ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Адлия вазирлигининг 14.06.2021 й. 1-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 10.06.2021 й. 19-сон "Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.06.2021 й. 2020-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2021 й.

N 2020-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.06.2021 й.

N 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

10.06.2021 й.

N 19


ҚАРОРИ



"Нотариал идоралар ва адвокатлик

тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-сон ва 39-сон "Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда; 2010 й., 40-41-сон, 348-модда; 2014 й., 22-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Р. Давлетов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш департаменти

бошлиғи

Д. Рахимов




Қарорга

ИЛОВА



"Нотариал идоралар ва адвокатлик

тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарорда:


а) номи ва муқаддимадаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номидаги, 5-банддаги, 26-1-банддаги, 33-банднинг биринчи хатбошисидаги, 34-1 ва 35-бандлардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.";


в) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз - нотариал идора ёки адвокатлик тузилмасига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида ёзма ёки оғзаки ёхуд электрон шаклда топшириқ (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;";

тўққизинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;";


г) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижро хатларини ёзиш.";


д) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 4-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;";

еттинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш.";


ж) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартибини назарда тутувчи ички қоидаларни ишлаб чиқишлари керак.

Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳоланишидан келиб чиқиб тузилиши керак.

Ички қоидалар ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.";


з) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.";


и) 9-бандда;

биринчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайдилар;";


к) 11-бандда;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига ёзма ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ахборот бериш;";

тўққизинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 11-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11-1. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.";


м) 16-бандда:

учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 16-2-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина раҳбарият рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттирилиши);";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга ҳам мазкур бандда назарда тутилган чораларни кўришлари шарт.

Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши ва бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.";


о) 23-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари электрон равишда расмийлаштирилиши ҳамда ҳар йили 15 январгача махсус ваколатли давлат органи ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.";


п) 23-2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги ташкилотлар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар;";


р) 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан мониторинг ва назорат ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳамда мониторинг ва назоратни амалга ошириш жараёнида аниқланган хавф-хатардан келиб чиқиб, мутахассисларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.";


с) қуйидаги мазмундаги 34-2-банд билан тўлдирилсин:

"34-2. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини доимий равишда мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек иш самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.";


т) илованинг илова белгисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Нотариал палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июнь
































Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск