ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Умумий қоидалар /

Молия вазирининг 28.05.2021 й. 30-сон "Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.06.2021 й. 1505-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2021 й.

N 1505-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.05.2021 й.

N 30


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари

билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган

пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек

унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ5997-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган дебтопилсин:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 23 июлдаги 67-сон "Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1505, 2005 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 257-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 16 мартдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1505-1, 2018 йил 9 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/1505-1/1031-сон).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                             Т. Ишметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 июнь















































Время: 0.2217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск