ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2021 й. ПҚ-5146-сон "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
14.06.2021 й.
N ПҚ-5146
ПАРРАНДАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА
ТАРМОҚ ОЗУҚА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА
ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Паррандасаноат" уюшмасининг 2021 йил 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш таклифи маъқуллансин.
3. Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган компенсация тўловларини қоплаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб берилсин.
4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ "Микрокредитбанк" АТБга йўналтирилсин. Бунда,
1-босқичда - 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 июлга қадар, шундан 15 миллион АҚШ доллари "Микрокредитбанк" АТБнинг устав капиталини ошириш учун;
2-босқичда - 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтирилади.
Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун "Микрокредитбанк" АТБга 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади.
5. Белгилансинки:
а) "Микрокредитбанк" АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар қуйидагиларни молиялаштириш учун ажратилади:
паррандачилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдириш;
гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналари, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш;
б) "Микрокредитбанк" АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобига бошқа тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳам молиялаштирилиши мумкин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
2021 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади;
2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
"Паррандасаноат" уюшмасига аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан паррандачилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг 6 ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 фоизи, бироқ ойига 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми қоплаб берилади. Бунда, мазкур харажатлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 5 миллиард сўм йўналтирилади.
7. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин.
Белгилансинки, "Паррандасаноат" уюшмаси раиси бир вақтнинг ўзида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда 2021 йил якунига қадар 2-иловага мувофиқ парранда маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш чораларини кўрсин.
9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар ветеринария-санитария талабларининг халқаро тажрибасига асосан паррандачилик корхоналарини технологик лойиҳалаштириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва 2022 йил 1 январдан бошлаб ташкил этилаётган паррандачилик лойиҳаларининг ушбу меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси бир ой муддатда паррандачилик тармоғига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин ва 2022 йил 1 январга қадар ривожланган хорижий давлатлардаги тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда республикада наслчилик ва омухта ем йўналишида лойиҳалар амалга оширилишини таъминласин.
11. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 35а-уйда жойлашган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги собиқ Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди (асосий воситалари) билан биргаликда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
12. Томорқа хўжаликларида паррандаларнинг анъанавий ва касалликларга чидамли зот ва турлари парваришини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
юқори маҳсулдор хонаки паррандаларнинг репродуктив подаларини шакллантириш;
наслли тухум инкубациясини йўлга қўйиш ҳамда парранда зотларини синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш;
шахсий томорқа хўжаликларига мос, ихчам парваришлаш технологиялари ва органик озуқалар турларини яратиш;
аҳолида парранда боқиш ва органик маҳсулот етиштириш кўникмаларини шакллантириш.
13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида базавий молиялаштириш шартлари асосида фаолият юритувчи 4 та штат бирлигидан иборат "Паррандачилик селекцияси ва технологияси" бўлимини ташкил этсин.
14. "Паррандасаноат" уюшмаси Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21-"А" уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
15. "Ўздонмаҳсулот" АК бошқарув органининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини "Ўздонмаҳсулот" АКга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 36-уйда жойлашган бинода бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
16. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда етиштирилган ва реализация қилинган парранда гўшти ва тухум учун субсидиялар ажратиш тартибини тасдиқласин.
17. Паррандачиликни ривожлантириш ва паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов, молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 14 июндаги
ПҚ-5146-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳудудларда ишга тушириладиган кушхона ва
музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни
сўйишга мўлжалланган намунавий лойиҳадаги
замонавий комплекслар дислокацияси
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Комплекс сони, дона
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
|
1 |
2. |
Андижон вилояти
|
1 |
3. |
Бухоро ва Навоий вилоятлари
|
1 |
4. |
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
|
1 |
5. |
Қашқадарё вилояти
|
1 |
6. |
Наманган вилояти
|
2 |
7. |
Самарқанд вилояти
|
2 |
8. |
Сурхондарё вилояти
|
1 |
9. |
Тошкент вилояти
|
3 |
10. |
Фарғона вилояти
|
1 |
Жами
|
14 |
Президентининг
2021 йил 14 июндаги
ПҚ-5146-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021 йилда парранда маҳсулотлари етиштиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Инкубацион тухум (млн дона) |
1 кунли жўжа (млн бош) |
Бройлер гўшт (минг тонна) |
Бошқа турдаги парранда гўшти (минг тонна)
|
Жами парранда гўшти (минг тонна) |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
13,6 |
3,5 |
17,1 |
||
2. |
Андижон вилояти
|
2,7 |
2,2 |
28,3 |
6,5 |
34,8 |
3. |
Бухоро вилояти
|
4,7 |
3,8 |
12,8 |
4,0 |
16,8 |
4. |
Жиззах вилояти
|
8,7 |
2,8 |
11,5 |
||
5. |
Қашқадарё вилояти
|
0,7 |
0,6 |
13,7 |
4,0 |
17,7 |
6. |
Навоий вилояти
|
6,5 |
2,8 |
9,3 |
||
7. |
Наманган вилояти
|
19,1 |
15,3 |
24,7 |
4,7 |
29,4 |
8. |
Самарқанд вилояти
|
147,0 |
117,7 |
108,4 |
11,0 |
119,4 |
9. |
Сурхондарё вилояти
|
8,2 |
3,5 |
11,7 |
||
10. |
Сирдарё вилояти
|
31,8 |
25,4 |
25,7 |
2,0 |
27,7 |
11. |
Тошкент вилояти
|
45,8 |
36,7 |
87,4 |
12,3 |
99,7 |
12. |
Фарғона вилояти
|
13,1 |
10,5 |
38,3 |
5,2 |
43,5 |
13. |
Хоразм вилояти
|
3,8 |
3,1 |
7,1 |
4,3 |
11,4 |
Жами:
|
268,7 |
215,3 |
383,3 |
66,6 |
450,0 |
Президентининг
2021 йил 14 июндаги
ПҚ-5146-сон қарорига
3-ИЛОВА
Паррандачиликни ривожлантириш ва паррандачилик
йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2021 йил 14 июндаги
ПҚ-5146-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4254-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошисидан "Паррандасаноат" уюшмаси," сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарорининг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4707-сон қарорига 1-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
1. |
Парранда тухуми, уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари*
|
0407, 0207 |
".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5017-сон қарори 3-бандида:
биринчи хатбошидаги "1 июлдан" сўзлари "1 июндан" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "800 сўм" сўзлари "1 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 15 июнь
"Халқ сўзи", 2021 йил 16 июнь