ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 й. ПҚ-5057-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2021 й.

N ПҚ-5057



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ   АНТИДОПИНГ   АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг тавсия ва таклифларини инобатга олиб:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Миллий антидопинг агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг:

Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сонини 2 бараварга кўпайтириш;

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Агентлик ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентларини 1,5 баравар миқдорда қўллаш;

Агентлик бош директорини мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Агентлик (Н.Турсунов):

а) Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг талабларидан келиб чиқиб бир ой муддатда:

тақиқланган моддалардан фойдаланиш борасида спортчиларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, хулоса чиқариш билан шуғулланадиган Терапевтик истисно бўйича комиссия;

антидопинг қоидалари бузилиши ҳолатларини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Ахлоқ бўйича комиссия;

Терапевтик истисно бўйича комиссия хулосаси ва Ахлоқ бўйича комиссия қароридан норози томоннинг аризасини ўрганиб, қарор чиқариш билан шуғулланадиган Апелляция бўйича комиссия фаолиятларини самарали ташкил қилсин, уларни малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

б) икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини Бутунжаҳон допингга қарши агентлигига етказиш чораларини кўрсин.


4. Молия вазирлиги (Т.Ишметов):

Агентлик марказий аппарати учун 2 та махсус автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун лимит ажратсин;

ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Агентлик харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин.


5. Вазирлар Маҳкамасибир ҳафта муддатда Агентликни зарур шарт-шароитларга эга бўлган бинога жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 6 апрелдаги

ПҚ-5057-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3457-сон қарорида:


а) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда Агентликни сақлаш ва унинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан, антидопинг тадқиқотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин";


в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги ПҚ-5053-сон қарорига 1-иловада:


а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1

Вазирлар Маҳкамаси


265


7


265


7




258

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони билан қўшимча ажратилаётган штатларни инобатга олган ҳолда)


";

б) "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


29

4

29

4



25

";

в) 37-позиция чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 апрель


"Халқ сўзи", 2021 йил 7 апрель













































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск