ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикасининг 14.06.2021 й. ЎРҚ-696-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.05.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.05.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.06.2021 й.

N ЎРҚ-696



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-cонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 3, 201-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"идентификацияловчи ID-картаси (бундан буён матнда идентификацияловчи карта деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида идентификацияловчи карта эгасининг шахсини ва фуқаролигини, шунингдек доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган, эгасининг шахсига доир биографик ва биометрик маълумотлар киритилган электрон жисмга (чипга) эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ёки чет давлатфуқаросига ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахсга бериладиган ҳужжат";

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 5-модда:

биринчи қисмининг "б" бандидаги "доимий пропискадан ўтган" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "доимий пропискада турганлик" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;


3) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ушбу Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида аниқлаши мумкин";


4) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) - ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) - фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда";


5) 19-модданинг иккинчи қисми "назарда тутилган шарт" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикасида туғилган ва яшаб келаётган ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 28-модданинг:

биринчи қисмидаги "фуқаролиги олинганлиги" деган сўзлар "фуқаролигига қабул қилинганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "фуқаролиги олинганлиги" деган сўзлар "фуқаролигига қабул қилинганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 37-модданинг иккинчи қисмидаги "яшаш жойидаги" деган сўзлар "яшаш ёки вақтинча турган жойидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 38-модда:

биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспорт ёки идентификацияловчи карта (яшаш гувоҳномаси)";

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси "паспорти" деган сўздан кейин "ёки идентификацияловчи картаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "паспорт" деган сўздан кейин "ёки идентификацияловчи карта" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 39-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси "паспорт" деган сўздан кейин "ёки идентификацияловчи карта" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси "паспорти" деган сўздан кейин "ёки идентификацияловчи картаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 43-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисидаги аризаси ва аризага илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг ваколатли органи сўрови бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ариза берувчида унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда ариза берувчига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси ёхуд Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилади";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси ушбу Қонун 5, 6, 13 - 16 ва 32-36-моддаларининг талаблари бузилган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси ички ишлар органининг хулосасига асосан олиб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси олиб қўйилаётган шахс мазкур хулосадан норози бўлган тақдирда, у ўзининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли";


11) 45-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига кириб келганлигини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн беш йил ва ундан ортиқ йил давомида доимий яшаб келаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар";

олтинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12) 51-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ушбу Қонунда белгиланган тартибда олган шахсга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

ички ишлар органи томонидан - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

консуллик муассасаси томонидан - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсга ички ишлар органи томонидан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси берилади.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётганида унга ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳужжати берилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш рухсат этилган шахсга, шу жумладан болага Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади";


13) 55-модда 1-банди биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "Кенгашининг" деган сўз "Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июнь


"Халқ сўзи", 2021 йил 15 июнь











































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск