Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи /

Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.2021 й. 355-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 июндаги

355-сон қарорига

ИЛОВА



Республика мулки объектларини бир давлат

ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив

бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


республика мулки объект(лар)и - давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар;

давлат ташкилоти - давлат органлари, давлат муассасалари, давлат унитар корхоналари ва бошқа давлат ташкилотлари.


3. Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

4. Республика кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Бошқа асосий воситаларни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда топширувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган асосий воситалар рўйхати тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

5. Қурилиши тугалланмаган объектлар бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарордан нусха ва қурилиш бўйича бажарилган ишлар ҳажми ҳақидаги тасдиқланган маълумотнома тақдим этилган тақдирда, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.


6. Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу давлат ташкилоти фаолияти тўхтатилмасдан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

7. Агар республика кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилган пайтда ушбу объект савдода турган ёки сотилиши белгиланган ёхуд тегишли ижара шартномаси расмийлаштирилган, инвесторлар билан тузилган меморандум ёки шартнома кучда бўлган бўлса, топширувчининг барча, шу жумладан ижара шартномаси ёки инвесторлар билан тузилган меморандум ёки шартномаси бўйича, ҳуқуқ ва мажбуриятлари қабул қилувчи томонга ўтказилади.

Бунда ижара шартномаси томонлари ўртасида бошқача келишувга эришилмаган бўлса, ижара шартномаси унда белгиланган муддатга қадар ўз кучини йўқотмайди.

Ижарага олинган республика кўчмас мулк объект(лар)и, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалари бўйича томонлар ўртасида келиб чиққан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

8. Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва давлат ташкилотларининг ташаббусларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) тегишли қарори билан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


2-БОБ. РЕСПУБЛИКА МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ БИР

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИДАН БОШҚА БИР ДАВЛАТ

ТАШКИЛОТИГА ОПЕРАТИВ БОШҚАРУВ ҲУҚУҚИ

АСОСИДА БЕҒАРАЗ БЕРИШ БЎЙИЧА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

9. Ташаббускор давлат ташкилоти ўзининг юқори турувчи ташкилотига (агар мавжуд бўлса) республика мулки объект(лар)ини қабул қилиш ёки топшириш юзасидан мурожаат қилади.

10. Ташаббускорнинг юқори турувчи ташкилоти тегишли мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда республика мулки объект(лар)ини топширувчи ва қабул қилувчи юқори турувчи органи розилиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги таклифини тақдим этади.

11. Республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) республика мулки объектининг бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ҳукуматининг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);

б) манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) республика мулки объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари (топширувчи ҳамда қабул қилувчининг юқори турувчи органларининг розилиги).

Мазкур мурожаатларда республика мулки объектини қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт;

в) республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;

г) объектларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари;

д) автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномаси;

е) бошқа асосий воситаларни тасдиқланган рўйхати.

12. Республика мулки объекти тегишли бўлган давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) раҳбари объект тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғри тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


3-БОБ. РЕСПУБЛИКА МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ БИР

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИДАН БОШҚА БИР ДАВЛАТ

ТАШКИЛОТИГА ОПЕРАТИВ БОШҚАРУВ ҲУҚУҚИ

АСОСИДА БЕҒАРАЗ БЕРИШ БЎЙИЧА ҚАРОР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ

13. Республика мулки объекти тегишли бўлган давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти ёки қабул қилувчи давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши белгиланган объект тўғрисидаги маълумотлар Агентликка тақдим этилади.

14. Агентлик ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин уч кун ичида республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тегишли қарор қабул қилиш мақсадида хулоса олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, маълумотлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда объект(лар)ни сақлаш харажатларининг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради.

Агар Молия вазирлиги томонидан хулоса белгиланган муддатда тақдим этилмаса, республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришнинг мақсадга мувофиқлиги Молия вазирлиги билан келишилган деб ҳисобланади.

16. Агентлик Молия вазирлигининг хулосасини олгандан (келишилгандан) кейин бир ҳафта муддатда тегишли қарор қабул қилади ва қарор нусхасини почта алоқаси орқали манфаатдор давлат ташкилотларига юборади.


17. Агентлик республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилишда республика мулки объектларининг бутлигини ва улардан самарали фойданилишини таъминлаш мақсадида республика мулки объектларини топширувчи ва қабул қилувчи ташкилотларга белгиланган тартибда қўшимча кўрсатмалар бериши мумкин.

18. Республика мулки объектини қабул қилувчи томон қарор нусхасини ҳамда объектдан келгусида фойдаланиш мақсадларидан келиб чиқиб, объектни сақлаш харажатлари бўйича тегишли ҳисоб-китобларни беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши шарт.

19. Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш ишлари Агентликнинг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида амалга оширилади.

20. Қонунчилик ҳужжатларида республика мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беришнинг аниқ муддати назарда тутилган ҳолларда ушбу муддат объектларни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорда кўрсатиб ўтилиши мумкин.


4-БОБ. РЕСПУБЛИКА МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

21. Республика мулки объект(лар)ини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин топширувчи ва қабул қилувчи томонидан ушбу объектларни топшириш ва қабул қилиш учун тегишли комиссия таркиби тасдиқланади.

22. Топширувчи ва қабул қилувчи комиссия томонидан имзоланадиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси уч нусхада тузилади.

Объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасини топширувчи ва қабул қилувчи томонларнинг раҳбарлари тасдиқлайди.

Топшириш-қабул қилиш комиссияси томонидан тасдиқланган топшириш-қабул қилиш далолатномасининг бир нусхаси комиссия тасдиқлагандан кейин ўн кун муддатда Агентликка тақдим этилади, қолган нусхалари топширувчи ҳамда қабул қилувчида қолади.

Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш учун топширувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.

23. Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш комиссияси раиси ва аъзолари ўзлари расмийлаштирган топшириш-қабул қилиш ҳужжатларининг тўлиқлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган бўлиши учун жавобгар бўладилар.

Объектни топшириш-қабул қилиш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, томонлар ўзаро келишган ҳолда асослантирилган сабабларни кўрсатиб, Агентликни огоҳлантиришлари шарт.


24. Қабул қилувчи давлат ташкилоти қабул қилиб олинган республика кўчмас мулк объект(лар)и белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан техник кўрикдан ўтказилади.


25. Агентликнинг республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш бўйича қарори ушбу мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилишига асос бўлади, бошқа асосий воситалар бундан мустасно.

26. Республика кўчмас мулк объектлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бошқа давлат ташкилотига ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолади ва сервитут белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Республика мулки объектлари бир давлат

ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига

оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


1-босқич

Давлат ташкилоти


Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва давлат ташкилотларининг ташаббуси асосида тегишли ҳужжатларни Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этади.


Таклифлар топшириққа мувофиқ ва ташаббус кўрсатиш тартибида берилади









Давлат активларини бошқариш агентлиги


Республика мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, давлат ташкилотига қарор қабул қилишни рад этиш бўйича ёзма хабар юборади.


Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун муддатда












2-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги



Тақдим этилган ҳужжатларни тегишли хулоса олиш учун Молия вазирлигига юборади.



Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун муддатда


Молия вазирлиги



Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Агентликка тегишли хулоса тақдим этади.


Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда










3-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги



Молия вазирлигининг хулосаси асосида тегишли қарор қабул қилади.



Хулоса тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Қарор нусхасини манфаатдор давлат ташкилотига юборади.


Қарор қабул қилинган кундан кейин бир кун муддатда











4-босқич

Давлат ташкилоти


Топшириш ва қабул қилиш учун тегишли комиссия таркибини тасдиқлаш ва объектни топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда



        





Низомга

2-ИЛОВА



Объект паспорти ва фотосуратлари

Объект паспорти



ФОТО 1

Объектнинг номи




Жойлашган жойи (почта манзили)




Балансда сақловчи




Умумий ер майдони (кв.м)




Шундан бино ва иншоотлар эгаллаган майдон (кв.м)




Бинонинг техник тавсифи




Қаватлар сони





Бинонинг ёки унинг қисмининг баланс (қолдиқ) қиймати (минг сўм)




ФОТО 2

Коммуникация тармоқларининг мавжудлиги



Сув таъминоти




Газ таъминоти




Электр энергияси таъминоти




Объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклиф



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 июнь






















































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск