ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2021 й. 356-сон "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2021 й.

N 356




"ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК НИШОНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг буюртмасига мувофиқ "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 июндаги

356-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Гидрометеорология хизмати аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр.

Кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида айлана бўйлаб баландлиги 2 миллиметр бўлган "GIDROMETEOROLOGIYA XIZMATI A`LOCНISI" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг марказий қисмида метеорология кузатувлари учун асосий ускуна бўлган автоматик метеорология станцияси, унинг ўнг томонида баланд тоғлар ва унинг ортидан чиқиб келаётган қуёш ҳамда тоғлардан қуйида гидрологияни рамзий маънода ифода этувчи уч қаторда тўлқинсимон чизиқлар акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг пастки четлари бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи тасвирланган. Дафна япроқларининг устида метеорологларнинг шамол тезлиги ва йўналиши бўйича маълумот берувчи "шамол гули" белгиси акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида қавариқ айлана марказида уч қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "GIDROMETEOROLOGIYA", "SOHASIDAGI SAMARALI", "MEHNATLARI UCHUN" сўзлари ёзилган.

Барча ёзувлар ва тасвирлар зарҳал рангда бўлиб, қавариқдир.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметр. Қадағич эни 22 миллиметрли мовий рангдаги шойи лента билан қопланган. Лентанинг ўртасидан эни 0,5 миллиметрли иккита оқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.


"Гидрометеорология хизмати аълочиси"

кўкрак нишони

Олд томони


Орқа томони


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 июндаги

356-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Гидрометеорология хизмати аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган оқ рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "GIDROMETEOROLOGIYA", иккинчи сатрда "XIZMATI A`LOCНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун "№" белгиси ва 17 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Gidrometeorologiya xizmati markazi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "GIDROMETEOROLOGIYA", иккинчи сатрда "XIZMATI A`LOCНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Bosh direktor" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.


"Гидрометеорология хизмати аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 июнь










































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск