ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 й. 342-сон "Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқаруви тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2021 й.

N 342




САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

БОШҚАРУВИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, "Ургут" эркин иқтисодий зонасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида:

а) вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозими;

бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг котибият мудири лавозими жорий этилсин;

б) вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими этиб қайта номлансин.


3. Қуйдагилар, Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларда назарда тутилган саноатни таркибий қайта ўзгартиришни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада диверсификациялаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкил қилиш;

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, саноат маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ўтказиш, хорижий давлатларнинг кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш;

электротехника саноатини янада ривожлантириш, ички бозорни юқори сифатли миллий электротехника маҳсулотлари билан тўлдириш ва унинг экспорт географиясини, жумладан, турли ахборот ресурслари ва кўргазма тадбирларида миллий брендларни илгари суриш ва электротехника саноати корхоналарининг салоҳиятини намоён этиш орқали кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматли замонавий электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

машинасозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ҳамда барча техника турлари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни яратиш ва кенг турдаги сифатли тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш ишларини мувофиқлаштириш;

энергия самарадорлиги юқори бўлган ва энергия тежайдиган замонавий технологиялар негизида мавжуд саноат корхоналарини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этиш, уларда маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда ички бозорни тўлдириш ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулот турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

саноат корхоналари маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш борасида ҳудуддаги синов ва сертификатлаш марказлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида тадбиркорларнинг тўлиқ ва узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш, улар учун зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш, хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, вилоятда янги кичик ва йирик саноат зоналари сонини кўпайтириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.


4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур қарордан келиб чиқиб бир ҳафта муддатда:

вилоят ҳокимининг ўринбосарларининг янгиланган функционал вазифалари тақсимоти ҳамда уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқлаш учун белгиланган тартибда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари фаолиятини самарали ташкил этилишини мувофиқлаштириб борсин ҳамда унинг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бошқариши учун зарур шарт-шароитлар яратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь







































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск