язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.06.2021 й. ПФ-6244-сон "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.06.2021 й.

N ПФ-6244



ҲУДУДЛАРНИНГ САНОАТ

САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ва вилоятларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига аҳолини иш билан банд қилишни кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди ва амалга оширилди.

Натижада, сўнгги тўрт йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоизга, шу жумладан электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, заргарлик саноати, қурилиш материаллари, мебель, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа истеъмол моллари ишлаб чиқариш сингари саноатнинг ҳудудларда жадал ривожланаётган тармоқлари 1,3 баробардан кўпроқ ўсди.

Шу билан бирга, ҳудудларда мавжуд саноат салоҳиятидан, айниқса, қурилиш индустриясини ривожлантиришда норуда минералларнинг хомашё базасини ўзлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Хусусан, керамзит, силикат қуми, шиша хомашёси, қурилиш ва қоплама тошларга эга ўрганилган конларнинг ярмидан кўпи ўзлаштирилмай қолмоқда. Натижада, санитария-техник воситалар бўйича маҳаллий ишлаб чиқариш ички бозорнинг фақатгина 40 фоизини, газбетон блоклар - 51 фоизини, лок-бўёқ маҳсулотлари - 65 фоизини, қурилиш ойналари - 70 фоизини, девор гулқоғозлари - 30 фоизини ташкил этмоқда.

Электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, заргарлик буюмлари, қоғоз саноати, қурилиш материаллари, мебель, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқа маҳаллий саноат тармоқларини (кейинги ўринларда - маҳаллий саноат) жадал ривожлантиришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш "драйверлари" бўлган тармоқларни аниқлаш;

тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўйиш;

сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган хусусий ва хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;

"қўшимча қиймат занжирлари"ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш;

кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, тренинг дастурларидан кенг фойдаланиш;

тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштириш.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб мазкур Фармонга 1-иловада кўрсатилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошираётган кичик тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 2,5 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар;

б) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади:

3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

2-иловага мувофиқ 24 та туманлар (шаҳарлар)ни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган туманлар);

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузурида 3-иловага мувофиқ таркибда Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил қилиш;

ихтисослаштирилган туманларда зарур ер участкаларини ажратган ҳолда, шу жумладан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ҳузуридаги "PSB Capital" МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида "кичиксаноат зоналари"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Вазирлар Маҳкамаси (С. Умурзаков) "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш (С. Аннакличев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, икки ой муддатда ихтисослашув соҳасини инобатга олиб, лойиҳалар амалга оширилиши таклиф қилинадиган туманлар (шаҳарлар) рўйхатини шакллантирган ҳолда 2022-2026 йилларда маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилишини таъминласин.


6. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) ва Молия вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилда:

ихтисослаштирилган туманларда саноат инфратузилмасини ривожлантириш учун 400 миллиард сўм;

геология-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилишини назарда тутсин;

б) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асослантирилган таклифларига биноан ихтисослаштирилган туманларда саноат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласинва ушбу манзилли рўйхатга мувофиқ ишларнинг молиялаштирилишини таъминласин.


7. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2021 йил 1 октябрга қадар ким ошди савдолари натижаларига кўра 500 та норуда фойдали қазилмалар конларининг инвесторларга фойдаланишга берилишини таъминласин.


8. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб 4-иловада кўрсатилган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қурилиш материалларининг мувофиқлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) томонидан декларация қилиш орқали амалга оширилади.


9. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий саноат тармоқларини ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган янги яхлит тизимни жорий этиш тўғрисидаги, қуйидагиларнинг шахсий жавобгарлигини назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаковга маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришга кўмаклашишнинг вертикал тизимини жорий қилиш юзасидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига - "ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш - импортни таҳлил қилиш - ресурс базасини аниқлаш - янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш" тамойили асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш юзасидан.


10. Қуйидаги асосий вазифалар юклатилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппарати тузилмасида штатларининг умумий сони 17 бирликдан иборат бўлган Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) ташкил қилинсин:

маҳаллий саноатдаги идоралар ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш стратегиялари ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишини мувофиқлаштириш;

тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқлар ва ҳудудларнинг рақобатбардошлигини ошириш;

ҳудудларда кичик саноат зоналари ва саноат кластерларини ишга тушириш, кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;

ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш.

Белгилансинки, Котибиятнинг 6 та штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг умумий штат бирликлари доирасида ҳамда қўшимча ажратилаётган 11 та штат бирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг штат бирликлари ҳисобига шакллантирилади.


11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ёрдамчиси лавозими маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига ўзгартирилсин. Бунда, уларнинг котибиятлари штати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан 2 та штат бирлигини ўтказиш ҳисобига 3 та штат бирлигигача кенгайтирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари зиммасига Котибият ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.


13. 2021 йил 1 июлдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари ҳузуридаги Кичик саноат зоналари дирекциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимига тўлиғича мавжуд штат бирликлари ва моддий-техника базаси билан биргаликда ўтказилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда ушбу Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу Фармонда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш, унинг янги тузилмаси ва бошқарув ходимлари штат жадвалини тасдиқлаш тавсия этилсин.


16. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси С.С. Аннакличев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 июндаги

ПФ-6244-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2021 йил 1 июлдан бошлаб ишлаб чиқариш

лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик

фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

томонидан кафолат ва компенсациялар тақдим

этиладиган қурилиш материаллари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи


ТИФ ТН коди


1.

Алюмин профиллар ва алюминдан бошқа маҳсулотлар


7604101009, 7604109000, 7604210000,

7604291009, 7604299000, 7610100000,

7610909000, 7616991009, 7616999009


2.

Пластмассадан ванна, душ, сув ўтказгичлар, ювиниш учун раковиналар, биде ва санитар-техник буюмлар, ўриндиқ ва қопламалар ҳамда шу каби бошқа санитар-техник воситалар


3922900000, 3922100000, 3922200000

3.

Ёғоч қириндили плиталар (ДСП), бошқа турдаги қириндилар асосида плиталар (OSB) ҳамда бошқа турдаги плиталар


4410900000, 4410113000, 4410129000

4.

Гипс ва гипс асосидаги аралашмалардан тайёрланган маҳсулотлар


6809110000, 6809190000, 6809900000

5.

Керамик ғишт


6904100000, 6904900000

6.

Керамикадан санитар-техник буюмлар


6910100000, 6910900000

7.

Гулқоғоз ва шунга ўхшаш бошқа девор қопламалари


4814200000

8.

Линолеум


5904100000

9.

Безакли керамика маҳсулотлари (плиткалар)


6907211000, 6907219009, 6907229003,

6907229009, 6907239003, 6907409003,

6907409005, 6907409009


10.

Гипс маҳсулотлари (қуруқ қурилиш қоришмалари ва бошқалар)


2520, 3214

(2520200000, 2520100000, 3214101009,

3214109000, 3214900001, 3214900009)


11.

Табиий пардозбоп тошлар (сляблардан ташқари)


6802100000, 6802210000,

6802230000, 6802910000, 6802920000,

6802931000, 6802939000


12.

Ойна ва шиша маҳсулотлари


7003, 7005

(7003129900, 7003199000, 7005102500,

7005108000, 7005213000, 7005292500,

7005293500, 7005298000)


13.

Иссиқлик сақловчи буюмлар


3921, 6806, 6815, 7019

(3921110000, 6806100008, 6815990000,

7019390009)


14.

Полимер (ПВХ)дан қопламалар, пластмассадан профиллар ва бошқа буюмлар


3916200000, 3916905000, 3916909000

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 июндаги

ПФ-6244-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга

ихтисослашган туманлар (шаҳарлар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар (шаҳарлар)


Туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви


1.

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани


Цемент ва ундан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, вермикулитни қайта ишлаш


2.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани


Мармар буюмлар, газбетон блоклари ва пардозбоп ғиштларни ишлаб чиқариш


3.

Бухоро вилояти Пешку тумани


Табиий тошларни қайта ишлаш ва пардозбоп плиталарни ишлаб чиқариш


4.

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани


Силикат маҳсулотлар, қурилиш плиталари ва цемент ишлаб чиқариш


5.

Жиззах вилояти Фориш тумани


Базальт хомашёсини қайта ишлаш асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш


6.

Қашқадарё вилояти Китоб тумани


Цемент ишлаб чиқариш ва табиий тош (мармар)ни қайта ишлаш


7.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани


Қурилиш тоши ва шағални қайта ишлаш асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш


8.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри


Газбетон блокларини ишлаб чиқариш


9.

Навоий вилояти Ғозғон шаҳри


Минерал момиқ (вата), табиий тошлардан пардозбоп ва қурилиш плиталарини ишлаб чиқариш


10.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани


Каолинни қайта ишлаш, темирбетон буюмларни ишлаб чиқариш


11.

Наманган вилояти Уйчи тумани


Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш


12.

Наманган вилояти Учқўрғон тумани


Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш


13.

Наманган вилояти Чуст тумани


Пардозбоп ғишт ишлаб чиқариш


14.

Наманган вилояти Поп тумани


Табиий тошни қайта ишлаш, пардозбоп плиталарни ишлаб чиқариш


15.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани


Гипс ва силикат материаллар, цемент ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш


16.

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани


Гипс буюмлар ва минерал момиқ (вата) ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш


17.

Сирдарё вилояти Ховос тумани


Темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш


18.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани


Цемент ва гипсокартон буюмлар ишлаб чиқариш


19.

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани


Гипс буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш


20.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани


Гипс буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш


21.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани


Гипс буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, минерал момиқ (вата) ишлаб чиқариш, табиий тошни қайта ишлаш


22.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани


Гипс ва керамик буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, табиий бўёқлар ишлаб чиқариш


23.

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани


Пардозбоп ғишт ва гулқоғоз (обой) ишлаб чиқариш


24.

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани


Гулқоғоз (обой) ва керамик плиталар ишлаб чиқариш


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 июндаги

ПФ-6244-сон Фармонига

3-ИЛОВА



"Ўзсаноатқурилишматериаллари"

уюшмаси ҳузуридаги Қурилиш материаллари

саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

С.Аннакличев

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раиси, кенгаш раиси


лавозими бўйича

-

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раиси, кенгаш аъзоси


А.Кадирходжаев

-

Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосари, кенгаш аъзоси


А.Акбаржонов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, кенгаш аъзоси


Б.Маматов

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи, кенгаш аъзоси


А.Хамидов

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи, кенгаш аъзоси


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 июндаги

ПФ-6244-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи (етказиб

берувчи) томонидан декларация қилиш орқали

тасдиқланадиган қурилиш материаллари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қурилиш материаллари


ТИФ ТН кодлари


1.

Кварц


2506100000

2.

Бентонит


2508100000

3.

Мармар


2515110000, 2515120000

2515200000


4.

Гранит


2516110000, 2516120000

2516200000, 2516900000


5.

Майда тошлар, майда шағал ва шағал


2517101000, 2517102000


6.

Гипс


2520100000, 2520200000


7.

Асбест


2524100000, 2524900000


8.

Цемент, гипс ёки бошқа минерал боғловчи моддалар билан агломератланган ўсимлик толалари, сомон ёки параха, пайраҳа, бўлакчалар, қириндилар ва бошқа ёғоч чиқиндиларидан тайёрланган панеллар, плиталар, плиткалар, блоклар ва шунга ўхшаш буюмлар


6808000000

9.

Гипс ёки унинг асосидаги қоришмалардан тайёрланган буюмлар


6809110000, 6809190000

6809900000


10.

Асбоцемент, целлюлоза толали цемент ёки шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган буюмлар


6811400001, 6811400002

6811400009, 6811810000

6811820000, 6811890000


11.

Кремнийга бой тош қумидан тайёрланган ғиштлар, блоклар, плиткалар ва бошқа керамика буюмлар


6901000000

12.

Ўтга чидамли бошқа керамика буюмлар


6903100000, 6903201000

6903209000, 6903901000

6903909000


13.

Черепица, дефлекторлар, тутун қувурлари устидаги соябонлар, дудбуронлар қисмлари, керамикадан ясалган меъморий безаклар ва бошқа қурилиш қисмлари


6905100000, 6905900000

14.

Керамик қувурлар, изоляция қувурлари, оқова сув қувурлари ва қувурлар фитинглари


6906000000

15.

Кўчага ётқизиш учун мўлжалланган плиталар, поллар учун, печлар, каминлар ёки деворлар учун керамик кошинлар (пардозлаш плиткалари); мозаика ишлари учун керамик кубиклар ва унинг асосида ёки усиз шунга ўхшаш буюмлар; керамик пардозлаш буюмлари

6907211000  6907219001

6907219002, 6907219003

6907219009, 6907221000

6907229001, 6907229002

6907229003, 6907229004

6907229005, 6907229009

6907231000, 6907239001

6907239002, 6907239003

6907239004, 6907239005

6907239009, 6907301000

6907309001, 6907309009

6907401000, 6907409001

6907409002, 6907409003

6907409004, 6907409005

6907409009


16.

Керамика раковиналар, бет-қўл ювгичлар, раковина консоллари, ванналар, биде, чаноқлар (унитазлар), сув қуйиш бачоклари, писсуарлар ва шунга ўхшаш санитар-техник буюмлар


6910100000, 6910900000

17.

Иссиқ ҳолатда прокатланган, плакировкаланмаган, гальваник ёки бошқа қопламаси бўлмаган эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган, темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат


7208100000, 7208250000

7208260000, 7208270000

7208360000, 7208370000

7208380000, 7208390000

7208400000, 7208512001

7208512009, 7208519100

7208519800, 7208521000

7208529100, 7208529900

7208531000, 7208539000

7208540000, 7208902000

7208908000


18.

Совуқ ҳолатда прокатланган (совуқ ҳолатда сиқилган), плакировкаланмаган, гальваник ёки бошқа қопламаси бўлмаган эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат


7209150000, 7209161000

7209169000, 7209171000

7209179000, 7209181000

7209189100, 7209189900

7209250000, 7209261000

7209269000, 7209271000

7209279000, 7209281000

7209289000, 7209902000

7209908000


19.

Плакировкаланган, гальваник ёки бошқа қопламали эни 600 мм ёки ундан қалинроқ темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат


7210110000, 7210122000

7210128000, 7210200000

7210300000, 7210410000

7210490000, 7210500000

7210610000, 7210690000

7210701000, 7210708000

7210903000, 7210904000

7210908000


20.

Плакировкаланмаган, гальваник ёки бошқа қопламаси бўлмаган эни 600 мм дан кам бўлган темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат

7211130000, 7211140000

7211190000, 7211232000

7211233000, 7211238000

7211290000, 7211902000

7211908000


21.

Плакировкаланган, гальваник ёки бошқа қопламали эни 600 мм дан кам бўлган темир ёки легирланмаган пўлатдан ясси прокат


7212101000, 7212109000

7212200000, 7212300000

7212402000, 7212408000

7212502000, 7212503000

7212504000, 7212506100

7212506900, 7212509000

7212600000


22.

Металл қуймаси ёки бошқа дастлабки шакллардаги коррозияга чидамли пўлат; коррозияга чидамли пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар


7218100001, 7218100009

7218911000, 7218918000

7218991100, 7218991900

7218992000, 7218998000


23.

Коррозияга чидамли пўлатдан эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган ясси прокат


7219110000, 7219121000

7219129000, 7219131000

7219139000, 7219141000

7219149000, 7219211001

7219211009, 7219219000

7219221001, 7219221009

7219229000, 7219230001

7219230009, 7219240001

7219240009, 7219310000

7219321001, 7219321009

7219329000, 7219331001

7219331009, 7219339000

7219341001, 7219341009

7219349001, 7219349009

7219351000, 7219359000

7219902000, 7219908001

7219908009


24.

Коррозияга чидамли пўлатдан эни 600 мм дан кам бўлган ясси прокат


7220110001, 7220110009

7220120000, 7220202100

7220202900, 7220204100

7220204900, 7220208100

7220208900, 7220902000

7220908000


25.

Коррозияга чидамли пўлатдан ўрамларга эркин ўралган иссиқ ҳолатда прокатланган чивиқлар


7221001000, 7221009000

26.

Коррозияга чидамли пўлатдан бошқа чивиқлар


7222111101, 7222111109

7222111900, 7222118101

7222118109, 7222118901

7222118909, 7222191000

7222199000, 7222201101

7222201109, 7222201900

7222202100, 7222202900

7222203100, 7222203900

7222208100, 7222208900

7222305101, 7222305109

7222309100, 7222309701

7222309709


27.

Коррозияга чидамли пўлатдан сим


7223001100, 7223001901

7223001909, 7223009100

7223009900


28.

Металл қуймаси ёки бошқа дастлабки шакллардаги легирланган пўлатнинг бошқа турлари; легирланган пўлатнинг бошқа турларидан ярим тайёр маҳсулотлар


7224101000, 7224109000

7224900200, 7224900300

7224900500, 7224900700

7224901400, 7224901800

7224903100, 7224903800

7224909000


29.

Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан эни 600 мм ёки ундан кўп бўлган ясси прокат


7225110000, 7225191000

7225199000, 7225301000

7225303000, 7225309000

7225401201, 7225401209

7225401501, 7225401509

7225404000, 7225406000

7225409000, 7225502000

7225508000, 7225910000

7225920000, 7225990000


30.

Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан эни 600 мм ёки ундан кам бўлган ясси прокат


7226110000, 7226191000

7226198000, 7226200000

7226912000, 7226919100

7226919900, 7226920000

7226991000, 7226993000

7226997000


31.

Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан ўрамларга эркин ўралган иссиқ ҳолатда прокатланган чивиқлар


7227100000, 7227200000

7227901000, 7227905000

7227909500


32.

Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан ясалган бошқа чивиқлар; легирланган пўлатнинг бошқа турларидан бурчаклар, шаклдор ва махсус профиллар; бурғулаш ишлари учун легирланган ва легирланмаган пўлатдан ичи ғовак чивиқлар


7228102000, 7228105000

7228109000, 7228201000

7228209100, 7228209900

7228302000, 7228304100

7228304900, 7228306100

7228306900, 7228307000

7228308900, 7228401000

7228409000, 7228502000

7228504000, 7228506100

7228506900, 7228508000

7228602000, 7228608000

7228701000, 7228709000

7228800000, 7229200000


33.

Легирланган пўлатнинг бошқа турларидан симлар


7229902000, 7229905000,

7229909000


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 июнь