ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 12.06.2021 й. 08/15-05/01-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 11.06.2021 й. 20-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.06.2021 й. 2038-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2021 й.

N 2038-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

12.06.2021 й.

N 08/15-05/01


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

11.06.2021 й.

N 20


ҚАРОРИ



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сонли Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис

Ш.Ш. Шарахметов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

               





Қарорга

ИЛОВА



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар

ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув функцияларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган шахслар, шунингдек хорижий давлат корхоналарининг раҳбарлари, хорижий таниқли сиёсатчилар ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;";

ўн олтинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш - пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;

юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси - чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилмадир (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);

учинчи томон - Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.".


2. 4-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабардор қилмасдан тўхтатиб туриш, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;";

ўн учинчи хатбошидаги "ва уларнинг яқин қариндошлари" деган сўзлар "уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш.".


3. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Биржалар биржа аъзоларига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни мустақил равишда тўхтатиб туриш, бунда юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобига тушадиган маблағларни ўтказиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат бериш ва тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш имконияти яратиб бериши шарт.".


4. 6-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик талабларини бажармаётган биржа аъзоларига нисбатан мутаносиб равишда санкцияларни қўллаш;";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"биржа томонидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш мақсадида биржа аъзосининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан биржанинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича зарур ҳужжатлар ва маълумотни талаб қилиш ҳуқуқини;";

ўн биринчи хатбошиси тегишлича ўн иккинчи хатбошиси деб ҳисоблансин.


5. Қуйидаги мазмундаги 7-1 ва 7-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"7-1. Биржа аъзоларининг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.

Агарда биржа аъзоларининг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жойлашган мамлакатнинг қонунчилик билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги енгилроқ ички назорат чора-тадбирлари назарда тутилган бўлса, улар мазкур Қоидаларга амал қилишлари керак.

7-2. Биржа аъзоси ўзининг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни риоя қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, биржа аъзосининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида биржа аъзосининг бош офиси бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.".


6. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида биржанинг ваколатли ходими биржа аъзоларининг раҳбарларини, бенефициар мулкдорларини ва аффиланган шахсларини (агар мавжуд бўлса) идентификациялаши ва уларни Рўйхат билан солиштириши керак.

Биржанинг ваколатли ходими биржа аъзоларининг рахбарлари, бенефициар мулкдорлари ёки аффилланган шахслари (агар мавжуд бўлса) Рўйхат билан тўлиқ мос келган тақдирда, бу ҳақида дарҳол махсус ваколатли давлат органига, Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳамда биржа раҳбарига хабар бериши шарт.".


7. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Масъул шахс лавозимига тайинланаётган шахс жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ҳамда биржа савдоси қоидаларини билиши керак.".


8. 13-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирларини кўриш;";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида иштирок этиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни биржа фаолиятида иштирок этувчи биржа аъзоси ходимларга етказиш.";

ўн биринчи хатбошиси тегишлича ўн учинчи хатбошиси деб ҳисоблансин.


9. 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

қитиш мунтазам равишда, йилига камида бир марта ўтказилади.".


10. 16-2-бандда:

иккинчи хатбошидагиқайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша" деган сўзлар "мижоз номидан иш юритувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Aгар мижознинг бенефициар мулкдорини аниқлашнинг имкони бўлмаса, биржа аъзолари мижознинг раҳбарини идентификациялашлари керак.";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари ёки бенефициар эгаси бўлган юқори мансабдор шахсларнинг яқин шахсларига нисбатан биржа аъзоларининг масъул ходимлари:";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахс, унинг оила аъзолари ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига фақатгина биржа аъзосининг раҳбарияти рухсати билан киришиши (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш);".


11. Қуйидаги мазмундаги 16-3-банд билан тўлдирилсин:

"16-3. Биржа аъзолари мазкур Қоидаларнинг 16-2-банди иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик биржа аъзосининг зиммасида қолади. Бунда биржа аъзоси:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;

учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.

Мазкур банднинг юқорида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, биржа аъзолари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.".


12. 17-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.";

иккинчи хатбошиси тегишлича учинчи хатбошиси ҳисоблансин.


13. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Биржанинг аъзоси, агар мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни қўллаш имкони бўлмаса, мижоз билан иш муносабатларига киришни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек, махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.".


14. 23-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ биржа аъзоси томонидан таваккалчилик юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.".


15. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Aгар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.".


16. Қуйидаги мазмундаги 25-1-банд билан тўлдирилсин:

"25-1. Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржалар билан биргаликда йилига камида бир марта, шунингдек биржа савдоларидаги ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан биржа аъзолари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.".


17. 26-бандда:

еттинчи хатбошидаги "ҳақиқий эгаси" деган сўзлар "бенефициар мулкдори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "ва уларнинг яқин қариндошлари." деган сўзлар "уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар." деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. Қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Биржа аъзолари Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган шубҳали операцияни эрта аниқлаш бўйича услубий қўлланмаларни татбиқ этишлари мумкин.".


19. 32-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ оперциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилиши лозим, агарда:";

еттинчи хатбоши "операцияси тўхтатиб турилганда" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилганда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржа аъзолари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.".


20. 37-бандда:

биринчи хатбоши "иш ёзишмаларини" деган сўзлардан кейин "ва ҳар қандай таҳлил натижаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ мижоз сўровномасида қайд этилади.".


21. Қуйидаги мазмундаги 37-1-банд билан тўлдирилсин:

"37-1. Биржалар ошкор қилмаслик ва сақлаш муддатлари бўйича талабларга риоя этган ҳолда барча ҳужжатларнинг электрон нусхаларини сақлашлари мумкин.".


22. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Мижознинг лозим даражада текширилганлиги ҳақида, шу жумладан, мижознинг сўровномасидан маълумот учинчи томонларга уларнинг сўровига биноан берилиши мумкин.".


23. 40-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига ҳам мазкур Қоидалар билан белгиланган талаблар қўлланилади.".


24. Қуйидаги мазмундаги 40-1-банд билан тўлдирилсин:

"40-1. Биржа аъзосининг ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.".


25. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловага мувофиқ таҳрирдаги 1 - 3-иловалар билан тўлдирилсин.


26. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика универсал агросаноат биржаси билан келишилган.






Ўзгартишлар ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

1-ИЛОВА



Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Фамилияси, исми ва отасининг исми.


2. Туғилган санаси ва жойи.


3. Фуқаролиги ҳақида маълумотлар.


4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами.


5. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.


6. Фуқаро паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат (ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи).


7. Мобил телефони рақами (агар мавжуд бўлса).






Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

2-ИЛОВА



Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни

идентификациялашда зарур бўладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) тўлиқ, шунингдек, агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

в) солиқ тўловчининг идентификация рақами;

г) жойлашган жойи (почта манзили), шунингдек рўйхатдан ўтган офисининг манзили ва бош офисининг манзили, агар у биринчисидан фарқ қилса;

д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;

е) лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;

ж) имзо ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар ёки юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификациялаш тўғрисида маълумотлар;

з) юридик шахс таъсисчилари (йирик акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда мижознинг устав фонди (капитали)даги уларнинг улушлари тўғрисида маълумотлар;

и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

к) юридик шахснинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;

л) телефон рақамлари.


2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) Мазкур қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;

в) фаолият амалга ошириладиган жой;

г) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;

д) телефон рақамлари;

е) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.






Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

3-ИЛОВА



Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларнинг 1, 2-иловаларида кўрсатилган маълумотлар.


2. Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар.


3. Мижознинг юқори мансабдор шахс (унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс) эканлиги тўғрисида белги.


4. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан, таваккалчиликни баҳолаш асослари.


5. Биржа аъзоси томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.


6. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана.


7. Мижоз анкетаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.


8. Мижоз билан ишлашга масъул ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.


9. Қоғоз шаклидаги мижоз анкетасини тўлдирган ходим имзоси (фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда) ёки электрон кўринишдаги мижоз анкетасини (биржа аъзосининг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда) тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.


10. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июнь















































Время: 0.0106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск