ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 10.06.2021 й. 362-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 июндаги

362-сон қарорига

ИЛОВА



Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ

сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг

бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

имтиёзли шартлар - фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий фоиз ставкасида ва ундан кам миқдорда белгиланган фоизлар;


қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар шоли етиштирувчи юридик шахслар;


қишлоқ хўжалиги техникалари - шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари;


субсидия - қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникалари қийматининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми;


талабгорлар - қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалиги ташкилотлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) тақдим этган ҳисоб-китобларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратади.


4. Қишлоқ хўжалиги техникалари қийматининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТЕХНИКАСИ ҚИЙМАТИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Субсидиялар фақат талабгор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.


6. Талабгор шоли экадиган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномасини тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ олинадиган техниканинг қийматини тўлаб беради.


7. Талабгорлар субсидия олиш учун туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимларига ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг суммаси, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисида ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш бўйича шартнома нусхаси;

қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қишлоқ хўжалиги техникаси русумини тасдиқловчи техник паспортлар борлиги, талабгорнинг (юридик шахс) баланс ҳисоботларига киритилганлиги;

талабгор шоли етиштириш учун ўз ер майдонига эгалигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги;

қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчининг тегишли ускуна бўйича прейскурант нархини тасдиқловчи хужжат нусхаси.


8. Туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни уч иш кунида ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижасида талабгар субсидия олиш учун тақдим этган ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ бўлса барча ҳужжатлар жамланмаси қабул қилган куннинг эртасига (бир иш кунида) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.


9. Қуйидаги ҳолларда субсидия олиш учун талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бир иш кунида қайтарилади:

қишлоқ хўжалиги техникалари имтиёзли шартлар асосида бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар кредитлари ҳисобидан ёки бошқа субсидияларни тақдим қилиш шартлари асосида сотиб олинган бўлса;

мазкур Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки маълумотлар асоссиз бўлганда.

Талабгор субсидия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимларидан кунлик қабул қилган ҳужжатларни республика бўйича жамлайди, таҳлил қилади ва эртаси куни (бир иш кунида) Жамғармага тақдим этади.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талабгорлар билан биргаликда Жамғармага тақдим этилаётган буюртмаларнинг ишончлилиги учун масъул ҳисобланади.


12. Жамғарма тақдим этилган буюртмаларни уч иш кунида ўрганиб чиқади ва ушбу буюртмалар Вақтинчалик низомнинг 7-банди талабларига мос келган тақдирда, Жамғармага ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия ажратилади.


13. Сотиб олинаётган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизгача бўлган миқдордаги субсидия пул маблағларини талабгорнинг аризада кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига ўтказиш орқали ажратилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Жамғарма томонидан ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланишни ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

15. Талабгорлар тайёрланаётган ва тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги юзасидан қонунчиликка мувофиқ масъул ҳисобланади.


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА


Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ

сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг

бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Талабгор

(замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар)


Талабгорлар субсидия олиш учун туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги талаб этилган ҳужжатларни тақдим этади.


Зарурат ҳолларда

(2021 йил

31 декабрга қадар)




2-босқич


Туман қишлоқ хўжалиги бўлими


Талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Вақтинчалик низом талабларига мос келган тақдирда, субсидия ажратиш учун ҳужжатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.


3 иш кунида




Агар ҳужжатларни ўрганиш натижасида Вақтинчалик низомнинг 9-бандида кўрсатилган талаблар аниқланса барча ҳужжатлар жамламаси талабгорга ёзма равишда қайтарилади.

1 иш кунида

3-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман қишлоқ хўжалиги бўлимларидан кунлик қабул қилган ҳужжатларни республика бўйича жамлайди, таҳлил қилади ва эртаси куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим этади.

1 иш кунида











4-босқич


Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Вақтинчалик низомга мувофиқ тақдим этилган буюртмаларни ўрганиб чиқади ва ушбу буюртмалар Вақтинчалик низом талабларига мос келган тақдирда, Жамғармага ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия ажратилади.


3 иш кунида







Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ

сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари

учун субсидия олишга

АРИЗА

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами, телефон, факс)

манзили бўйича рўйхатдан ўтказилган:

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

(гувоҳнома рақами, берилган санаси ва уни берган орган)

номидан

(ариза берувчи раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)


Қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинганлиги муносабати билан техника қийматининг 20 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратишни сўраймиз.


Ташкилот почта манзили:______________________________________________

СТИР рақами:________________________________________________________

Электрон почта манзили:_______________________________________________

Банк коди ва банк ҳисобварағи:_________________________________________

Илова: ________ варақ

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

20 ____ йил "____"_______________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 июнь




































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск