ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

"Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.06.2021 й. 356-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 июндаги

356-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Гидрометеорология хизмати аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолини гидрометеорологик ва иқлимий ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизация қилиш, тизим фаолиятига замонавий ахборот ҳамда сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ УЧУН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда - "Ўзгидромет") тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар "Ўзгидромет"га тақдим этади.

Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида гидрометеорология соҳасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.


5. "Ўзгидромет" бош директори томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.


6. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 20 апрелга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


7. Комиссия хулосаси асосида "Ўзгидромет" бош директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 майга қадар чиқарилади.


8. Кўкрак нишони ҳар йили 7 май - "Ўзгидромет" ташкил топган кун арафасида "Ўзгидромет" бош директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


9. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.


10. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, "Ўзгидромет" бош директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. "Ўзгидромет" ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холисона кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Гидрометеорология хизмати аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига тақдим этади.


Ҳар йили 1 апрелга қадар









2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.


Ҳар йили 20 апрелга қадар









3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази


Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг буйруғини чиқаради.


Ҳар йили 1 майга қадар









4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар)


"Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлайди.


Ҳар йили 7 май - "Ўзгидромет" ташкил топган кун арафасида



            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 июнь







































Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск