ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.06.2021 й. 3308-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 09.06.2021 й. 12-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 9 июнда 3308-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2021 йил 9 июндаги

12-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети қошидаги

академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат

юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш

орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда - академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига (кейинги ўринларда - ТДЮУ) кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


абитуриент - ТДЮУ бакалавриатига академик лицей тавсияси бўйича тест синовларисиз, суҳбат ўтказиш орқали кираётган академик лицей битирувчиси;


махсус комиссия - ҳар йили ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган битирувчиларга тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;


қабул комиссияси - ҳар йили ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган ТДЮУ бакалавриатига қабулни ташкил этадиган, шу жумладан абитуриентлар ҳужжатларини қабул қиладиган ва уларга маслаҳат берувчи комиссия.


суҳбат комиссияси - ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш мақсадида ТДЮУ тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;


2. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилинади. Талабалар ТДЮУда тўлов-контракт асосида ўқийди.


3. ТДЮУ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.


4. Абитуриентлар учун суҳбат:

академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражасини;

юридик касбни танлашда мотивациясини (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш);

нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини;

умумий дунёқаришининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш бўйича ўтказилади.


5. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. МАХСУС КОМИССИЯНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТАВСИЯНОМА БЕРИШ


6. Махсус комиссия ҳар йили 10 июндан кечикмасдан 7 нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ТДЮУ, академик лицей ходимлари киритилади.

Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.

Махсус комиссияга комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.

Тошкент давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори - академик лицей директори (кейинги ўринларда - академик лицей директори)лавозими бўйича махсус комиссиянинг раиси ҳисобланади.


7. Битирувчилар ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади. Бунда, ариза махсус комиссия котибига топширилади.

Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.


8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

фанларни ўзлаштирганлик тўғрисида академик маълумотнома;

битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат;

битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицей ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқаларни) тасдиқловчи ҳужжатлар.


9. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда битирувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади.


10. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ва мажлисга таклиф этилган битирувчилар рўйхати комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


11. Мажлислар ўтказиш жадвали академик лицейнинг расмий веб-сайтида мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал эълон қилинади.


12. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


13. Тавсиянома бериш масаласи кўриб чиқилаётганда, махсус комиссия қуйидаги асосий минимал талабларни ҳисобга олади:

а) битирувчининг академик лицейдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши (5 (беш) баҳолик тизимда 4 (тўрт) баҳо ва ундан юқори бўлиши керак);

б) битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга эканлиги:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill ва CAE ҳамда CEFR халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome dEtudes en Langue Francaise (DELF), Test de Connaissance du Francais (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

хитой, корейс ва бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

в) битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицей ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқалар);

г) битирувчининг академик лицейдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий чора қўлланилмаганлиги.

Мазкур бандда кўрсатилган асосий минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда, битирувчининг академик лицейдаги бутун ўқиш даври ҳисобга олинади.


14. Зарурат бўлганда, тақдим этилган хужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида битирувчи суҳбат учун махсус комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин. Суҳбат жараёни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлайдиган хонада ўтказилади.


15. Битирувчига тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш ҳақидаги махсус комиссия қарори мажлисда иштирок этган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда комиссия ҳар бир аъзосининг битирувчи тўғрисидаги асослантирилган фикри комиссия мажлиси баённомасида қайд этилади.


16. Махсус комиссия мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.


17. Махсус комиссиянинг қарори асосида академик лицей директори томонидан битирувчига тавсиянома берилади.


18. Тавсиянома бериш уни олган битирувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг 2 кундан кечикмасдан академик лицей директори буйруғи билан расмийлаштирилади. Тавсиянома олган битирувчига буйруқдан кўчирма берилади.


19. Тавсиянома бериш ҳақидаги буйруқ қабул қилингандан сўнг бир кун ичида қабул комиссиясига фойдаланиш учун юборилади.



3-БОБ. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


20. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 25 июндан 5 июлгача қабул қилинади.

Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.


21. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.

Абитуриентлар ТДЮУ ректори номига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризани ушбу Низомга 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда тўлдиради.


22. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага диплом ва иловаси электрон шаклда илова қилинади.

Аризага илова қилинаётган ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак.

Аризани унга ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалар кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.


23. Ушбу Низомнинг 20-22-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва абитуриентга билдиришнома юборилади ҳамда абитуриентга ҳужжатларнинг аслини ўз вақтида топшириш зарурати тўғрисида хабар берилади.

Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.


24. Агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 20-22-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича абитуриентга тегишли хабарнома юборилади. Бунда, абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.


25. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни ТДЮУнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.



4-БОБ. СУҲБАТ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


26. Якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10-20 июль кунлари суҳбат комиссияси томонидан ўтказилади. Объектив сабабларга кўра ушбу муддатларда суҳбат ўтказиш имконияти бўлмаса, ТДЮУ якка тартибдаги суҳбат ўтказиш муддатини бу ҳақда абитуриентларни камида уч кун аввал хабардор қилган ҳолда, ўзгартириши мумкин.


27. Суҳбат комиссияси ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан 7 нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Суҳбат комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ТДЮУ ходимлари киритилади.

Суҳбат комиссияси таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг Суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.

Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.

Суҳбат комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.


28. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилишига қадар абитуриентлар учун маслаҳатлар ташкил этилади, маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


29. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлашни ташкил этиш учун жавобгарлик қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.


30. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвали ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат бошланишидан камида уч кун олдин жойлаштирилади.


31. Якка тартибдаги суҳбат ТДЮУдаги таълим тилларида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат тили абитуриентнинг ўзи томонидан белгиланиб, унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.


32. Абитуриентлар якка тартибдаги суҳбатдан ўтишлари учун навбат билан киритилади. Якка тартибдаги суҳбатга абитуриент биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) билан ташриф буюради.


33. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки уларни бошқа абитуриентга бериши, шунингдек, бошқа абитуриентга ёрдам бериши қатъиян тақиқланади.

Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбатдан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловада берилган шаклга мувофиқ суҳбат комиссияси котиби томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


34. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси аъзолари томонидан абитуриентга мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар берилади.

Бунда ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган йўналишлар бўйича бериладиган саволлар рўйхати академик лицей ўқув дастурлари доирасида шакллантирилади ҳамда ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган саволлар рўйхати ТДЮУнинг расмий веб-сайтига якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун аввал жойлаштирилади.

Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 45 дақиқагача давом этиши мумкин. Мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган йўналишлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.

Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар суҳбат комиссияси котиби томонидан принтерда чоп этилади ва абитуриентга тақдим қилинади.

Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.


35. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби абитуриентга суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.

Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.

Суҳбат комиссияси баённомасида абитуриентлар рўйхати камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб жойлаштирилади.


36. Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва раис томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.

Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади. Якка тартибдаги суҳбат жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилиниши мумкин.


37. Суҳбат натижалари ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.


38. Абитуриентлар ўқишга қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

жадвал бўйича якка тартибдаги суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);

якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизи ва ундан кам балл тўпланганда.


39. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.


40. Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан ТДЮУ ректорининг буйруғи билан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркибига тегишли фанлар бўйича малакали мутахассислар киритилади.

Махсус ва Суҳбат комиссиялари таркибига киритилган шахсларнинг апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


41. Якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган абитуриент апелляция комиссиясига суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ёзма тартибда апелляция бериш ҳуқуқига эга.


42. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.


43. Апелляция комиссияси томонидан апелляция фақат абитyриент иштирокида, суҳбат жараёни ёзиб олинган видеотасвир асосида кўриб чиқилади.


44. Абитуриентнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссияси қyйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

эътироз асосли бўлса, апелляцияни қаноатлантириш ва суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш.


45. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул комиссиясига ўқув йили бошланишига қадар ҳужжатларнинг аслини, шунингдек, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатнинг асл нусхасини тақдим этади.

Ҳужжатларда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади (ТДЮУ талабалар сафидан четлаштирилади), ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилади.


46. Якка тартибдаги суҳбат натижалари 1 августга қадар ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.



5-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


47. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи 10 августдан кечиктирмасдан қабул қилинади.


48. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан сўнг ТДЮУ билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун 3 нусхада ва жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

ТДЮУ бакалавриатига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия қилинган абитуриентлар учун тўловлар ҳар йили қонунчилик ва шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.


49. Абитуриентларни ТДЮУга ўқишга қабул қилиш юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан контракт тўлови тўлангандан сўнг ТДЮУ ректорининг буйруғи билан 15 сентябрдан кечиктирмай расмийлаштирилади.

Ушбу абитуриентларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


50. Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.


51. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган абитуриентларнинг якка тартибдаги суҳбат натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.


52. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети қошидаги

академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат

юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш

орқали ўқишга қабул қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Ижро муддати


1-босқич

      

Тавсияномалар беришни ташкил қилиш




1. Академик лицей битирувчиларига тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия тузиш.



ҳар йили, 10 июндан кечикмасдан

2. Академик лицей битирувчилар томонидан Махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш.



ҳар йили, 20 июндан кечикмасдан

3. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва академик лицей веб-сайтига жойлаштириш.



мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал

4. Махсус комиссия томонидан академик лицей битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқиш.



ҳар йили, 20 июндан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда





2-босқич

       

Тавсияномалар бериш




1. ТДЮУ ўқув ишлари бўйича проректори- академик лицей директори буйруғини расмийлаштириш.



Махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг 2 кундан кечикмасдан

2. Тавсиянома бериш ҳақидаги буйруқни Тошкент давлат юридик университетига юбориш.



Буйруқ чиқарилгандан сўнг бир кун ичида






3-босқич

          

Абитуриентлар томонидан ҳужжатларни

ТДЮУ қабул комиссиясига топшириши


1. Қабул қилиш ҳақидаги аризани электрон шаклда реал вақт режимида тўлдириш.


2. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага тегишли ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиш.


25 июнь-5 июль






4-босқич

Ҳужжатларни текшириш, аризаларни

рўйхатдан ўтказиш ва камчиликлари

ҳақида хабардор қилиш



1. Аризани барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг унга алоҳида рақам бериш орқали рўйхатга олиш ва абитуриентга бу ҳақида электрон почта орқали хабар юбориш.



Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида

2. Агар тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, абитуриентга электрон почта орқали камчиликларни тузатиш ва белгиланган қабул муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш ҳақида тегишли хабарнома юбориш.


Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида





5-босқич

Якка тартибдаги суҳбатни

ташкил этиш ва ўтказиш




1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва ТДЮУ веб-сайтига жойлаштириш.



Қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан уч кун олдин

2. Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражасини, юридик касбни танлашда мотивациясини (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш), нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини ва умумий дунёқаришининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш учун суҳбат комиссияси томонидан якка тартибда суҳбат ўтказиш.


10 июль - 20 июль





6-босқич

Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан Апелляция комиссиясини ташкил этиш.


Якка тартбдаги суҳбат натижалари эълон қилинган куни






7-босқич

Якка тартибдаги суҳбат натижаларини

Адлия вазирлигига юбориш




1. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини рейтинг тизими (0 дан 100 баллгача) асосида аниқлаш ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган мажлис баённомасига киритиш.



1 августгача

2. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини абитуриентларни ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Адлия вазирлигига юбориш.






8-босқич

ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги адлия вазирининг буйруғини қабул қилиш.


10 августдан кечиктирмасдан






9-босқич

Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш.


ўқув йили бошланишидан олдин






10-босқич

Қабул қилишни расмийлаштириш,

ўқиш учун тўловни амалга ошириш




1. Ўқиш учун контрактлар тузиш.



10 августдан кейин

2. ТДЮУ ҳисоб рақамига ўқиш учун тўловларни амалга ошириш.



ТДЮУ ва шартнома шартларида белгиланган муддатда

3. Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат этиш тўғрисидаги ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.



2 сентябрь

4. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.



контракт суммаси тўлагандан сўнг 15 сентябрдан кечикмасдан


         





Низомга

2-ИЛОВА


Тошкент давлат юридик университети ректори

____________________________________га

(Ф.И.О.)

______________________________________

___________________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади))


А Р И З А

Тошкент давлат юридик университети

бакалавриатига қабул тўғрисида

Менга


йўналишида таълим олиш учун


(таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус)


суҳбатдан ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим





(ўрта махсус)


(таълим муассасасининг номи)

_____________________________________________ни _______ йилда тугатганман.


Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия _________ N ___________________

Суҳбатдан


тилида ўтаман.



(ўзбек, рус)



Туғилган вақтим ва жойим:






йил,



(кун)


(ой)


(йил)


(туғилган жойи)

Доимий яшаш манзилим:



(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ)

              

Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти:




,


(серия)


(номер)


(қачон ва ким томонидан берилган)

      

Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлиги ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса)

          

(олимпиада фани, танлов фани (ихтисослиги), спорт

           

мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин)

Ногиронлиги ҳақида маълумот



(номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)

Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.



(абитуриентнинг Ф.И.О.)


(имзо)


(ариза бериш санаси)

     





Низомга

3-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

___________________ шаҳри

20____ йил "___" _______________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент

           

(Ф.И.О.)

қуйидаги сабабларга кўра якка тартибдаги суҳбатдан соат_____:_____ да четлатилди:


q тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);


q бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган;


q бошқа абитуриентга ёрдам берган;

          

(низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.

Комиссия котиби





(Ф.И.О.)


(имзо)

        





Низомга

4-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига

қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан

ўтган абитуриентнинг жавобларини

БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ


Сана ____________


Абитуриентнинг Ф.И.О. ___________________________________________

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Баллар


1.

Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси



2.

Юридик касбни танлашда мотивацияси (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш)



3.

Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини



4.

Умумий дунёқаришининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги



Изоҳ:


           

           

Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси:

    

(Ф.И.О.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 июнь












































Время: 0.0439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск