ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 й. 339-сон "Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2021 й.

N 339




ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРГА

ЖАМОАТ ТАРБИЯЧИЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, назоратсиз ва қаровсиз қолган болалар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 563-моддасига мувофиқ вояга етмаган судланувчи шартли ҳукм қилинган ёхуд унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган тақдирда, унга жамоат тарбиячиси тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш, шунингдек, уларнинг ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаган шахсларни тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш вояга етмаган шахсларга тайинланадиган жамоат тарбиячиларининг асосий вазифаси этиб белгилансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) жамоат тарбиячиси қуйидаги тоифалардаги вояга етмаганларга нисбатан тайинланиши мумкин:

суд томонидан мажбурлов чоралари қўлланилган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган;

озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган;

ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган;

назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар;

болани тарбиялашда ёрдамга муҳтож бўлган оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари.

б) жамоат тарбиячисини танлаш ва тайинлаш ҳақидаги қарор Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан қабул қилинади;

в) жамоат тарбиячиси Комиссиянинг тақдимномасига асосан туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда битта вояга етмаган шахс учун бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь




















Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск