ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 03.06.2021 й. 346-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 июндаги

346-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарни

ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш

(қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш,

шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш

учун монополияга қарши органнинг олдиндан

розилигини олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат иштирокидаги корхона - хўжалик фаолиятини амалга оширадиган, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс, шунингдек, давлат унитар корхонаси ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси;


давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари - устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиғи бевосита ёхуд билвосита давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар. Билвосита тегишлилик ҳар бир кейинги аффилланган шахсга бошқа юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) 20 фоиз ва ундан ортиқ акция (улушлари) тегишли эканлигини англатади;


товар бозорларининг таҳлили - ташкил этилаётган ва (ёки) фаолият юритаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг тегишли товар, молия ва рақамли бозорга эҳтимолий таъсирини белгилашни назарда тутувчи чоралар мажмуаси;


ариза берувчи - республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, айрим фаолият турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда - республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар), давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари;


монополияга қарши орган - Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;


олдиндан розилик - монополияга қарши орган томонидан давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни олишга товар бозорларининг таҳлили натижаларига кўра рақобат муҳитига таъсиридан келиб чиқиб, ушбу Низом талаблари асосида бериладиган розилик.


3. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида назарда тутилган ҳолларда давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Фаолияти бошқарув вазифаларини, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган ва рақобат муҳитига бевосита таъсир кўрсатмайдиган давлат муассасаларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси сифатида қаралмайди.



2-БОБ. ОЛДИНДАН РОЗИЛИК ОЛИШ ТАРТИБИ


4. Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинади:

давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда;

давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олишда);

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;

давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларининг фаолият тури ўзгарганда.


5. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ олинади.

Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда тегишлича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари монополияга қарши органга олдиндан розилик олиш учун ариза билан мурожаат қилади.

Олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза:

а) монополияга қарши орган томонидан:

ўз фаолиятини республиканинг бир нечта ёки барча ҳудудларида амалга оширадиган давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахсини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), унинг фаолият турини ўзгартириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан олиш ҳолатларида;

давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, агар унинг муассислари бўлган давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган бўлса;

давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, агар унинг муассислари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар бўлса;

б) республиканинг тегишли ҳудуди доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда унинг муассиси маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахси бўлса - монополияга қарши органнинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.


6. Ариза берувчи монополияга қарши органга аризани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда асосланган ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.


7. Монополияга қарши орган ариза тақдим этилган кундан эътиборан қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

а) давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини беш кун ичида аниқлайди;

б) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар ва ҳужжатлар) мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди;

в) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини беш кун ичида аниқлайди;

г) қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганлиги ва уларнинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини беш кун ичида аниқлайди;

д) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганлигини беш кун ичида аниқлайди;

е) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда уларнинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди;

ж) тегишли товар ёки молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида ўн беш кун ичида қуйидаги давлат органларига сўровномалар юборади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхонани фаолият юритиши режалаштирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхона фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.

Маълумотлар давлат органларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.


8. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш масаласи юзасидан ариза келиб тушган кундан эътиборан икки ой муддатда қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади.

Агар давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олаётган бўлса, унда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тўғрисидаги ариза тегишли қарор лойиҳасини келишиш (имзолаш) учун киритилишидан олдин монополияга қарши органга тақдим этиши зарур.


9. Агар монополияга қарши орган томонидан товар ёки молия бозорида хусусий тадбиркорлик субъектлари мавжуд эмаслигининг объектив сабаблари аниқланмаган тақдирда, давлат иштирокидаги корхоналарга ва уларнинг аффилланган шахсларига уч йил муддатга қолиш шарти билан рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг монополияга қарши орган мазкур хўжалик субъектини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий секторга реализация қилиш масаласини кўпи чиқади.


10. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

а) устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятини, шунингдек, давлат унитар корхонасини ташкил этишда:

ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан асосий фаолият табиий монополиялар соҳасида амалга оширилиши режалаштирилмаётган бўлса;

ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли учун зарур бўлган, хусусий сектор учун норентабел бўлган таянч хизматларни кўрсатиши режалаштирилмаётган бўлса;

ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан фаолиятни стратегик манфаат, шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалга ошириш режалаштирилмаётган бўлса;

ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти миллий иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ва "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкининг мавжуд бўлиши билан боғлиқ бўлмаса;

мазкур банднинг "б" кичик банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;

б) ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган тоифага кирмайдиган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишда:

беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахслари ташкил этилаётган бўлса;

ушбу хўжалик юритувчи субъект тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари томонидан ташкил этилаётган ва ушбу фаолият тури билан шуғулланишни режалаштираётган бўлса;

муассиси ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона бўлган ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган аффилланган шахсларни ташкил этиш режалаштираётган бўлса, ушбу аффилланган шахсларни рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат ривожланган соҳаларда ўз асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган бўлса;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан рақобат ривожланган соҳаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши ёки ундаги улушни олиши режалаштирилаётган бўлса.

Ушбу банднинг "б" кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.


11. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш бўйича ҳаракатлар мазкур Низомнинг 10-банди "б" кичик банди талабларига мувофиқ рад этиш ҳолатларини келтириб чиқарганда ҳам товар ёки молия бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслигини исботловчи далиллар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ушбу аризани қаноатлантириши мумкин.

Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун олдиндан розилик бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш чоғида рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни белгилаши мумкин.


12. Олдиндан розилик олиш бўйича аризани кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ариза берувчи томонидан аризани қайтариб олиш тўғрисида хабарнома келиб тушса;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса, агар ушбу маълумотларнинг мавжуд эмаслиги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилса;

ариза берувчи томонидан аризани объектив кўриб чиқишга таъсир қиладиган ишончсиз маълумотлар тақдим этилса.


13. Аризанинг кўриб чиқилиши тугатилган тақдирда, монополияга қарши орган бу тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан уч кун муддатда ариза берувчига хабарнома юборади.

Аризани кўриб чиқиш тугатилгандан сўнг ариза берувчи олдиндан розилик олиш бўйича янги ариза билан монополияга қарши органга мурожаат қилишга ҳақли.


14. Олдиндан розилик олиш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия йиғилишига заруратга кўра розилик олиш учун монополияга қарши органга мурожаат қилган ариза берувчининг вакили, молия ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органлари вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар жалб этилиши мумкин.


15. Монополияга қарши органнниг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, агар қарор бир йил ичида ижро этилмаса, ўз кучини йўқотади.


16. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини, шунингдек, таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларни ҳамда улар томонидан акциялар олинишини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги мавжудлигини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириши ҳамда қуйидаги ҳолларда рад этиши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳолларда ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно:

монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори ариза берувчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда;

монополияга қарши органнинг давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, акциялар (улушлар) олишни рад этиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган тақдирда.


17. Монополияга қарши орган аффилланган шахсларни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали маълумотлар билан алмашади.


18. Ушбу Низом талабларига зид равишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларни ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиш ташаббускорига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилади.


19. Монополияга қарши орган ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

давлат иштирокидаги корхонани тугатиш ёки фаолият турини ўзининг олдинги фаолият турига ўзгартириш тўғрисида кўрсатма бериш;

акцияларни (улушларни) олишга доир битимни, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш, қонунга зид равишда ташкил этилган давлат иштирокидаги корхонани тугатиш ёки фаолият турини ўзининг олдинги фаолият турига ўзгартириш бўйича судга даъво аризаси (ариза) киритиш;

акцияларни (улушларни) олишга доир битимни, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш тўғрисида.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари бажарилишини доимий назорат қилиб боради.


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарни

ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил

этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият

турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан

акциялар (улушлар) олинишида монополияга қарши

органнинг олдиндан розилигини олиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

       

       

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

        


      

Бажариш муддати

  




1-босқич

Ариза берувчи


   

Монополияга қарши органга ариза тақдим этади.

        


Ўз ихтиёрига кўра









2-босқич

Монополияга қарши

орган


     

Давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини аниқлайди.

       


Беш кун ичида









3-босқич

Монополияга қарши

орган


    

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар) ҳужжатлар мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди.

       


Беш кун ичида









4-босқич

Монополияга қарши

орган


      

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини аниқлайди.

        


Беш кун ичида









5-босқич


Монополияга қарши

орган


       

Қўшимча фаолият билан шуғулланиши режа-лаштирилаётган давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият соҳасида рақобат ривожлангани ва унинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини аниқлайди.

      


Беш кун ичида








6-босқич

Монополияга қарши

орган


    

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганини аниқлайди.

      


Беш кун ичида




7-босқич


Монополияга қарши

орган


     

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхона, унинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди.

         


Беш кун ичида









8-босқич

Монополияга қарши

орган


    

Қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномаларни юборади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаш-тирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғул-ланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.

        


Ўн беш кун ичида









9-босқич

Монополияга қарши

орган


          

Аризани ўрганиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида хулоса тайёрлайди ва ушбу хулоса махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади.

        


Ўн кун ичида



     





Низомга

2-ИЛОВА



20__ й. "__" _________даги ____ -сон



Ўзбекистон Республикаси

Рақобатни ривожлантириш

ва истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш қўмитасига

______________________________________________ дан

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

         

     

АРИЗА



ташкил этишга (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш,

(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи)


акциялар (улушлар) олишга олдиндан розилик

        

беришингизни сўрайман. Асосий фаолият тури (турлари)


         


ҳисобланади.

(асосий фаолият тури (турлари) номи ва ИФУТ)


         

Ушбу аризага қуйидаги жадвалга мувофиқ маълумотлар илова қилинади.

Иловада келтирилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини тасдиқлайман.

         

Ариза берувчи раҳбарининг имзоси

          

     

Давлат иштирокидаги корхоналарни

ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил

этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият

турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан

акциялар (улушлар) олинишида монополияга

қарши  органнинг  олдиндан  розилигини

олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

        

N

  

Ариза берувчи

         

Ф.И.О., манзили, телефон рақами ҳамда

ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади

           

1.

Хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялар (улушлар) олиш мақсади


Хўжалик юритувчи субъектнинг ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши), унинг фаолият тури ўзгартирилиши, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акцияларни (улушларни) олиш асослари санаб ўтилади. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусий сектор ёки давлат секторлари томонидан сотилмаётган сабаблари кўрсатилади.


2.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик тадбиркорлик субъекти)


Ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг (унинг тоифасини аниқлаш мақсадида) ўртача йиллик ишчи кучи ва ўртача йиллик даромади кўрсатилади.


3.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури


Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг барча фаолият тури саналади (статистика кодлари билан бирга).


4.

Ташкил этилаётган, (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг таъсисчилари (иштирокчилари) тўғрисида маълумот


1) Жисмоний шахсларнинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи (СТИРи кўрсатилган ҳолда).

2) Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) сони ва уларнинг номинал қиймати.

3) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) овоз берувчи умумий акциялар (улушлар)нинг улушдор (акциядор)ларининг фоиздаги акциялари (улушлари).

4) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқ ва ваколатлари.


5.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект билан бирга битта шахслар гуруҳига кирувчи шахслар тўғрисида маълумот


Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг номи, манзили ва фаолият тури кўрсатилган маълумотлар.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг бошқа юридик шахслардаги, жумладан, хорижий юридик шахслардаги иштироки тўғрисидаги маълумот, уларнинг номи, манзили ва фаолият тури.


6.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқарадиган товар (иш, хизмат)нинг салоҳиятли истеъмолчилари рўйхати


Барча салоҳиятли истеъмолчилар санаб кўрсатилади. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир фаолият тури бўйича умумий бозор ҳажмидаги улуши 25 фоиздан ошган хизмати истеъмолчилари тўғрисидаги маълумот алоҳида тақдим этилади.


7.

Хўжалик юритувчи субъектни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари доирасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш


Давлат-хусусий шериклик механизмини амалга ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар (эълонлар, сўров натижалари, жамоатчилик муҳокамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосаси ва бошқалар).


8.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган хўжалик юритувчи субъект фаолият юритиши режалаштирилган айни бозордаги ёки ўрнини босувчи бозордаги субъектлар тўғрисида маълумот


Ушбу бозор географияси чегаралари доирасида айни ёки товар ўрнини босувчи товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.


9.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект реализация қилишни режалаштираётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) реализация қилинган умумий ҳажми


Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз маҳсулотининг (товар, иш, хизмат) реализация қилиниш ҳажми, товар, иш, хизматларининг реализацияси, экспорти ва импорти ҳажмлари бўйича маълумотлар тақдим этилади.


10.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг режалаштирилаётган товарлар экспорти ва импортининг умумий ҳажми


Реализация ҳажмлари натурал ва қиймат шаклида охирги календарь йил учун статистика ва божхона кодлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.


11.

Аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар


Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устави нусхаси.

Агар хўжалик юритувчи субъект қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган бўлса, унинг амалдаги устави нусхаси ва бизнес режаси.

           

         





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг расми


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ   ВА   ИСТЕЪМОЛЧИЛАР

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИ

Қ А Р О Р


___________________________________________________________

(ҳаракатнинг номи)га монополияга қарши органнинг

олдиндан розилигини бериш тўғрисида

        

       

20__ й. "___" _________ даги ____ - сон


(кўриб чиқиш санаси)

(кўриб чиқиш жойи)

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси

(комиссиянинг номи)

,

таркибида

(комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда)



да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб

(ариза келиб тушган сана)


Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш бўйича


(кўрсатилган ҳаркатларни амалга оширувчи юридик шахснинг ва ҳаракатнинг номи)

Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ


АНИҚЛАДИ:

(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган иш ҳолатлари ёзилади)

Юқоридагиларга кўра ҳамда Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосланиб, Комиссия

ҚАРОР ҚИЛДИ:


розилик берилсин.

(ҳаракатнинг номи)


Махсус комиссия раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь

































Время: 0.0442
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск