу жумладан:


Янги иш

ўрин-

ларини ташкил

этиш


шундан:


Аҳоли

бандлигига

кўмак-

лашиш

бўйича

кўрсати-

ладиган

хизматлар


шундан:


Инвес-

тиция

лойиҳа-

лари ва

ижтимоий

инфра-

тузилма

ҳисобига


шундан:


Кичик

бизнес ва

ҳусусий

тадбир-

кор-

ликни

ривож-

лантириш

ҳисобига


шундан:


Ишсиз-

ларни бўш

ва захира

иш ўрин-

ларига ишга

жойлаш-

тириш

ҳисобига


Бандликка

кўмак-

лашиш

давлат

жамғармаси

маблағлари

ҳисобидан

аҳоли

бандлигига

кўмак-

лашиш

учун қуйидаги

миқдор-

ларда

субсидия,

нафақа-

лар ва

микрокре-

дитлар

ажратиш

ҳисобига


Ҳудудий

инвести-

ция (саноат,

хизмат

кўрсатиш

ва қишлоқ

хўжалиги)

лойиҳа-

ларини

амалга

ошириш

ҳисобига


Тармоқ

инвес-

тиция

лойиҳа-

ларини

амалга

ошириш

ҳисобига


Ижтимоий

инфра-

тузил-

мани

ривож-

лан-

тириш

ҳисобига


Янги кичик

корхона ва мик-

рофир-

малар

ташкил

этиш


Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулот-

ларини

етиштириш

учун ер

майдон-

ларини

ажратиш

ва янги иш

ўринларини

яратиш

ҳисобига


Жами:


76 462

42 814

24 068

18 576

4 906

586

18 746

10 500

8 246

33 648

20 090

13 558

1

Нурафшон шаҳар


2 902

1 414

926

748

154

24

488

357

131

1 488

713

775

2

Чирчиқ шаҳар


3 584

1 938

770

513

250

7

1 168

530

638

1 646

1 103

543

3

Ангрен шаҳар


3 905

2 159

1 180

886

273

21

979

540

439

1 746

1 149

597

4

Бекобод шаҳар


3 458

1 924

1 273

1 192

52

29

651

354

297

1 534

953

581

5

Олмалиқ шаҳар


2 820

1 252

429

299

100

30

823

452

371

1 568

1 104

464

6

Оҳангарон шахар


2 474

1 701

1 220

1 074

141

5

481

372

109

773

353

420

7

Янгийул шаҳар


2 853

1 834

1 027

930

88

9

807

404

403

1 019

657

362

8

Бекобод тумани


3 767

2 421

1 705

1 626

73

6

716

394

322

1 346

744

602

9

Бўка тумани


2 671

1 193

486

310

169

7

707

538

169

1 478

986

492

10

Бўстонлиқ тумани


3 605

2 006

720

601

109

10

1 286

474

812

1 599

965

634

11

Зангиота тумани


4 168

2 769

965

577

367

21

1 804

964

840

1 399

857

542

12

Қибрай тумани


4 381

2 595

1 245

903

328

14

1 350

738

612

1 786

1 134

652

13

Қуйи Чирчиқ тумани


4 115

2 376

1 625

1 483

136

6

751

443

308

1 739

1 147

592

14

Оққўрғон тумани


3 474

1 533

866

754

78

34

667

431

236

1 941

1 024

917

15

Оҳангарон тумани


4 330

3 215

2 718

1 232

1 443

43

497

333

164

1 115

684

431

16

Паркент тумани


4 128

2 606

1 856

1 687

133

36

750

410

340

1 522

744

778

17

Пскент тумани


3 013

1 325

894

744

105

45

431

305

126

1 688

710

978

18

Тошкент тумани


2 859

1 615

556

330

178

48

1 059

565

494

1 244

754

490

19

Ўрта Чирчиқ тумани


3 118

1 413

699

459

189

51

714

450

264

1 705

1 022

683

20

Чиноз тумани


3 402

1 541

862

649

159

54

679

420

259

1 861

1 146

715

21

Юқори Чирчиқ тумуни


3 414

1 830

892

708

150

34

938

498

440

1 584

1 053

531

22

Янгийўл тумани


4 021

2 154

1 154

871

231

52

1 000

528

472

1 867

1 088

779

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 июнь













































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск